Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Тадқиқот услубиёти ва натижалари



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   308
Bog'liq
1kitob

Тадқиқот услубиёти ва натижалари 
 “Фан (арабча ﱞنَف- санъат, маxорат; эркин касб; илм, билим; тармоқ) Табиат ва жамиятнинг 
тараққиёт қонуниятларини очиб берувчи ҳамда ўзи эришган натижалар билан атроф муҳитга таъсир 
кўрсатувчи билимлар тизими”[8. 324 б.]. 
Таълим (арабча
ْعَت
ـ
ٌميِل –ўргатиш, ўқитиш, илм бериш; маълумот) 1 Билим бериш, малака ва 
кўникмалар ҳосил қилиш жараёни, кишини xаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси”[8. 27-
28 б.]. 
Амалиёт (арабча ٌتاﱠيِلَمَع-амалий масалалар) Амалий иш, амалий жараён, кундалик тажриба”[6. 77 
б.]. 
Интеграция (лот.integratio –тиклаш, қайтадан бошлаш, тўлдириш) Айрим қисмларнинг, 
элементларнинг боғлиқлик xолатини, уларни қўшиб бирлаштиришни ифодаловчи тушунча” [7. 216 
б.]. 
Маълумки, амалиёт, кенгроқ маънода xаёт кўплаб муаммоларни вужудга келтиради, таълим эса 
ушбу муаммоларни xал этадиган малакали кадрлар тайёрлашни амалга оширади. Ҳар иккаласининг, 
яъни таълим ва амалиётнинг тараққиёти эса илм-фан ютуқларига боғлиқ. Демак, юқорида 
келтирилган биринчи учта элемент ўртасида доимий, сабаб-оқибатли диалектик алоқадорлик 
бўлиши шарт. Таъбир жоиз бўлса, фан, таълим ва амалиёт тушунчалари“эт билан тирноқдай” бир-
биридан ажралмайдиган тушунчалар, уларнинг орасига “хитой девори қуриш” эса тараққиётга 
тўсқинлик қилади. Бу оддий xақиқатни рўёбга чиқариш учун фаннинг барча соҳаларида, хусусан, 
агроиқтисодиёт соҳасига оид фанлар бўйича сохталикка барҳам бериб, xақиқий илмий-
тадқиқотларни кучайтириш лозим. Бу борада агроиқтисодиёт соҳасидаги диссертация тадқиқотлари, 
жумладан, магистрлик диссертациялари ҳам, илмий ишларнинг нафақат асосий турларидан бири, 
балки ягона тури ҳисобланади. 
Маълумки, 2012 йил 24 июлда кадрлар тайёрлаш миллий тизимининг олий ўқув юртидан кейинги 
босқичини янада такомиллаштириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий 
малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада 
такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонда таъкидланишича, “Илмий кадрларни аттестациядан ўтказишнинг амалдаги икки 
босқичли тизими (фан номзоди ва фан доктори) иқтисодий ривожланган демократик мамлакатларда 
қабул қилинган олий малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг замонавий, халқаро тан олинган 
талабларига мос келмайди” [3].
Шунингдек, “Номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш ва фан номзоди илмий даражасини 
тасдиқловчи дипломни олиш кўп xолларда фан ва илмий-техникавий ривожлантириш 
манфаатларидан йироқ бирдан-бир мақсад бўлиб қолган ҳамда диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя 
қилишнинг турли босқичларида суйистеъмолчилик xолатларига олиб келмоқда”[3].
Шубxасиз, мазкур фармоннинг қабул қилиниши ва унинг ижроси илмий фаолиятни янги сифат 
босқичига кўтармоқда ҳамда соҳада маълум бир “селекция” амалга оширилмоқда.
Дарxақиқат, Собиқ иттифоқдан мерос, анъанага айланиб қолган тизим асосида ҳимоя қилинган 
номзодлик диссертацияларининг айримлари фақат “ҳимоя” учун қилинган ҳимоялар эди. Чунки 
сўнгги йилларда диссертация мавзуларининг танланишида муайъян муаммо асос қилиниб 
олинмасдан, “мода”га айланган, миллий иқтисодиёт маконида муқим қарор топмаган “жимжимадор” 
атамаларни ишлатиш кўпайиб қолган эди. Шу билан бирга, мансаб пиллапоясидан юқорилаш ёки 
лавозим курсисида узоқроқ ўтириш мақсадида ёки “ҳар эxтимолга қарши” “олим бўлмасанг 
бўлмагин-у, лекин фан номзоди бўлишинг шарт” қабилидаги диссертациялар ҳам ҳимоя қилинди.
Ушбу муаммолар, аниқроғи, бундан кейин уларнинг олдини олиш, жумладан, катта илмий ходим 
изланувчилар институти, мустақил тадқиқотчилар ва магистратура фаолиятини ривожлантириш 
мақсадида айрим фикр-мулоxазаларимизни баён қиламиз:
Биринчидан, афсуски, xозирги вақтда кўпчилик катта илмий ходим изланувчилар, мустақил 
тадқиқотчилар ва магистрантлар, энг ачинарлиси айрим илмий раxбарлар диссертация тадқиқоти 
тўғрисида аниқ тасаввурга эга эмас. Бунинг асосий сабабларидан бири улар томонидан фаннинг 
фалсафий масалаларини, умуман фалсафани (барча фанларнинг умумметодологик асоси 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish