The innovative methods in teaching foreign languages: the role of skill and translation in teaching namangan, uzbekistan



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/132
Sana25.02.2022
Hajmi3,61 Mb.
#277105
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   132
Bog'liq
the innovative methods 1 anjuman 1

Ш. Қаюмов, НамМТИ. 
МУЛТИМЕДИЯ ВОСИТАЛАРИДАНТИЛ ЎРГАТИШДА 
ФОЙДАЛАНИШ 
Президентимиз ва республика хукумати томонидан халқ хўжалигига 
йўлланма олаётган мутахассисларнинг ҳорижий тилларни билиши ва 
комппьютерда ишлай олиш кўникмаларини ривожлантиришга катта эътибор 
қаратиб келинмоқда. Ҳозирги кунда талаба-ёшлар энг сўнги русумдаги 
компьютер дастурлари билан ҳам бемалол “мулоқот” қила оладилар. Бугунга 
келиб компьютерлар шу даражада тараққий этиб бормоқдаки, ухалқ 
хўжалигининг 
асосий 
тармоқларидабеқиёс 
ҳизмат 
қилиб 
келмоқда. 
Фикримизча, тил ўрганишда компьютердан кенг миқёсда фойдаланишимиз 
лозим. Мисол учун 
http://www.englishteststore.com/
веб сайтидан турли 
даражадаги инглизча тестлар тўпламларини олиб дарсларда фойдаланиш 
фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу веб сахифада энг бошланғич даражадаги 
тестлардан тортиб токи мураккаб даражадаги тесларгача қўйилган ва улар 
электрнон тестлардир. Яна бир эътиборли томони бу тестлар фақатгина 
грамматик тестлар бўлиб қолмай улар грамматик, ёзув, тинглаб тушуниш, ўқиш 
каби тил ўргатиш усуллари бўйича талабалар билимини баҳолашга хизмат 
қилади. Тўғри, дунё бўйича бу борада талайгина ишлар амалга оширилган 
бўлиб, тил ўрганиш учун кўплаб мултимедия дастурлари яратилган. 
Ўзбекистонда ҳам инглиз тилини ўрганиш учун оммабоп дастурларамалиётда 
қўлланилмоқда. 
Ўзбекистон 
давлат 
жаҳон 
тиллари 
университетида 
олийгохларнинг профессор-ўқитувчилари учун амалий инглиз тили курси 
яратилиб унинг мажмуаси ҳамда дастур материаллари лазер дискида 
тайёрланган. Бироқ ҳозирда олиб бориладиган тил ўрганишга доир дарсларини 
тўлиқ компьютерлаштириш пайти келди десак муболаға бўлмайди.
Сўнгги пайтларда ўзбекистон телевидениясининг турли каналларида ҳам 
турли ёшдаги инглиз тилини ўрунишга қизиққанлар учун инглиз тилини 
ўрганиш курслари томошабинлар эътиборига хавола қилинмоқда. 
Ҳозирги пайтда тил ўрганишнинг турли электрон воситалари дунё 
тажрибасида мавжуд. Мисол учун “English for you” (сиз учун инглиз тили) 
электрон дарслигини олайлик. Бу дарсликда дарслар тил эгалари (носители 
языка) томонидан олиб борилади. Уч босқичдан иборат ушбу дастур 
ўрганилаётган тилда мулоқотга киришишнинг дастлабки босқичи бўлган 
танишиш, мулоқот бошлашда ишлатиладиган сўз ва иборалардан тортиб,токи 
мураккаб мавзуларда сухбатлашишгача бўлган жараённи қамраб олувчи 
грамматик, ёзув, тинглаб тушуниш, ўқиш каби тил ўрганиш усулларини ўз 
ичига олади. Ҳар бир босқич алоҳида номланган: Beginner level, (оддий 
бошланғич), elementary level (ўртача бошланғич)ҳамда intermediatelevel (ўрта) 
босқичлардан иборат. Ҳар бир видео дарс тўлалигича бир неча ўқувчи билан 
инглиз тилида бевосита мулоқот тарзида олиб борилади ва хар бир мавзунинг 
ўзлаштирилиши кўплаб мисоллар билан қиёсий таҳлил этилади. Ҳар дарснинг 
сўнггида 
эркин 
сухбат 
тарзида 
ўтилган 
мавзулар 
такрорланиб 
мустахкамланади. Олиб борган дарсларимизда шунга алоҳида эътибор 


60
қаратилдики, талаба видео дарснинг ниҳоясида бериладиган мулоқотларни 
тўлиқ тушуна олсагина ўша дарс ўзлаштирилган бўлади, агар тушунишга 
қийналса, шу дарсни такроран кузатиши талаб қилинади.Шунингдек, Lingvo x3 
электрон луғатидан ҳам талабалар унумли фойдаланмоқдалар.
Яна бир дастур “Полиглот” деб аталади (бу дастурни интернетдан олиш 
мумкин) ва у рус тилида сўзлашувчилар ёки рус тилини биладиганлар учун 
мўлжалланган. Бу дарслар ҳам очиқ мулоқот тарзда олиб борилади ва у тил 
тўғрисида маълум тушунчаларга эга бўлган, турли сохаларда ишловчи катта 
ёшдаги кишилар учун мўлжалланган.
Дастлаб, ўзбек тилида ўзимизнинг махсус тил ўргатиш дастурларимизга 
ва инглизча - ўзбекча электрон луғатларга эга бўлишимиз керак деб 
хисоблаймиз. Бунинг учун махсус муаллифлар жамоаси шакллантирилиб, 
дастлаб Давлат таълим стандартлари асосида умумий тил ўргатиш 
воситаларини такомиллаштирилиши ва кейинчалик йўналишлар (бу ерда 
нолиссоний олийгохларда олийгох таълим йўналишларига мос тил ўргатиш 
дастурларини назарда тутилмоқда) бўйича муаллифлар жамоаси ишлаши лозим 
бўлади.
Оврупо ва Ғарбда ёзма нутқни ўргатишга кенг эътибор қаратилган. 
Шунинг баробарида ёзма нутқни ҳам ривожлантириш тил ўрганувчининг фикр 
юритиши ва фикрларини баён қилиб бера олиш жараёнига ижобий таъсир 
кўрсатган бўларди деган фикирдамиз. Талабаларимиз чет элларга ўқиш учун 
боришни мақсад қилса, албатта улар танлаган соҳалари бўйича ўқишдан 
мақсадларини (Statement of purpose) баён этиб беришлари лозим бўлади. Бу 
жараёнда талабаларимизнинг кўникмаларини ривожлантиришга анчайин 
зарурат борлиги сезилмоқда. Демак, электрон дарсликларни яратишда бу соҳага 
ҳам эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. 
Тил ўргатишнинг замонавий электрон воситаларини яратиш борасида 
тўпланган тажрибаларни тизимлаштирилиши ҳамда оммалаштирилиши ҳам 
муҳим ўрин тутади. Тил ўргатишда яратилажак электрон воситалари (тақдимот, 
тинглаб тушиниш, мултимедия) бир мақсадга, яъни тил ўргатишнинг 
замонавий электрон воситаларини такомиллаштириш ва ривожлантиришга 
қаратилсагина президентимиз, Олий таълим вазирлиги ва хукуматнинг барча 
мутахассис кадрларнинг тил билишига қўяётган талабларига тўлиқ жавоб бера 
олган бўламиз. Хозирги даврда масофавий таълим дастуридан фойдаланиб 
келмоқдамиз. Бироқ бу ишни кўнгилдагидай бажаряпмиз деб мақтанолмаймиз. 
Хали ўрганадиган ва ўргатадиган нарсаларимиз бисёр. Бу соха ҳозирги кунда 
энг долзарб масала бўлиб турибди. Бу яна бир бошқа тадқиқ сохаси ва унга 
қайтамиз. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish