The innovative methods in teaching foreign languages: the role of skill and translation in teaching namangan, uzbekistan



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/132
Sana25.02.2022
Hajmi3,61 Mb.
#277105
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   132
Bog'liq
the innovative methods 1 anjuman 1

Foydalanilgan adabiyotlar: 
Alexander Hesse: Adolph Diesterweg (1790-1866). Eine Erinnerung anlässlich 
des 140. Todestages. In: Jahrbuch für regionale Geschichte 11. Hrsg. 


68
Geschichtswerkstatt Siegen – Arbeitskreis für Regionalgeschichte. Siegen 2006, S. 69–
88. 
Д. Х.Мухитдинова 
“Тошкент давлат аграр университети” 
ўзбек тиди ва адабиёти кафедраси мудираси 
Б.Ш.Шерматова 
Шимолий Кавказ федерал университети 3-босқич талабаси 
ХОРИЖИЙТИЛНИЎРГАТИШНИНГПСИХОЛОГИКЎЗИГ
АХОСЛИГИ 
1.Abstract
This article describes the reforms in the higher education system of the 
Republic, the work being done in practice to further improve the system of 
learning these languages. should be taken into account.
Калит сўзлар:таълим тизими, педагогик маҳорат,хорижий тажриба, 
психология, хорижий тил, натижа. 
Таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси 
ёшларимизга хорижий тилларни ўргатиш имкониятларини янада 
кенгайтирди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 
10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1875 - сонли қарори алоҳида 
аҳамиятга эга бўлди. Чет тиллар ўқитувчисининг шахсий ва педагогик 
маҳоратини ошириш ҳамда хорижий тилларни ўқитишда замонавий 
ёндашувлардан фойдаланиш асосий вазифалар сифатида белгиланган. 
Уларни амалга оширишда халқ таълими муассасалари педагог 
кадрларининг илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда чет тилларни 
ўқитишда замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича 
кўникма ва малакаларини такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга 
эга. Бугунги кунда педагог ходимлар ёшларда хорижий тилларда эркин 
мулоқотга кириша олиш учун зарур билим ва кўникмаларни 
шакллантириш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини яхши билишлари 
ва ўз педагогик фаолиятларида ҳисобга олиб боришлари зарур. 
Хорижий тил ўрганишнинг ва уни ўргатишнинг психологик ўзига 
хослиги чет тилидаги матнни идрок этиш, чет тилидаги сўзларни 
хотирада сақлаш билан бошланғич синф ўқувчилари чет тилини 
ўзлаштириш жараёнида уларнинг ўзга тилдаги тафаккури кенгайиб 
боришини 
таъминлашнинг 
психологик 
жиҳатларини 
билишни 
талабқилади[1]. 
Хорижий тил ўрганиш қанча ёшликдан бошланса шунча самарали 
бўлади. Тил ўрганиш фаолияти кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг ақл-
идроки, сезгирлиги, кузатувчанлиги, эслаб қолиш ва эсга тушириш 
имкониятларининг ривожланиши учун муҳим шарт-шароитлар бола 
шахсининг ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади. Шу
ёшдаги бола идрокининг ўткирлиги, равшанлиги, софлиги, аниқлиги, 
хаёлининг 
ёрқинлиги, 
хотирасининг 
кучлилиги, 
тафаккурининг 
яққоллиги, ўзининг қизиқувчанлиги, ишонувчанлиги билан бошқа 


69
ёшдагиболалардан фарқланади. 
Кичик мактаб даврида ўқиш фаолияти билан шуғулланиш, 
жумладан, моддий нарсаларнинг ҳар хил хоссалари билан танишиш 
сезгиларнинг ўсишига катта таъсир кўрсатади. Кичик мактаб ёшидаги 
ўқувчиларда асосан кўриш ва эшитиш, фарқ қила олиш сезгилари 
айниқса тез ўсади. 7-10 ёшли болаларда рангларнинг тусларини сезиш 
умумий ҳолда 45%га,10-12ёшгача болаларда эса 65%гача ортиши 
олимлар томонидан аниқланилган. Ўқувчиларни расм чизишга ўргатиш 
рангларни фарқлаш сезгирлигининг ўсишига катта таъсир кўрсатади. 
Оҳангларни фарқ қилиш сезгирлиги, айниқса болаларга мусиқа ва 
ашула ўргатиш жараёнида кучли суратда ўсади. Сезгиларнинг 
ўсишида шунингдек, жисмоний тарбия машғулотларининг ҳам 
аҳамияти катта. Аниқ ҳаракат қилишга жалб этувчи машқлар 
болаларнинг мускул-ҳаракат сезгилариниўстиради. 
Хорижий тил бўйича ўқув фаолияти боладан берилган ўқув 
материалларини эсда сақлаб қолишни талаб этади, ўқитувчи ўқувчисига 
нималарни эслаб қолиши зарурлиги ҳақида кўрсатмалар беради. Ўқувчи 
нимани эслаб қолиши кераклигини такрорлайди, уни тушуниб олишга 
ҳаракат қилади. Лекин бу ёшда ихтиёрсиз хотира шубҳасиз, устунлик 
қилади. Боланинг хотирасида қай даражада сақлаб қолишини асосан 
унинг ишга бўлган қизиқиши белгилаб беради. Ўқув материалини 
тушуниш, эслаб қолишнинг асосий шарти ҳисобланади. Биринчи сигнал 
системаси иккинчи сигнал системасидан бирмунча устунлиги туфайли 
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда мантиқий хотирадан кўра кўргазмали 
ҳаракатли хотира устунлик қилади[1]. Хорижий тил ўрагнишда ҳам улар 
назарий қонун ва қоидалар, мавҳум тушунчалардан кўра яққол 
маълумотлар, ахборотлар, воқеа ва ҳодисаларни, образлар ва нарсаларни 
тезроқ ҳамда мустаҳкамроқ эслаб қоладилар ва узоқ муддат эсда 
сақлайдилар. Кичик мактаб ёшидаги болалар хорижий тилни ўрганиш ва 
таълим олиш муносабати билан мантиқий, яъни маъносини тушуниб 
эсда қолдириш қобилияти ўсиб боради. Эсда қоладиган материалнинг 
ҳажми кенгайиб боради, материалнинг мазмунини тушуниш ҳам 
чуқурлашади ҳамда мураккаблашади. Баъзан бошланғич синф 
ўқувчилари хатто мазмуни тушунарли бўлган материални ҳам 
маъносига эътибор бермасдан, механик равишда ўрганиб оладилар. 
Психолог олим Э.Ғ. Ғозиевнинг фикрига кўра бунинг сабаблари 
қуйидагилар:1) Кичик мактаб ёшидаги болаларда механик хотира 
бошқа хотира турларига қараганда яхшироқ ривожлангани учун ҳам у 
маълумотларни айнан, ўзгаришсиз эслаб қолиш имконини беради; 2) 
ўқувчилар ўқитувчи қўйган вазифани англаб етмайдилар, натижада 
унинг “тўғри тушунтириб бер” деган талабини сўзма-сўз такрорлаш 
деб биладилар; 3)уларда нутқ бойлигининг етишмаслиги (атамалар, 
тил қонуниятларини билмаслиги) материални ижодий тўлдириш, унга 
қўшимча қилиш имконияти йўқлиги уни сўзма-сўз қайтаришни 
осонлаштиради; 4) ўқувчилар матнни тўғри, самарали усуллар билан 


70
эслаб қолиш йўлларини билмайдилар[5].Бундайҳолат шу ёшдаги 
болаларда албатта бўлиши шарт эмас. Механик эсда қолдириш 
кўпинча ўқитувчилар ўқувчиларида мантиқийхотираниўстиришга 
етарли эътибор бермаган ҳолларда бўлиши мумкин. Таълим жараёнида 
ўқув материалининг маъносини, моҳиятини, турли мулоҳазаларни, 
далилларни, илмий асосларини эслаб қолиш ва эсга тушириш орқали 
ўқувчиларда мантиқий хотира такомиллашади. Биринчи синфдан 
бошлаб ихтиёрий эсга тушириш қобилияти тез ривожлана бошлайди. 
Ўқиш жараёни учун ихтиёрий эсда қолдириш ҳам, ихтиёрий эсга 
тушириш ҳам баробар талаб этилади. Бусиз ўқиш жараёнининг нормал 
бўлиши мумкин эмас. Ўқувчилардан фақат ўрганиб, билиб олишгина 
эмас, балки ўрганиб билиб олганини хотирлай олиш ҳам талаб этилади. 
Ўқув материалини муайян система билан хотирлаш фақат ихтиёрий
эсга тушириш йўли билангина бўлишимумкин. 
Кичик мактаб ёшидаги бола хилма-хил тасаввурларнинг каттагина 
заҳирасига эга бўлади. Хорижий тил ўрганиш жараёнида у фақат идрок ва 
хотира тасаввурларига таяниб қолмасдан, балки шу билан бирга, хаёлида 
яратилган тасаввурларга ҳам таяниб, ўргатилаётган материални яққол 
тарзда ўзлаштира боради. 
Мактабга келиш арафасида боланинг сўз бойлиги ўз фикрини баён 
эта оладиган даражада ортади. 6 ёшдаги нормал ривожланаётган бола ўз 
нутқида 3000-7000 сўзни ишлатади[2]. Болалар
нутқинингўсишидауларнинг мактабдаги ўқиш фаолияти айниқса катта 
роль ўйнайди. Бола мактабга келмасидан олдин ўзи қандай 
гапираётгани устида ўйлаб ўтирмасдан, ўз нутқидан фақат алоқа ва 
билиш воситаси тариқасида фойдаланади. Мактабда эса бола 
гаплашаётган тил ўқитиладиган ва ўрганиладиган фан бўлиб қолади.
Мактабда ўқиётган
:
бола ўз она тилининг грамматикаси билан 
шуғулланиши натижасида, ўз нутқини грамматика қоидаларига мувофиқ 
онгли равишда тузишни ўрганади. Грамматикани ўрганиш жараёнида 
бола нутқининг фонетик жиҳати аниқланади, нутқнинг морфологик 
жиҳати тўғри бўлиб боради, синтаксис тузилиши эса анча 
такомиллашади. Нутқнинг айрим жиҳатларига хос бўлган бу
сифатлар фақат грамматикани ўқиб ўрганиш натижасидагина ўсиб 
қолмасдан, балки, хорижий тил ўрганишнингтаъсири остида ҳам ўсади[3]. 
Бошланғичсинф ёшидаги болалар нутқи асосан от, сифат, сон, феъл ва
боғловчилардан иборат бўлади. Бу ёшдаги болалар ўз нутқларида қайси 
сўзларни ишлатган афзал-у, қайсиларини ишлатиш мумкин эмаслигини 
фарқлай оладилар. 6-7 ёшли бола жумлаларини мураккаб грамматик 
тизимда туза олади. Бола нутқни бутун болалик даврида жадал равишда 
эгаллаб бориб, уни ўзлаштириши маълум бир фаолиятга айлана боради. 7-
9 ёшли болалар нутқининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, 
энди улар ўз фикрларини баён этиш учунгина эмас, балки ўз 
суҳбатдошининг диққатини ўзига жалб қилиш учун ҳамгапирадилар. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish