Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
183 - САВОЛ
ТАҲЛИЛИЙ ФИКРЛАШ – БУ ҚАНДАЙ 
МАНТИҚИЙ АМАЛ? 
ЖАВОБ: Таҳлилий фикрлаш – таълим олувчининг бери-
лаётган билимни эгаллашдаги ижодий фаолият бўлиб, у орқали 
ўрганиладиган маълумотлар иерархик босқич асосида ўзлаш-
тирилади. 
Таҳлилий фикрлаш асосан уч алгоритмик босқичда амалда 
жорий этилади. Улар: даъват, англаш ва мулоҳаза.
Даъват – таълим олувчиларнинг гуруҳи (кичик гуруҳи) 
фаолиятида сезиларли фаолликка ундаш жараёни бўлиб, унда янги 
билимларни эгаллашга, ўзи кўзлаган асосий мақсадга интилиш 
муҳим асос бўлиб ҳисобланади. 
Англаш – ушбу жараёнда олдинги ва кейинги эгалланган 
билимлар мониторингига эътибор кучли қаратилади ва унда ўқув 


136 
материалини босқичма-босқиқ узвий ҳолда тўлиқ ўзлаштиришига 
эришилиши асосий вазифа бўлиб ҳисобланади. 
Мулоҳаза – бу босқичда ўзлаштирилиши лозим бўлган билим-
ларни мантиқий кетма-кетликда таълим олувчида шакллантириш 
кўзда тутилади, яъни таълим олувчининг янги фикр, ғоя, қараш ва 
ахборотларни эгаллаганлиги унинг ушбу соҳа бўйича эркин 
фикрлай олишлиги асосида хулосаланади. 
КЎРСАТМА: Таҳлилий фикр юритишда қуйидаги кетма-
кетликда амал қилинса, фикрлаш жараёнини тизимли ва изчил 
амалга оширган бўлинади:

маълумотларни ахборот кўринишига келтира олиш; 

ахборотларни англаб идрок этиш; 

маълум ва номаълумларнинг муҳим белги ва муноса-
батларини ажрата олиш; 

элементларга ажратиш; 

бошланғич структурали бирликларни топиш; 

алоқаларни англаш (элементлар ёки ташкил этувчилар 
орасидаги) ва тушунтириш ҳамда синтез қила билиш.
 
184 - САВОЛ: 
УМУМИЛМИЙ ТУШУНЧАЛАР – БУ 
ҚАНДАЙ ТУШУНЧАЛАРДАН ИБОРАТ? 
ЖАВОБ: Умумилмий тушунчалар анализ (таҳлил), синтез ва 
моделлаштириш, алгоритмлаш, тажриба, индукция, дедукция ва 
ҳоказоларни умумлаштириш орқали билишнинг фалсафий 
методологик асослари яратилади. 
Умумилмий тушунчалар умумбашарийдир, чунки улардан 
турли мамлакатларда яшовчи кишилар (ирқи, дини, миллати, 
элати ва ҳоказолар бўйича ким бўлишидан қатъи назар) ўз ҳаётий 
эҳтиёжларида фойдаланадилар. Булардан ташқари, бу умумилмий 
тушунчаларнинг пайдо бўлишида, шаклланишида турли 
мамлакатларидаги олиму фозиллар меҳнати ётибди. 
Табиат ва жамият қонунларини яратиш, такомиллаштириш ва 
улардан амалий фаолиятда фойдаланишда умумилмий тушун-
чаларнинг аҳамияти катта бўлиб, унинг ёрдамида инсоннинг 
жамиятга таъсири, табиат ҳодисаларининг ўзгартирилиши, янги 
нарсаларнинг яратилиши, жамиятнинг тараққиёти учун зарур шарт-


137 
шароитлар яратишини амалиётда ҳам кенг маънода ўрганилишида 
ҳам жорий этилишига илмий - амалий тасдиқлар тайёрланади. 
КЎРСАТМА: 1. Янги билимларнинг пайдо қилишида унинг 
жамият тараққиётининг қайсидир бир жабҳасини такомиллаш-
тиришга ёки ривожлантиришга хизмат қилиши керак. Шу сабабли 
ҳам тадқиқот мақсадини белгилашда бунга алоҳида эътибор қаратиш 
лозим. 
2. Янги илмий тушунчани ишлаб чиқишда унинг амалий 
аҳамиятига эътиборни қаратиш керак ва бунда оралиқ ҳамда якуний 
баҳолашларни мунтазам равишда такомиллаштириб борилса, илмий 
тадқиқот ишидаги самарадорлик янада юксак бўлади. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish