Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019


ЛОГИЯЛАРИГА НИМАЛАР КИРАДИ?



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

ЛОГИЯЛАРИГА НИМАЛАР КИРАДИ? 
ЖАВОБ: Табақалашган таълим технологиялари – техноло-
гияда таълим олувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга 
олган ҳолда гуруҳларга бўлиши ҳисобга олинади. Айниқса, уларни 
гуруҳларга бўлишда уларнинг мазкур фанни ўрганишга бўлган 
шахсий қизиқиши, шахсий муносабатлари ёки ўша соҳа 
муаммолари ечимларига муносабатлари, соҳанинг бошқа амалий 
ҳамда истиқболли аҳамиятини баҳолай олишлиги ва шу кабилар 
асосий мезон сифатида қаралади. Бунда ўрганилаётган манбанинг 
(мавзунинг, манбанинг, бобнинг, курснинг, соҳанинг ва шу 
кабилар)нинг мазмуни, ҳажми, мураккаблиги билан бир-биридан 


132 
фарқланадиган турли даражадаги ўқув дастурлари ва режалари 
дидактик ва инновацион коммуникатив материаллар тайёрланади. 
Уларни бажариш ва фойдаланиш методологияси тайёрланди. 
КЎРСАТМА: Ҳар қандай илмий педагогик ходим мавзу 
материалини пухта ўзлаштиришига эришиш орқали таълим 
олувчилар онгига фанларнинг юзага келишидаги асослар нималардан 
иборат эканлиги ҳақида тасаввурларни шакллантиришига эришиш 
мумкинлигини эсдан чиқармаслик керак. Бунда табақалаштирилган 
таълим мустаҳкам дидактик асос бўла олади. 
 
177 - САВОЛ: 
ТАДҚИҚОТЧИНИНГ ШАХСИЙ ИЖОДИЙ 
ФАОЛИЯТИНИ ҚАНДАЙ КЕТМА-КЕТ-
ЛИКДА ИФОДАЛАШ МУМКИН? 
ЖАВОБ: Тадқиқотчининг ижодий фаолияти, унинг ўз илмий 
салоҳиятини мунтазам равишда ошириб бориши муаммолари билан 
боғлиқ бўлган илмий тадқиқотдир. Ўз касбининг устаси – ижодкор 
педагоглар (тадқиқотчи)ларнинг амалий фаолиятларини ўрганиш, 
таҳлил қилиш натижалари ва бу борада ҳосил бўлган хулосаларга 
асосланадиган бўлсак, шахсий ижодий фаолиятни қуйидаги кетма-
кетликда ифодалаш мумкин:

илмий-назарий, илмий-услубий адабиётлар билан танишган-
лик даражаси, педагогик маҳорати, имкониятлари, янги ахборот 
технологиялар, янги педагогик технологиялар, инновацион таълим 
билан танишганлик даражаси ва ўз шахсий ижодий хислатларини 
ташхис қила билиш; 

ўз ижодий фаолиятида қийинчилик ва муаммоларга келганда 
уларни енгиб ўта билишда билим, кўникма ва малакаларга эгалиги 
ҳамда ўз ижодий фаолиятини ривожлантиришга йўналиш ва 
услубларни топа билиш; 

ўз интеллектуал салоҳиятини ўстиришнинг замонавий усул 
ва воситаларни эгаллаганлиги, киши интеллектуал салоҳияти 
алифболари билан танишлиги; 

ўз шахсий фаолияти режаси ва дастурини ўзи мустақил туза 
олиши ҳамда улар асосида ўз умумпедагогик маҳоратини 
такомиллаштира олиши; 


133 

ўз ижодий фаолиятини назорат қила билиш ва керакли 
тузатишлар кирита олиш қобилиятини шаклланганлиги; 

мустақил ижодий фаолият натижаларини умумлаштириш, 
уларни ижодий фаолиятнинг мақсад-вазифалари билан таққослаш, 
истиқболли йўналишларни белгилаш ва шу асосда илмий тадқиқот 
ишининг истиқболли режасини тузиш. 
КЎРСАТМА: Бу қайд этилган кетма-кетлик тадқиқотчи 
олдига тадқиқотларнинг долзарб муаммоларини ва шу соҳадаги 
янгиликларни, ислоҳий тадбирларни ва булар асосида пайдо 
бўладиган янги вазифаларни кўндаланг қўяди ва бу кетма-кетлик 
тадқиқотчида мунтазам равишда изланиш, ижодкорликни талаб 
этади. Бунинг учун тадқиқотчи ўз - ўзини мунтазам равишда 
ижодий фаолиятини назорат қила бориши керак бўлади ва шу 
асосда умумпедагогик қобилиятлар, кўникма ва малакалар ҳамда 
уларнинг намоёнлик даражасини ўзида мавжудлигини аниқлаш 
имконияти туғилади. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish