Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
199 - САВОЛ
АДЕКВАТ ДЕГАН ТЕРМИН ҲАҚИДА 
НИМАНИ БИЛАСИЗ? 
ЖАВОБ: Адекват (лотинча “adequatus” – тенглашган, мос, 
айнан бир, ўхшаш) – билиш назариясида нарса ва ҳодисаларнинг 
хоссалари ва алоқаларини уларнинг объектив мазмунига тўғри 
келадиган аниқ ва мос қилиб олиш. Инсон онги объектив борлиқни 
ижтимоий амалиёт асосида адекват акс эттира боради [ЎзМУ. – Т., 
2000. – 1 ж. – 73 б.]. 
КЎРСАТМА: Баҳоланган ахборотни объектни тадқиқ этишга 
ёки бошқа бир тизимни ўрганиш учун узатишга яроқлилигини 
аниқлаш ва улардан фойдаланишга тавсиялар ишлаб чиқиш илмий 
тадқиқот ишининг амалий аҳамиятини оширади. 
 
200 - САВОЛ: 
АДЕКВАТЛИК ДЕГАНДА НИМАНИ ТУ-
ШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Адекватлик – илмий тадқиқот иши натижасининг 
тадқиқот объекти (нарса ва ҳодисалар) кечиши, яъни объектнинг 
функционал вазифаларини (ўзгариш, ишлаш қонуниятларини ва 
ҳ.к.) айнан акс эттирилиши (адекватлаш) текширилади. Бунда 
объект модели билан тадқиқот натижаси модели ва улардаги 
қонуниятларнинг нечоғлик тенг акс эттирилиши муҳим аҳамият 
касб этади. 
КЎРСАТМА: Илмий тадқиқот ишини олиб боришда 
моделлаш тадқиқот усулидан фойдаланиш тадқиқот объекти ва 


150 
унинг ташкилий – тузилмавий моделини ифодалаш тили асосида 
ифодаланишига имкониятлар яратади ва ундай жараённи 
бошқаришни кафолатлайди. 
 
201 - САВОЛ: 
АКАДЕМИЯ ТАРЗИДАГИ ИЛМИЙ 
ЖА-
МОАЛАР
 ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ? 
ЖАВОБ: Академия тарздаги илмий жамоалар VIII – IV 
асрларда Шарқда ҳам ташкил этила бошлади. Булардан Хорун - ар 
- Рашид (786-809) ҳукмронлиги даврида “Байт ул-ҳикма” 
(“Ҳикматлар уйи”)га асос солиниб, унинг фаолияти 813-833 
йилларда Маъмун - ар - Рашид даврида янада ривож топди. Унда 
расадхона ва бой кутубхоналар ташкил этилди. Ундаги кутубхона 
“Дор ул-илм” (“илм уйи”) деб аталди. 
Бундай академиялар Боғдодда ва Мисрда ҳам очилган эди. 
Урганчдаги Маъмун академиясига эса 1004-1005 йилларда асос 
солинган. 
Диёримизда маънавий юксалиш босқичлари “Илк Уйғониш 
даври” (IX – XII асрлар), “Сўнгги Уйғониш даври” (XIV – XV 
асрлар), деб номланган. Булардан “Илк Уйғониш даври”да 
Маъмун академияси ва унинг турли жойлардаги тармоқлари илм-
фан равнақига катта ҳисса қўшди. 
“Сўнгги Уйғониш даври” эса “Амир Темур ва Темурийлар 
даври”га тўғри келади. Амир Темур томонидан Самарқандда 
тўпланган олимлар, ёзувчилар, тарихчилар, меъморлар ўша давр 
илм-фани тараққиётига катта ҳисса қўшдилар. Бу даврда қурилган 
Улуғбек расадхонаси ва мадрасаси (1420 й.) ҳам ўзига хос 
Академия эди. 
XV – XVI асрларга келиб, Европада бир қанча илмий жами-
ятлар академия деб атала бошлади. Улар: Лондондаги Қироллик 
жамияти (1660 й.), Париж Фанлар Академияси (1666 й.), 
Берлиндаги Пруссия Фанлар Академияси (1700 й.), Петербург 
Фанлар Академияси (1724 й.) ва ҳ.к. 
КЎРСАТМА: Иккала Уйғониш даврларининг мазмун-
моҳиятини пухта ўзлаштириш тадқиқотчининг интеллектуал 
салоҳияти ва маънавий дунёқарашларини юксалтиришга ғоявий – 
методологик асос бўлади. 


151 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish