Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
202 - САВОЛ
БИЛИШ ДАРАЖАСИ РАҲБАРГА НИМА 
БЕРАДИ? 
ЖАВОБ: Билиш даражаси – бу раҳбарнинг бошқарув 
жараёнида энг зарур бўлган шароитлардан бири бўлиб, бунда 
бошқарув, назорат қилиш, қарорлар қабул қилиш, буйруқ ва кўр-
сатмалар, насиҳат ҳамда маслаҳатлар беришда илмий асосланган 
маълумотларга таяниш муҳим аҳамият касб этади. Таълим 
муассасасини ривожлантириш, бошқарув жараёнини такомил-
лаштириш ва таълим самарадорлигини оширишда замонавий 
ахборот технологиялари, компьютерлаштириш ва компьютер 
тармоқлари негизида таълим жараёнини ахборот билан таъ-
минлашни режалаштириш учун техника ва технологияни билиш 
ва улардан фойдалана олиши, иқтисодиётни билиши, бошқариш 
услубларини, функциялари ва структурасини билиши, истиқболни 
белгилаши ҳамда бошқарув жараёнини лойиҳалаш тех-
нологияларини жорий эта олиши талаб қилинади. 
КЎРСАТМА: Бўлажак мутахассисларни тайёрлашни тако-
миллаштириш муаммоси билан шуғулланувчи ҳар қандай тадқи-
қотчи бўлажак мутахассиснинг билим даражаси тўғрисида 
қайғуриш керак бўлади. Бу жиҳат қаралаётган муаммо ечим-
ларидан бири бўлган оптимал вариантга эришишга етакловчи 
ғоявий асос бўлиши мумкин. 
 
203 - САВОЛ: 
БИОНИКА ФАНИ ҚАНДАЙ ЖАРАЁН-
ЛАРНИ ЎРГАНАДИ? 
ЖАВОБ: Бионика (юнонча “bion” ҳаёт элементи, асл маъноси 
- яшовчи) – биология ва кибернетиканинг янада мукаммал техник 
воситалар ёки қурилмаларни яратиш мақсадида организмларнинг 
тузилиши ва ҳаёт фаолиятини ўрганадиган бир йўналиш. 
Бионика ХХ асрнинг 2 - ярмида шаклланган. 
Биониканинг асосий муаммолари қуйидагилардан иборат: 
асаб тизимида ахборотнинг қайта ишлаш усулларини яратиш; 
сезги органлари тузилиши ва ишлаш хусусиятлари қону-
ниятларини ўрганиш; ориентация (мўлжалга олиш) ва локация 
томойиллари ёки одам ёки ҳайвонларда содир бўладиган бошқа 


152 
жараёнларни ўрганиш; фойдали иш коэффициенти жуда юқори 
бўлган биоэнергетик жараёнларни ўрганиш ва бошқалар. 
Биониканинг пайдо бўлишига асосий сабаблардан бири асаб 
тизими сигналларни аниқ ва бехато қабул қилиши, ишончли, 
ихчам ва энергияни тежаб сарфлашнинг ЭҲМлар билан таққос-
ланганда унинг буларга нисбатан катта афзалликларга эгалиги. 
КЎРСАТМА: Ҳар доим бионика фанининг ҳаётийлигига 
эътибор беринг. Бу қуйидагилар бўйича асосланади: 
1. Асаб тизими ва сезги аъзоларини ўрганиш “Ўйловчи” 
машиналар, ёруғлик, ҳарорат ва электор майдонини сезувчи ихчам 
ва ўта сезгир датчиклар ҳамда ҳаракатдаги жисмни кузатиб 
борадиган асбоблар яратиш билан шуғулланиши. 
2. Ҳид билиш аъзосини ўрганиш орқали ҳаводаги ёки сувдаги 
ҳидли моддаларнинг энг кам миқдорини яратиш билан 
шуғулланиши. 
3. Ҳайвонларда учрайдиган инфрақизил нурлар, ультра товуш 
ва ҳароратини сезувчи рецепторлар асосида матн ва схемаларни 
ўқийдиган ва танийдиган, осцелограммалар ва рентгеног-
раммаларни таҳлил қила оладиган қурилмалар ишлаб чиқиш 
билан шуғулланиши. 
4. Қушлар, балиқлар ва бошқа ҳайвонларнинг новигация 
қобилиятини ўрганиш орқали новигациядан фойдаланиладиган 
ускуналарни такомиллаштириш имконини кенгайтириш билан 
шуғулланиши. 
5. Сувда тез сузадиган ҳайвонларнинг терисини ўрганиш орқали 
тезсузар кемалар, суякларни тузилишини ўрганиш орқали эса енгил 
ва мустаҳкам конструкциялар яратиш билан шуғулланиши. 
Шулар асосида ҳайвонларнинг морфологик тузилишини 
ўрганиш техник конструкциялашни яратишда фикр ва ғояларнинг 
асосий манбаидир. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish