Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
217 - САВОЛ
ГЛОБАЛ ТАЪЛИМ ДЕГАНДА ҚАНДАЙ 
ТАЪЛИМ ТУШУНИЛАДИ? 
ЖАВОБ: Глобал таълим – бу бир вақтнинг ўзида таълим 
олувчиларнинг интеллектуал, ҳиссий, жисмоний, ахлоқий ва 


161 
руҳий хусусиятларини ривожлантириш ёрдамида уларни тез 
ўзгарувчан, жуда мураккаб, кўп миллатли ва ўзаро алоқадор ҳаётга 
бирмунча сифатлироқ тайёрлашга йўналтирилган мажмуавий 
ёндашувдир. 
КЎРСАТМА: Тадқиқотчининг илмий тадқиқот ишини олиб 
боришда эксперт фикрини эътиборга олиб бориш керак. 
218 - САВОЛ: ДАЙЖЕСТ – БУ ҚАНДАЙ НАШР? 
ЖАВОБ: Дайжест – илмий, илмий-услубий, ўқув даврий 
адабиётлар, ҳукумат ва турли ташкилотлар (муассасалар) 
фаолиятига тегишли қонунлар, қарорлар, низомлар мазмунининг 
қисқача баёни ва шарҳи келтирилган саволларга оид маълумотлар 
тўплами сифатида фойдаланиладиган доимий нашр. 
КЎРСАТМА: Илмий тадқиқот ишингизда маълумот билан 
ахборотнинг фарқига боринг, акс ҳолда ижодий фаолият 
маънавиятига эътиборсиз бўлиб қоласиз. 
219 - САВОЛ: 
ДАРС – БУ ҚАНДАЙ ЖАРАЁН? 
ЖАВОБ: Дарс – бу ўқув ишларининг асосий ташкилий шакли 
марказий қисмдан иборатдир. 
Таълим назарияси ва амалиётида дарс турлари ва уларнинг 
тузилишига ҳам алоҳида муаммо сифатида қаралади ва 
ўрганилади. 
Дарс билим, кўникма ва малакалар билан таълим олувчиларни 
қуроллантиришда асосий роль ўйнайди. Шу сабабли, ўқув 
машғулотларига ажратилган вақтнинг асосий қисми дарс ўтиш 
учун сарфланади. Бу борада машғулотларнинг қуйидаги икки 
қисми мавжуддир:
1. Синф-дарс шаклида олиб бориладиган машғулотлар. 
2. Амалий ва тажриба ишлари шаклида олиб бориладиган 
машғулотлар. 
Синф дарс шаклида олиб бориладиган машғулотларда 
ўқитувчининг кундалик ўқув материалини баён қилиб берилиши 
амалга оширилади. Бунда таълим олувчиларнинг билим, кўникма 


162 
ва малакаларини изчиллик билан ҳисобга олиб борилиши амалга 
оширилади. 
Амалий ва тажриба шаклида олиб бориладиган машғулотлар 
синф шароитида ўқув устахонаси, тажриба ер участкалари ва 
жамоа хўжалик экин майдонларида ўтказиш йўли билан олиб 
борилади. 
Дарс турлари ва тузилиши қуйидагилардан иборат бўлади: 
янги билимларни баён қилиш; ўтганларни мустаҳкамлаш; так-
рорлаш; умумлаштирувчи ва кириш дарслари; аралаш дарслари. 
Аралаш дарсларнинг шакллари қуйидагича: уй вазифасини 
сўраш ва баҳолаш; янги материални баён қилиш; янги материални 
мустаҳкамлаш; уйга берилган вазифани текшириш; якуний ва 
хулосалаш. 
Дарс – давомат, аъзият, риёзиёт ва саъй сўзларнинг 
мажмуасидан иборат. 
Бу ерда: 
Д – давомат, яъни педагогик жараённи олиб боришга 
қаратилган саъй-ҳаракатлар; 
А – аъзият, яъни педагогик жараённи олиб боришга қаратил-
ган саъй-ҳаракатлар; 
Р – риёзиёт, яъни педагогик жараённи ҳисоб - китоб қилиш; 
С – саъй, яъни таълим олувчиларни режалаштирилган 
педагогик жараёнга жалб қилиш. 
КЎРСАТМА: Ҳар қандай тадқиқотчи ўз педагогик 
тадқиқотида дарснинг қандай жараён ва қандай машғулотдан 
иборат эканлигига эътибор бериб мулоҳаза юритиш керак. Улар 
тахминан қуйидаги кўринишларда учраши мумкин: 
1. Дарс – бу ўз олдига қўйган аниқ мақсади ва тугал мазмундан 
иборат жараён. 
2. Дарс – бу режалаштирилган мақсадни кўзлаб, берилган 
вақтда деярли бир хил ёшдаги таълим олувчилар билан ўқитувчи 
раҳбарлигида олиб бориладиган педагогик жараён. 
3. Дарс – бу бевосита ўқитувчи раҳбарлигидаги муайян таълим 
олувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим машғулотидир. 


163 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish