Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

215 - САВОЛ
ГЛОБОЛИСТИКА ФАНИНИНГ МЕТОДОЛО-
ГИК АСОСЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ? 
ЖАВОБ: Глобалистика фанининг методологик асослари 
қуйидагилардан иборат: 
1. Глоболистика бир қатор фанлар (экология, жами-
ятшунослик, иқтисодиёт, фалсафа ва шу кабилар) синтези нати-
жасида пайдо бўлиб, ер ва унинг биосфераси чегаралари ҳамда 
имкониятларини ўрганади, шунингдек, у методологик хусусиятга 
ҳам эга бўлади ва энг асосийси фанлар ривожланишига йўналиш 
беради.
2. Глобалистика фани Ер ва унинг биосферасидаги муам-
молари ечимларини излашга, умуминсоний муносабатларни ҳал 
этишга киришади. Кўриб чиқилган замонавий фанлар хусу-
сиятларидан маълум бўладики, фанлар мазмунининг интег-
рацияси илм-фан ривожига ва улардан мустақил фан йўналиш-
ларини пайдо бўлишини вужудга келтиришга асос бўлар экан. 
Илм-фан ривожи, шубҳасиз, жамият тараққиёти ва инсон ҳаёт 
эҳтиёжлари омилини ҳар томонлама қондиришга хизмат қилади, 
қолаверса, ўша жамият интеллектуал салоҳиятини ҳам 
юксалтиради. 
КЎРСАТМА: Илмий ижодиётда олинган натижангиз умум-
башарий бўлишга эътибор қилинг ва сизнинг номингиз у орқали 
тарихда қолади. 
 
216 - САВОЛ: 
ГЛОБАЛИСТИКА ФАНИНИ ЎРГАНИШ-
НИНГ МАҚСАДЛАРИ НИМАЛАРДАН 
ИБОРАТ? 
ЖАВОБ: Глобалистика фанини ўрганишнинг асосий 
мақсадлари қуйидагилардан иборат: 1. Бизни ўраб турган олам, 
бошқарувчининг модели, илмий ва руҳий уйғунлашган дунё 
ҳақида талабаларга энг самарали ва тизимлаштирилган билимлар 
бериш, уларга ўзларининг келгуси касбий фаолиятини янгича 
сифатдаги дунёни қуриш модели билан уйғунлаштиришни 
ўрганиш. 


160 
2. Талабалар онгига Ер юзидаги замонавий муаммолар 
(қонуниятларни ўрганиш, табиат ва жамиятдаги бошқари-
лувчининг моделларини яратиш ва ҳ.к.) ечимини бутунлай янгича 
моделлар яратиш ва уларни амалга оширишда қатнашиш 
шартларини сингдириш. 
3. Талабалар ҳозирги пайтдаги ҳаётда табиат ва жамият сир-
синоатларини очиш ва уларни оптимал бошқаришни фақатгини 
интеллектуаллашган 
фанлар 
ёрдамида 
амалга 
ошириш 
мумкинлиги ҳақидаги ҳақиқатни англатиш. 
4. Ёшларнинг онгида фақатгина ўз касбий фаолияти 
доирасидагина эмас, балки инсон ақлий қобилияти тўлиқ қамраб 
ола олмайдиган даражадаги тезлик билан ривожланаётган 
муаммолар, инсоният келажаги, Ер юзидаги цивилизациясини 
таъминлаш каби буюк мақсадлар ҳақида фикрлаш эҳтиёжини 
уйғотиш. 
5. Ёшлар онги ва қалбига давримизнинг энг замонавий фани ва 
ўқув предмети-глобалистика фани ҳақида чуқур билиш ва 
тушунча ҳосил қилиш ҳамда уларда мазкур фан тезлик билан 
ривожланаётганлиги ва шу асосда янги-янги ғоялар шаклланиши 
ҳақидаги фикрларни сингдириш. Бунда Ер юзи цивилизациясини 
ва глобалистикасининг келажаги XXI аср бошларидаги ёшларга 
боғлиқ эканлигини асослашга алоҳида эътибор бериш керак. 
КЎРСАТМА:1. Илмий тадқиқот ишининг натижалари илм-
фан, таълим-тарбия, техника, технология ва шу кабиларни 
ривожлантиришга, такомиллаштиришга хизмат қилиши керак. 
2. Тадқиқотчи ўтказилган тадқиқотлар натижалари бўйича 
мунтазам равишда илмий маъруза, маъруза тезиси, реферат, илмий 
таҳлилий ҳисобот, услубий қўлланма ва тавсиянома, монография 
ва диссертация тайёрлашларни ўзининг ажралмас бурчи, деб 
билиши керак, чунки бу унинг интеллектуал салоҳиятини 
белгилайди. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish