232 - САВОЛ:
ИККИНЧИ РЕНЕССАНС ДЕГАНДА НИМА-
НИ ТУШУНАСИЗ?
ЖАВОБ: Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар номи билан
боғлиқ бўлган, қарийб 500 йиллик давр туркийлар ҳаётидаги
Иккинчи Уйғониш даври, миллий тикланиш, миллий тараққиёт
палласи бўлиб тарихда абадий қолди. Бу иккинчи Ренессанс ҳодисаси
жаҳон фани, маданияти, умуминсоний қадриятларни олий мақом
даражада ўзига мужассам этган миллий давлатчилик ва бошқарув
тизимининг шаклланиши билан боғлиқ бўлган буюк воқеликдир.
КЎРСАТМА: 1. Таълим олувчиларнинг илмий дунёқарашини
кенгайтиришда “Илк Уйғониш даври” ва “Сўнги Уйғониш даври”
ларига оид маълумотларидан фойдаланилса, уларнинг Ватани-
миздаги илмий қадриятлар тўғрисидаги фикрлари янада юксалади ва
айниқса, ушбу соҳадаги қомусий ва ҳадисчи олимларимизга ҳурмат
ҳамда Ватан олдидаги қарздорлик ҳисси янада юксалади.
171
2. Иккала Уйғониш даврининг мазмун - моҳиятини таълим
олувчилар онгига сингдириш орқали Ватандошларимиз жаҳон илм-
фанига ҳам салмоқли ҳисса қўшганлигини улар онгига сингдирамиз.
233 - САВОЛ:
ИЛМ – ФАНДАГИ ИНҚИЛОБИЙ ЖАРА-
ЁНЛАР ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНАСИЗ?
ЖАВОБ: Маълумки, жамият тараққиётининг барча босқич-
ларида ўша даврнинг фан - техника ривожи ҳамда уларнинг
натижаларини мунтазам истеъмолда бўлиши муҳим роль ўйнаган ва
ҳаттоки, баъзан улар фан - техника тараққиётида инқилобий тусда
ҳам рўй берган. Бу ҳақда “Тош асри”, “Бронза асри”, “Энергиянинг
бир турдан иккинчи турга айланиш асри”, “Ахборотлашган жамият
сари асри”, “Интеллектуал аср” ва ҳоказо кўринишдаги далил-
ларнинг гувоҳимиз.
Илм - фандаги бундай инқилобий жараёнлар ишлаб чиқариш
кучлари ва илм-фаннинг ривожи билан бевосита боғлиқ бўлган
тарихий жараён бўлиб, у ўзида илм-фан ютуқларини, замонавий
техникани, ишлаб чиқариш усулларини интеграцияланган мураккаб
динамик тизимдир.
Мазкур жараённи ташкил этувчи омилларнинг ўзига хос
вазифалари бор. Улар:
илм-фан – муаммо ечимидаги янги ушбу жараёндаги асосий
фаолиятни юритувчи илмий манба (назария, алгоритм, модель,
услуб, услубият ва ҳ.к.) вазифасини бажаради;
замонавий техника – илм-фан ютуқларини моддий қўллани-
лишини бажаради (воситалар, қурилмалар, машина ва механизмлар,
қурилмалар, асбоблар ҳамда телекоммуникация элементлари);
ишлаб чиқариш усуллари – илм-фан ютуқлари ҳамда улар
асосида пайдо бўлган техника ва технологияларни амалда жорий
этиш соҳаси.
Замонавий илм-фаннинг асосий хусусиятларидан энг асосийси,
унинг бевосита ишлаб чиқариш кучларига айланишидир.
КЎРСАТМА: 1. Илмий ижодиётда олинган натижаларингиз
умумбашарий бўлишига эътибор қилинг ва сизнинг номингиз у
орқали тарихда қолади.
172
2. Илмий тадқиқот ишингиз иложи борича методологик
ҳарактерда бўлсин, яъни ундан бошқа ижодкорлар ҳам ўз ижодий
фаолиятида фойдаланиш мумкин бўлсин ёки бирор соҳанинг
оғирини енгил қилсин.
3. Ижодий ишингиз натижаси кишилар фаровонлигига ва
уларнинг мунтазам ривожига хизмат қилишлигини ўйлаб фаолият
юритинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |