Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
234 - САВОЛ
ИЛМ-ФАНДАГИ ХУСУСИЙ СОҲАЛАР 
ИНТЕГРАЦИЯСИ БИЗГА НИМА БЕРАДИ? 
ЖАВОБ: Замонавий илм-фанда хусусий соҳалар билан бир-
галикда уларнинг интеграцияси ҳам пайдо бўлмоқда. Жумладан, 
бионика, математик логика, кибернетика, информатика, иқти-
содиёт, машина-трактор паркидан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни 
автоматлаштириш ва ҳ.к. Бундай йўналишларнинг вужудга келиб, 
жуда тез ривожланишига асосий сабаблардан бири математика 
фани ютуқларининг турли фан йўналишларида ва ҳаттоки, 
ижтимоий фан соҳаларида ҳам самарали фойдаланилаёт-
ганлигидадир. Хусусан, ижтимоий тадқиқотларда математик 
методлар, лингвистик кибернетика ва шу каби йўналишларнинг 
бугунги кундаги ривожи фикримизнинг далилидир. Шунинг учун 
ҳам “Ҳар қандай фанни математика фани ютуқларидан самарали 
фойдалана олган тақдирдагина ўзининг юқори чўққисига эриша 
олади”, деган фикрни олимларимиз доимо тан олиб келганлар.
Бундай хусусиятларни ўзида мужассам қила олган ҳар қандай 
фан ўзи ўрганиш лозим бўлган манба (ҳодиса, жараён ва ҳ.к.)га 
комплекс (мажмуавий) ва “Тизимий ёндашув” тадқиқот 
усулларини самарали қўллай олади. 
КЎРСАТМА: 1. Сиз амалга ошираётган илмий тадқиқот иши 
натижаси энг камида илмий маъруза, мақола, монография ва шу 
кабиларни тайёрлашга ярасин. Бу орқали кейинги барча илмий 
қадриятларга тегишли натижалар улар асосида ташкил этилади. 
2. Фан ва уларга тегишли қўлга киритилган янгиликлар янги 
билимлар тизимини яратишга қаратилсин. Булар илмий ижоднинг 
натижалари бўйича тавсиялар ва кўрсатмаларни шакллантиришда 
яққол сезилади. 


173 
 
235 - САВОЛ: 
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АВЛОДНИ ШАКЛ-
ЛАНТИРИШ 
УЧУН 
НИМАЛАРНИ 
АМАЛГА ОШИРИШ КЕРАК? 
ЖАВОБ: Интеллектуал авлодни шакллантириш учун 
қуйидагиларни амалга ошириш керак: 

халқимизнинг бой маънавий ва интеллектуал салоҳияти 
ҳамда умумбашарий қадриятларга суянган ҳолда таълим-тарбияни 
ривожлантиришнинг жаҳон талабларини ҳисобга олиб давлат 
таъли стандартларини такомиллаштириш; 

шаклланиши лозим бўлган интеллектуал авлоднинг 
маънавий-маърифий тарбиясида бой миллий, маънавий - тарихий 
анъаналари, халқ урф-одатлари ва умумбашарий қадриятларга 
асосланган самарали ташкилий ва педагогик шакллар ҳамда 
манбаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; 

узлуксиз таълим тизимида ўқув-ахборот муҳитини яратиш; 

узлуксиз таълим тизимида замонавий ахборот техно-
логиялари ва компьютер тармоқлари базасида таълим жараё-
нининг ахборотли таъминотини ривожлантириш; 

узлуксиз таълим тизими компьютер – коммуникацияси 
тармоқлари (компьютерлар, компьютерли тизимлар, касбий 
компьютерли ўйинлар, электрон почта, интернетнинг халқаро 
тармоғига 
уланиш, 
телеконференциялар 
ва 
ҳ.к.) 
дан 
фойдаланишга эришиш; 

узлуксиз таълим тизимидаги ютуқларни кенг жорий этишда 
оммавий ахборот воситаларидан мунтазам фойдаланиб бориш 
механизмларини асослаш; 

юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини оширишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш; 

узлуксиз таълим тизимида янги ахборот технология ва янги 
педагогик технологияни жорий этишга йўналтирилган илмий 
тадқиқот иши салмоғини кенгайтириш, “таълим – фан – амалиёт” 
интеграциясининг узлуксиз таълим тизимига самарасини аниқлаб 
бориш; 

узлуксиз таълим тизимига илғор ривожланган давлатлар 
билан 
ҳамкорликда 
мутахассислар 
тайёрлашга 
эришиш, 
ҳамкорликларда илмий тадқиқот ишини олиб бориш ва ҳ.к. 


174 
Демак, XXI асрга мос интеллектуал авлодни шакллантириш 
мутахассис олимларимиз олдига қатор муаммолар ечимини 
топишдек муҳим вазифаларни қўяр экан. 
КЎРСАТМА: Маълумки, ҳар қандай тадқиқот ишида турли 
маълумотлар билан иш кўришга тўғри келади. Бу бевосита 
интеллектуал авлодни шакллантиришга оид муаммоларни ҳал 
қилишда жуда қўл келади. 
Улар: эмпирик (тажриба ва кузатишлар асосида ҳосил бўлади), 
аналитик (формулалар, қонуниятлар, функционал боғланишлар 
асосида ҳосил бўлади), физиологик (киши физиологик ҳолатларини 
ифодалаш орқали ҳосил бўлади), функционал – тажрибавий (манба 
орқали олинаётган кўрсатмалар орасидаги функционал боғла-
нишларни ифодалаш орқали ҳосил бўлади) ва шу кабилар 
кўринишида бўлади. Бунда тадқиқот соҳаси ва йўналишига эътибор 
берсангиз, унда қайси маълумотларга мурожаат қилиш кераклигини 
билиб оласиз. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish