Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

27 - САВОЛ
ИЖОДНИНГ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ФУНК-
ЦИЯСИ ИЖОДКОРЛИК ФАОЛИЯТИ МО-
ҲИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТА ОЛАДИМИ? 
ЖАВОБ: Ижоднинг ривожлантирувчи функцияси – таълим-
тарбия жараёнини ўзаро узвий боғлаб олиб бориш учун хизмат 
қилади ва шахснинг интеллектуал (техник-технологик фикрлаши 
ва тасаввури, хотираси), сезгирлик ва ўз хоҳиши билан интилиш 
каби жиҳатларига эришганлик даражаларини ўз ичига олади. Шу 
маънода фандаги ҳозирги замон ишлаб чиқаришининг умумий 
илмий-техник томонларини очиб берувчи қонун ва тушунчалар 
орасидаги боғланишни ўргатиши ижодкорлик фаолияти моҳи-
ятини ташкил қилади. Шу сабабли, бу фаолиятни таълим 
олувчиларнинг ўз касбий амалиёти барча соҳаларида самарали 
меҳнат қилишга тайёрлашнинг муҳим воситасидир. Айнан шу 
ижодкорлик фаолиятининг ривожлантирувчи функцияси моҳи-
ятини ифодалайди. 
КЎРСАТМА: 1. Ижоднинг ривожлантирувчи функциясига, 
яъни илмий тадқиқот ишини самарали амалга ошираман деган ҳар 
қандай тадқиқотчи тадқиқот объектини аниқлаш, ифодалаш ва 
ундаги жараёнлар кечиши қонуниятларини тадқиқ этишга бўлган 
ахборотлар эҳтиёжини аниқлаб олиш керак бўлади. 


32 
2. Ижоднинг ривожлантирувчи функцияси асосида илмий, 
илмий-услубий ва оммавий ишланмаларни яратиш мумкинлиги 
доимо тадқиқотчининг диққат марказида бўлиши керак. 
28 - САВОЛ: 
ИЖОДНИНГ ТАРБИЯВИЙ ФУНКЦИЯСИ 
ШАХСНИНГ ҲАР ТАМОНЛАМА КАМОЛ 
ТОПИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛА ОЛАДИМИ? 
ЖАВОБ: Ижоднинг тарбиявий функцияси – шахс сифат-
ларини мақсадли шакллантириш ва ривожлантиришга йўнал-
тирилган бўлиб, ижодкорлик фаолиятининг ижтимоий аҳамия-
тини, яратувчилик характерини чуқур англаш амалий муаммо-
ларни ҳал қилишига ижодий ёндашиш, маънавий ва моддий ишлаб 
чиқаришнинг умумий илмий асосларини ўзлаштириш, табиатнинг 
яширин қонуниятларини ва унинг сирларини очиб беришдаги 
ҳақиқий ижодкор шахсларнинг куч-қудрати ва тасаввур 
қилишларига хизмат қилади. Буларнинг ҳаммаси табиатга, илм-
фанга, ижодкор шахсларга ва уларнинг меҳнатига таълим 
олувчиларда ҳуқуқий муҳаббат уйғотади, ўз касбий фаолияти 
умумий илмий асосларини чинаккам тушунишга ёрдам беради. Бу 
ўз навбатида бўлажак мутахассисларнинг техника-технология 
соҳасидаги фаолиятларига онгли, ижодий ёндашишни ривож-
лантиради, уларнинг ижтимоий муносабатлари доирасини ва 
фаолият воситаларини кенгайтиради, онгли хулқ-ахлоқ меъёр-
ларини ва касбий билимларининг чуқур бўлишини таъминлайди. 
Буларнинг ҳаммаси таълим олувчиларга ўз қобилиятига яраша 
ўрнини белгилашда ёрдам беради. Булар эса ҳар томонлама камол 
топган шахсни шакллантиришнинг асосий шартларидан биридир. 
КЎРСАТМА: 1. Шуғулланадиган ижодий жараён бизга 
жамият қонунларини ва табиатдаги ҳодисалар моҳиятини, бизни 
ўраб турган муҳитни ривожлантиришни тушуниб етишга ёрдам 
бериш керак ва бу орқали ҳар томонлама камол топган шахсни 
шакллантиришнинг дидактик асоси яратилган бўлади.
2. Ижодий ишингиз натижаси кишилар фаровонлигига ва 
уларнинг мунтазам ривожига хизмат қилишлиги керак ва бу 
орқали сиз ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришга 
фундаментал асосини яратган бўласиз. 


33 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish