Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

29 - САВОЛ
ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТ – БУ ҚАНДАЙ 
ТУШУНЧА? 
ЖАВОБ: Ижодий фаолият – бу барча руҳий ва ақлий кучларни 
ишга солиб инсоннинг аниқ бир мақсадга интилувчанлиги, махсус 
ҳиссий ҳолати, илҳомланиши, шунингдек, руҳий кечинмаси, 
муаммони жон-жаҳти билан ҳал этиш истаклари мажмуаси. 
КЎРСАТМА: Замонавий тадқиқотчи инновацион-интегратив 
ишланмалар қилишга доимо эътиборда бўлиши керак ва бу орқали 
илм-фан ва таълим тараққиётининг давомийлигини таъминлашга 
муносиб ҳисса қўшиш мумкин. Бунга ҳозирда имкониятлар бор, 
яъни ижодий фаолият янги ижодий даражага эришишни, янги 
тафаккурга эга бўлишни ва ижодий фаолиятнинг фаол, фидойи 
иштирокчиси бўлишини таъминлай олади. 
30 - САВОЛ: 
ИЖТИМОИЙ ЙЎНАЛГАНЛИККА ҚАН-
ДАЙ ТАЛАБЛАР ҚЎЙИЛАДИ? 
ЖАВОБ: Ижтимоий йўналганлик – бу таълимда янги 
йўналганлик бўлиб, инсонга фуқаро сифатида, ижтимоий ва 
касбий уюшмалар аъзоси сифатида ижтимоий меҳнатга бўлган 
қобилиятига, фидойилигига, масъуляти ва маълумотли бўлиш 
сифатига қўйилган талаблардир. 
КЎРСАТМА: Ижтимоий йўналганлик бўйича талабларни 
ҳисобга олишда ижтимоий мақсадни эътиборга олиш керак. 
Ижтимоий мақсад эса жамоатчиликнинг орзу-интилишларида 
акс эттирилган бўлади. Унда шахсий фикрнинг ижтимоий 
мақсадга айланиши муҳим аҳамият касб этади. 
31 - САВОЛ: ИЗЛАНИШ ҚАНДАЙ ЖАРАЁН? 
ЖАВОБ: Изланиш – бу ижодий фаолият юритиш натижасида 
бирор янгиликка эришиш жараёнидир. 
Изланишлар олиб боришда ўрганилаётган тадқиқот ишигача 
бўлган ишланмалар (предмет, буюм, қурилма, механизм, машина, 
метод, методология, технология, алгоритм, модель ва ҳ.к.) 
таҳлилий кўриб чиқилади, яъни анализ ва синтез, умумлаштириш 


34 
ва хулосалаш, тажрибада синаб кўриш, кузатишлар ўтказиш, 
мантиқий хулосалар чиқариш, ички фаразларни ифодалаб олиш 
каби ишларни амалга оширади. Натижада изланиш давомида 
нотўғри бўлиб қолган ишланмалар муаммо мақсадига мос қилиб 
тўғриланади ёки янгиси ишлаб чиқилади. 
Маълумки, изланиш, ижодий фаолият юритиш натижасида 
бирор янгиликка эришиш демакдир. Натижалар ижод хусусиятига 
қараб турли шаклларда бўлиши мумкин, яъни реферат, тезис, 
мақола, китоб, автореферат, диссертация, монография ёки 
шаклланган фикр, ғоя, қараш (концепция), таълимот ёки қурилма, 
механизм, машина, ихтиро, патент, кашфиёт, модель, алгоритм, 
тамойил, мезон ва ҳ.к. 
КЎРСАТМА: 1. Изланиш олиб боришда қайси фан ютуқ-
ларидан фойдаланишни режалаштирсангиз ўша фан мақсад-вази-
фалари эътиборингизда бўлсин. Бунга сабаб улар изланишингиз 
натижасини баҳолашда ва айниқса муаммоингизнинг методологик 
асосларини ёритишда жуда керак бўлади. 
2. Изланиш жараёни ҳам доим бшқаришга муҳтож. Шунинг 
учун изланиш жараёнини олиб боришнинг алгоритмик тизимини 
ишлаб чиқсангиз, шуғулланаётган изланиш жараёнида жорий, 
оралиқ ва якуний назоратларни амалга оширишга имконият 
яратилади. Бу эса изланиш жараёнида вақтни тежашга ва нотўғри 
йўлга кириб қолмасликка асос бўлади. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish