Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

361 - САВОЛ
ПРОГНОЗЛАШНИ АМАЛГА ОШИРИШ-
НИНГ ҚАНДАЙ БОСҚИЧЛАРИ БОР? 
ЖАВОБ: Прогнозлашнинг асосий босқичлари қуйидагилардан 
иборат: 

мўлжалларни аниқлаш (манба ва нарсаларни, мақсад ва 
вазифаларни, ишчи гипотезани, натижани, натижанинг тадқиқ 
қилинаётган соҳасидаги аҳамиятини белгилаб чиқиш; 

прогнозлаш учун режага мос маълумотлар тўплаш ва уларни 
тизимларга ажратиб, ахборот кўринишига келтириш; 

прогнозлаш учун асос бўладиган модель (аналогия) яратиш; 

мавжуд тенденцияларнинг оқибатларини аниқлаш мақсадида 
башорат қилиш; 

кутилаётган ҳолатнинг юзага келиши муддатини аниқлаш 
мақсадида башорат қилиш; 

олинган натижаларнинг асосланганлик даражасини аниқлаш; 

тавсиялар тизимини яратиш. 
КЎРСАТМА: Ҳар қандай тажриба синов ишлари қуйидагидек 
босқичлар кетма-кетлиги асосида олиб борилса, тадқиқот мақсадига 
етиб бориш имконияти кафолатланади: 

тажриба давомида пайдо бўлган қўшимча мулоҳазаларни 
олдиндан шакллантирилган ишчи фаразни ҳисобга олган ҳолда 
тажриба муаммосига қўйиш; 

тажрибани оптимал ташкиллаштириш; 

тажриба натижаларини (жорий ва оралиқ) таҳлил қилиш ва шу 
асосида оптимал ечим ҳақидаги хулосани чиқариш. 
 
362 - САВОЛ: 
ПРОГНОЗЛАШНИНГ ҚАНДАЙ ЙЎНА-
ЛИШЛАРИ БОР? 
ЖАВОБ: Педагогик тадқиқотларда прогнозлаш қуйидаги 
йўналишларда олиб борилиши мумкин: 

натижанинг мазмунини ҳал қилишдаги аҳамияти (ўрни ва 
ролини); 

натижанинг йўналиш очиш ҳақидаги аҳамиятини; 

натижанинг фанни ривожлантиришдаги аҳамияти; 


256 

натижанинг таълимни ривожлантиришдаги аҳамиятини ва 
шу кабилар. 
КЎРСАТМА: Ҳозирги пайтда педагогик тадқиқотларни прог-
нозлашга эътибор кучайганлиги сабабли таълим самарадорлигини 
оширишга ҳам турли хил ёндашувлар қилинмоқда, яъни бир хил 
вазифани ҳал қилиш учун турли йўналишлар (усуллар) таклиф 
қилинмоқда. Шунинг учун бу усулларнинг тадқиқот муаммоси, 
мақсад-вазифалари, ўрганилиб чиқилиши керак. Ушбу ўрганилиш 
натижасида белгиланган кўрсаткичларнинг табиати тадқиқот 
мазмунига мос келиши танланган услубга эквивалент услуб 
борлиги ва у мавжуд услублар ичида режалаштирилган тадқиқотга 
энг муқобил эканлиги аниқланмоғи лозим. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish