www.ziyouz.com кутубхонаси
53
олиб, ўша тарафга қараб бориш лозимлигини фаҳмлади, чунки агукук худди шу тарафга қараб
учиб кетганди. Бола бу юлдузнинг номини билмаса ҳам энди у шу юлдуздан кўзини узмас ва
шамолнинг йўналишини, унинг кучи ва эпкинини билиб турарди.
«Шамол, эсавер, кетиб қолма. Номинг нима, билмайман, аткичх Ўрхон бўлганида номингни
айтиб берарди. Аммо сен менга ака бўл. Кетиб қолма, шамол, ўзингни бошқа ёққа олиб қочма.
Ахир, сен қанча хоҳласанг, шунча узоқ эсаверасан-ку. Шамол, менга мадад бер, кетиб колма.
Мен номингни албатта билиб оламан, сўнг отингни айтиб чақираман. Хоҳласанг, мен сени
Ўрхон деб чақирайин. Аткичхим — Ўрхоннинг номи билан чақирайин. Энди сени ҳамиша
Ўрхон шамол деб атайман. Сен ҳам мени таниб оласан...»
У ҳамроҳ шамолни ана шундай ардоқлаб, тўғри йўлга бошла, дилимга умид ва ишонч бер,
деб ялиниб-ёлворарди. Кўзларини эса ўзи интилаётган йўлчи юлдуздан узмасди: «Сени яхши
кўраман, юлдузим, — дерди у юлдузга. — Сен жуда баланд ва узоқдасан. Сен олдиндаги энг
катта ва гўзал юлдузсан. Ёлвораман, кетиб колма, бир жойда тўхтаб тур, ҳеч сўнма. Сен тарафга
сузиб кетяпман. Сен томонга агукук учиб ўтди. У орол томонга учдими ё қирғоқ томонга
учдими, билмадим. Оролга учган бўлса ҳам майли, оролда ўла қолай. Кетма, сўниб қолма эй
юлдуз! Номингни билмайман, мендан хафа бўлма! Номингни билишга улгуролмадим.
Номингни менга отам Эмрайин айтиб бера оларди. Агар хохласанг, сени отамнинг номи билан
атайман, сени Эмрайин юлдузи дейман. Осмонда пайдо бўлганингда сен билан саломлашиб,
номингни шивирлаб айтаман. Сен эса менга мадад бер, Эмрайин юлдузи, барвақт кетиб, сўниб
қолма, булут орасига бирдан яшириниб олма...»
У ўзининг йўлчи юлдузига шу сўзлар билан мурожаат қиларди. У яна тўлқинларга ёлворди:
«Тўлқинлар, сиз қайиғимни ҳайдаб боряпсиз, сиз ҳозир қандай яхшисиз. Мен сизларни аки-
Милхун тўлқинлари, деб атайман. Сиз агукук учган томонга кетяпсиз. Сиз хоҳлаган
тарафингизга юмалаб кета оласиз-ку, ахир. Аки-Милхун тўлқинлари, кетиб колманг, йўлдан
адашманг. Мен эшкак эшиб сузиб кетар эдимку-я, лекин бутунлай ҳолдан тойганман-да. Кўриб
турибсиз-ку, сиз қаёққа хоҳласангиз, ўша ёққа сузиб кетяпман. Агар омон бўлсам, ҳамиша
ёдимда тутаман: сиз Ўрхон шамоли эсган ёққа, Эмрайин юлдузи томонига сузяпсиз, аки-
Милхунлар денгизда фақат яхшилик килишади, деб ҳаммага айтаман! Менга мадад беринг, аки-
милхунлар! Кетиб қолманг, мени ташлаб кетманг...»
* * *
Ҳамма юлдузлар орасида энг узоқ чарақлаб тургани Эмрайин юлдузи бўлди. Тонгга яқин у
осмону фалакда ёлғиз ўзи қолди. Тонгга яқин у кучли, соф бир нур билан ловиллаб ёниб турди
ва субҳидамнинг симобранг ҳавосида аста-секин сўниб, яна анча вақтгача осмонда нафис, оппоқ
нурдай бўлиб турди.
Мана шу зайлда тонг ҳам отди. Кейин денгиз узра офтоб чиқди. Кириск ҳам қувониб, ҳам
қўрқиб кетди. Қуёшнинг чиқишидан қувониб кетган бўлса, денгизнинг бепоёнлигидан қўрқиб
кетди. Офтоб нурларида живирлаб, мовий товланаётган денгиз деярли қоп-қора тусга кириб,
чексизлигидан кўз илғамас ҳолга келди. Бола руль эшкагига жон-жаҳди билан епишиб олиб, ўзи
эслаб қолган томонга, шамолнинг йўналишига қараб сузишга ҳаракат киларли. Бу жуда-жуда
мушкул эди...
У боши айланиб, кўзи тиниб, ҳамма нарса чирпирак бўлиб кетганини эслай олди, холос...
Қайиқ энди ўз ҳолича сузиб борарди...
Do'stlaringiz bilan baham: |