Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
35
Аллақаёқларга беркиниб олган Шомон ўзининг қўл остидаги шамолларини қаёқларгадир 
беркитиб ташлаганга ўхшарди. Милхун шу тарзда яна анча маҳалгача томоғи хириллаб, ҳолдан 
тойгунча шамоллар хўжасини ҳам таҳқирлаб, ҳам ҳақоратлаб, яна ялиниб қичқирарди. 
Сўнг у эшкакни зарб билан денгизга улоқтириб юборди, ўзининг доимий ўрнига келиб 
ўтирди ва юзини қўллари билан тўсиб, ҳўнграб, ўкириб йиғлаб юборди. Ҳамма чорасиз жим 
қотган эди, Милхун бўлса ҳиқиллаб йиғлаб, кенжатойларининг номини айтиб бақирарди. Эркак 
кишининг йиғлаганини илгари кўрмаган ва қўрқувдан титраб-қақшаб ўтирган Кириск эса 
кўзларида ёш Ўрхон бобога мурожаат қилди: 
— Аткичх! О, аткичх!.. У нега бундай қилади? Нега йиғлаяпти? 
— Қўрқма, — тасалли берди чол боланинг қўлларини маҳкам қисиб. — Ҳозир ўтиб кетади. 
Ҳозир бас қилади. Сен буни ўйлама. Бунинг сенга дахли йўқ. Ҳозир ўтиб кетади. 
Чиндан ҳам Милхун аста-секин тинчиб қолди. Лекин ҳамон қўлларини юзидан олмас, ҳамон 
елкалари силкиниб, хўрсиниб-хўрсиниб қўярди. Эмрайин қайиқни сувда қалқиб юрган эшкак 
томон оҳиста яқинлаштирди, уни олиб, яна жойига, тиргагига ўрнатиб қўйди. 
— Ўзингни бос, ука, — деди у Милхунни юпатиб. — Гапинг тўғри, туманда азоб тортгандан 
бўронда қолган афзал. Лекин ҳали бир оз сабр қилиб турайлик. Балки ҳаво очилиб кетар. 
Иложимиз қанча... 
Милхун жавоб бермади, унинг боши тобора эгилиб борар, олдига қарашга қўрқадиган 
жиннидай букчайиб олганди. 
Туман эса ҳамон пинагини бузмас, океан узра муаллақ туриб қолган, олам донг қотиб қолган 
буюк бир зулмат ичида йўқолган эди. Қилт этган шамол, бирон-бир ўзгариш йўқ эди. Милхун 
шамоллар Шомонига қанчалар ялиниб-ёлвориб, уни қанчалар қарғаб, ҳақорат қилган бўлса ҳам 
у парво қилмас, гўё кўр ва кардай эди. Шамоллар эгасининт жаҳлиям чиқмас, қимир ҳам этмас, 
бўронниям чақирмас эди... 
Эмрайин бир жойда туриб қолмаслик учун ўзининг олдидаги бир жуфт эшкакни эшиб турар, 
қайиқ сирпангандай, сезилар-сезилмас жилиб борарди. Ўрхон индамас, у ўз ўйларига ғарқ 
бўлганди, эҳтимол, у яна, эҳтимол, охирги марта ўзининг Сув парисини ўйлаётгандир? 
Қариянинг нохуш ўйларини Кириск бўлиб юборди. 
— Аткичх, аткичх, агукуклар нега оролларга қараб учишади? — оҳиста сўради у. 
— Дарвоқе, шуни айтиш эсимдан чиқибди. Бундай қалин туман тушган вақтларда денгиз 
устида фақат агукуклар уча олишади. У оролларга ўлжа ахтариб боради, гоҳо тюленнинг 
жажжи боласини олиб қочади. Агукукларнинг кўзи шунақанги ўткирки, у тундаям, ярим 
кечадаям худди кундузгидай кўраверади. Шунинг учун ҳам уни бойўғли дейишади-да. Агукук 
бойкушларнинг энг кучлиси ва энг каттаси бўлади. 
— Қанийди мениям кўзим ўшанақа бўлса, — лаблари қуруқшаб шивирлади Кириск. — 
Ҳозир, шу топда қайси тарафга сузиш кераклигини билиб олардим, кейин ерга тезда етиб 
олардик-да, роса сув ичардик, ичаверардик... Мениям шунақанги кўзим бўлганидайди... 
— Эҳ, — хўрсинди бобо, — ҳар кимсанинг фақат ўз кўзи бор. 
Яна орага жимлик чўкди. Анча вақтдан кейин Ўрхон оқсоқол ҳалиги суҳбатни давом 
эттиргандай, боланинг юзига қараб гапирди: 
— Ҳаммадан ҳам сенга қийин бўлди, тўғрими? Лекин сен сабр қил. Шу қийинчиликка 
бардош берсанг, улуғ овчи бўласан. Сабр қил, қароғим, сувни ўйлама, бошқа нарсаларни 
ўйлагин. Сувни ўйлама. 
Кириск бу гапга кўниб, сувни ўйламасликка тиришди. Бироқ фойдаси бўлмади. У ҳарчанд 
сувни ўйламасликка уринсаям, баттар ташналиги кучайиб борарди. Очлик ҳам қийнарди. 
Очликдан кўнгли озиб, кўзи тина бошлади. Кўнгли озганидан, у ҳам Милхунга ўхшаб, дунёни 
бошига кўтариб бақиргиси келарди. 
Бу кун шу тариқа ўтди. Ҳар лаҳза ҳаво очилишини кутишди, олисдан тўлқинлар шовқини 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish