Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
37
нинг ташвишли юзи аранг кўринарди. Отаси йўқ, у денгизга, овга кетганди. Ўшанда Кириск 
фақат сув ичишни ва отасининг тезроқ келишини хоҳларди. Аммо иккала истаги ҳам амалга 
ошмасди. Отаси узоқда эди, онаси бўлса сув ичирмасди. Сув ичишинг асло мумкин эмас
деярди у. Онаси боланинг қақраган лабларига ҳўл латта босар, аммо бу ташналикни фақат бир 
лаҳзага қондирарди, холос. Сал ўтмай, яна ташналик кучайиб, чидаб бўлмас қийноққа соларди. 
Онаси ялиниб-ёлвориб, уни сув ичишдан тияр эди. Ташналикка чидасанг, касаллик сендан 
қочади, деб тушунтирарди. 
— Чидаб тур, жоним! — дерди у. — Эрталабгача яхши бўлиб қоласан. Ичингда: «Кўк 
сичқонча, сув бергин», деб қайтаравер. Ана, ўзинг кўрасан яхши бўлиб қолганингни. Сўра, 
жоним, кўк сичқондан сув сўра, сичқон албатта югуриб келади, албатта сенга сув беради... 
Фақат яхшилаб сўра... 
Шу кеча, бола ташналик билан олишиб, дуо ўқиб чиқди, кўк сичқон югуриб келишини, сув 
келтиришини кутди. У тинмай шивирлаб, кўк сичқонга ялиниб-ёлворарди: «Кўк сичқон, сув 
бергин! Кўк сичқон, сув бергин!» Бутун тун алангайи оташ бўлиб алаҳсираб чиқди. Ҳамон: 
«Кўк сичқонча, сув бергин!» — деб ялинарди. Кўк сичқон тезда кела қолмасди. У ҳам: «Кўк 
сичқонча, сув бергин!»—деб йиғлаб, ёлворишини қўймасди. Ниҳоят, кўк сичқон югуриб келди. 
Кўк сичқон салқин ўрмонда жилға узра чошгоҳ пайтида ғир-ғир эсадиган сарин елдай ёқимли ва 
элас-элас кўринарди. Уни кўриш қийин, у тиниқ осмондай кўм-кўк, капалакдай учқур, тутқич 
бермас эди. Кўк сичқон капалакдай учиб, юмшоқ юнгини боланинг юзига, бўйнига, баданларига 
тегизиб, хузур бахш этарди. Чамаси, кўк сичқон Кирискка сув берди шекилли, у ҳузур қилиб, 
узоқ вақт, тўйгунича ичаверди; сув эса келаверди, келаверди, вақирлаб тошди, уни бошигача 
кўмиб юборди... 
У эртасига эрталаб жони ором топиб, гарчи ўзини анча олдириб қўйган бўлса ҳам руҳи анча 
тетик бўлиб турди. Шундан кейин бола сув берувчи сичқонни, ўша кечаси, жон талвасасида 
ётганда сув келтириб уни соғайтирган кўк сичқонни узоқ вақтгача хотиридан чиқармади... 
Мана, ҳозир ҳам, бола қайиқда ташналикдан ичи куйиб-ёниб бораркан, ўша кўк сичқонни 
эслади. Қанийди ўша кўк сичқон яна пайдо бўлиб қолса! Шу заҳоти бола юракни зиркиратувчи 
бир соғинч ва дард билан онасини эслади, оғир дамларда жонига ора кириб, ташналикдан халос 
этувчи ўша кўк сичқонни ёдига солган онасини эслади. У аҳволи оғирлашиб, нафас ололмай 
қолган пайтида қошида тонггача ўтириб чиққан онасини эслаб ўкинди. Ўша пайтда бола 
атрофида парвона бўлиб жону жаҳонини беришга тайёр турган онасининг қалби қанчалар меҳр-
муҳаббатга ва дард-аламга тўлиб-тошганлигини айтмайсизми. Ҳозир онасининг аҳволи не 
кечдийкин? Денгиз бўйига келиб, уларни кутаётгандир, йиғлаб, бўзлаётгандир?.. Денгиз эса 
бари бир унга ҳеч нарса айтолмайди. Ҳеч ким унга ёрдам беролмайди, ҳеч ким дардини 
аритолмайди. Фақат аёллар билан болаларгина ҳанузгача Олапар қоясининг ёнбағирларида 
гулхан ёқиб, онасига далда беришаётгандир? Шояд, тўсатдан бахт кулиб боқса, шояд денгизда 
дом-дараксиз кетганлар бирданига қирғоқда пайдо бўлиб колишса, деб онасини 
юпатишаётгандир? 
Булар эса қайиқда зим-зиё зулмат ичида гирён кезишар, тунги туман қўйнидан халос 
бўлишга интилиб, сўнгги умидлари ҳам аста-секин тугаб борарди. Йўқ, бу олишувда кучлар 
асло тенг эмасди — бир ёқда мангу зулмат, олам яралганидан бери мавжуд бўлган, Қуёш 
яралишидан ҳам аввал мавжуд бўлган мангу зулмат: иккинчи ёқда — шалоғи чиққан қайиқда 
туман қуршовида қолган тўрт одам... Океан ўртасида сувсиз; озиқсиз, йўлчи юлдузларсиз, зим-
зиё зулматда қолган тўрт одам... 
Кириск умри бино бўлиб, бунақа зим-зиё зулматни кўрмаганди, ташналик азоби шунчалик 
аёвсиз бўлишини тасаввур қилмаганди. Ҳушини йўқотиб қўймаслик учун у сув келтирувчи кўк 
сичқон тўғрисида, қачонлардир сув бериб, шифо бериб уни ўлимдан қутқазиб колган кўк 
сичқон ҳақида ўйлай бошлади... 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish