www.ziyouz.com кутубхонаси
45
қўяётган бўлса керак. Ғира-шира қоронғилик аста-секин зулматга айланиб бораётган қалин
туман ичида эса денгизда бедарак йўқолган ёлғиз бир қайиқ айланиб юрар, унда энди фақат
икки киши — отаю бола қолган эдилар.
Бундан олдин, кеч тушмасдан сал аввал, Эмрайин ниҳоят сув ичиш пайти бўлди, деган
қарорга келганди. Кириск буни зориқиб кутаётганлиги, ўзини тийиб, лом-мим демай, ташналик
ва очликка нечоғлиқ бардош бераётганлиги сезилиб турар эди. Милхуннинг ҳалокатидан кейин
сув ҳам эсларидан чиққан эди. Лекин аста-секин ташналик яна кучини кўрсата бошлади, энди
ҳозирги ташналикка бояги унутилган ташналик ҳам қўшилиб аёвсиз азоб берарди.
Эмрайин бирор томчини ҳам беҳуда тўкиб юбормаслик учун жуда эҳтиётлик билан айниган
сувни аввал Кирискка сирқитиб куйди. Бола чўмичга ёпишиб, телбалардек бир зумда ўз
улушини ютиб бўлди. Кейин Эмрайин ўзи учун сув қуяркан, энди сув бочкачанинг тубидагина
қолганлигини кўрди. Отасининг қўлидаги бочкачанинг эгилишига қараб. Кириск ҳам буни
фаҳмлади. Эмрайин шундай бўлиши лозимлигини аввалдан билган бўлса ҳам ҳайрон қолиб,
ранги қув ўчди. Энди Эмрайин ўз улушини ичишга шошилмади. У қўққисдан миясига урган
фикрдан ларзага қелиб, чўмични ушлаганча ўйланиб қолди. Чанқоқни босиш бу фикр олдида
ҳеч гап бўлмай қолди.
— Ма, ушлаб тур, — бундай қилишга ҳожат бўлмаса-да, у чўмични ўғлига узатди. Бола
учун сувли чўмични қўлда ушлаб, уни ичишга ботинолмаслик — айни қийноқнинг ўзи эди.
Эмрайин қўлларини бўшатиб, тиқинини маҳкам ўрнаштирди-да, деярли бўш бочкачани ўз
жойига қўйиб қўйди.
— Ич, — деди у ўғлига.
— Сен-чи? — ҳайрон бўлди Кириск.
— Мен кейин ичаман. Ҳеч нарсани ўйлама, ичавер, — деди хотиржамлик билпн отаси.
Кириск дарҳол яна сассиқ сувнинг бу қултумини ҳам ютди. Чанқоғи унчалик босилмаган
бўлса-да, ҳар ҳолда бир оз тетикланди.
— Хўш, қалай бўлди? — сўради отаси.
— Бир оз тузук, — миннатдор бўлиб шивирлади бола.
— Сен қўрқма. Эсингда тут, одам оғзига ҳатто бир томчи сув олмаса ҳам икки-уч кун яшай
олади. Қиёмат-қойим бўлса ҳам қўрқма.
— Сен шунинг учун ичмадингми? — Кириск унинг гапини бўлди. Эмрайин, бу саволдан
ўзини йўқотиб кўйди. Сўнг ўйлаб туриб, қисқа жавоб берди:
— Ҳа...
— Одам овқатсиз канча яшай олади? Биз качондан бери овқат емаяпмиз-ку?
— Сув бўлса бўлгани. Лекин сен буни ўйлама. Ке, яхшиси, пича сузайлик. Иккаламиз
гаплашиб олишимиз керак.
Эмрайин эшкакларни ғижирлатди ва улар гўё турган жойларида гаплаша олмайдигандек
туман ичида денгизда аста-секин сузиб кетишди. Ота ўзини босиб олиши зарур эди. Шундай
қилса, фикрларини бир жойга тўплаши, муҳим суҳбатга тайёрланиши осонроқ кўчадиганга
ўхшарди. Шуни ўйлаши биланоқ аъзойи бадани музлаб кетарди. У ўзи эшкак эшибгина колмай,
ўғлига ҳам эшкак ёнига ўтиришни буюрди. Қаёққадир сузишнинг ҳожати йўқлигидан, боланинг
ўтиришидан ҳам ҳожат йўқ эди. Бола зилдай ва анча катта бўлган денгиз эшкакларини
қийналиб эшар эди. У битта эшкакни эплай олиши мумкин эди, аммо бир жуфт эшкакни
айлантириш ҳали оғирлик қиларди. Устига-устак, Эмрайиннинг ўзи ҳам, боласи ҳам анча
мадордан қолганди. Худди шунинг учун ҳам ота ишни тезлатишга мажбур эди. Вақт ўтиб
борар, вақт тугаб борарди.
Кириск индамас, оғир эшкакларнинг бирини боғдан, бирини тоғдан қилиб айлантирар,
уларга қарамасди ҳам. Аммо Эмрайин бунга эътибор бермас, уни бошқа нарса қийнарди.
Ўғлига, мана шу мушфиқ гўдакларча нимжон, ҳимоясиз жуссага разм соларкан, юраги қонга
Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |