Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
41
уларнинг башаралари қорайиб кўринарди. Ҳаммалари даф қилиб бўлмайдиган шафқатсиз офат 
— ташналикка ҳамда очликка маҳкум этилгандилар. 
Улар жим, чурқ этмай боришарди. Гапиришга қўрқишарди ҳам. Фақат бир оздан сўнг 
Милхун эшкакни ташлади. 
— Сувни бўл! — деди у Эмрайинга ғамгин боқиб. 
Эмрайин бочкачага ёпишиб олиб, ҳар бир одамга чўмичнинг тубида бир неча қултумдан 
сирқитиб сув қуйди. Сувдан нохуш қўланса ҳид келар, таъми бузилганди. Аммо шу ҳам жуда оз 
қолибди. Яна кўпи билан уч-тўрт марта ичишга етарди, холос. Ҳеч ким сувга қонмади, сув ичиб 
ҳеч кимнинг руҳи енгиллашмади ҳам. 
Яна оғир, ақлни оздирувчи кутиш онлари бошланди: об-ҳаво ўзгарадими ёки йўқми? Энди 
ҳеч кимда ҳеч қандай умидбахш тахминлар қолмаганди. Улар мажолсизланиб, ҳолдан тойиб, 
беихтиёр лоқайд бўлиб қолдилар. Таҳликали туман ичида қайиқда мақсадсиз айланиб, итоат 
билан ўз қисматларини кутишарди. Тақдирга тан беришдан ўзга чора қолмаганди. Туман 
одамларни эзиб, иродаларини бўшаштириб қўйганди. Фақат бир гал Милхун қаттиқ сўкиниб, 
нафрат тўла титроқ овоз билан ғўлдиради: 
— Туман чекинса — ўлимимга ҳам рози бўлардим! Ўзимни сувга ташлардим. Ёруғ 
оламнинг бир четини кўрсам бўлдийди! 
Эмрайин индамади, ҳатто ўгирилиб ҳам қарамади. Нима ҳам дея оларди? Энди у қайиқда 
қолганларнинг ёши улуғи эди-да. Индамай ўтиришдан бошқа илож қолмаганди. Қаёққа ҳам 
сузишарди! 
Вақт ўтиб борарди. Қайиқ ўзидан-ўзи тўхтаб, гоҳ муаллақ туриб қолар, гоҳ яна жойидан 
қўзғаларди. 
Соат ўтган сари ўлим хавфи орта борарди — қонмаган ташналик ёнига жон-танни емирувчи 
шафқатсиз очлик ҳам қўшилди. Дармонлари қуриб, мажолсизланиб боришарди. 
Кириск кўзлари қисилиб, кеманинг қуйруғида ётарди. Боши айланиб, кўнгли айнирди, оч 
қоринда оғриқ туриб, нафас олиши мушкуллашарди. Тобора ташналиги ошиб, жудаям сув 
ичгиси келаверди. 
Кўк сичқонча, сув бергин! 
Бола сувга қондирадиган кўк сичқончани ялиниб-ёлвориб чақирар экан, энди ҳамма нарсани 
унутишга уринар, Олапарнинг этагидаги узоқ-узоқларда қолган ва энди эртакка айланган 
ҳаётини эслаб, нажот кутарди. 
«Кўк сичқонча, сув бергин!» — деб шивирларди у боши айланиб. Ўт-ўланга чулғанган 
тепаликда ўйнаб, худди ғўладек пастга думалаб тушганларида ҳам боши шундай айланишини 
кўз олдига келтирди. Эҳ, жуда қизиқ, ажойиб ўйин эди-да. Бу ўйинда Кириск ҳаммадан абжир 
ва чидамли бўлиб чиқарди. Тик тепаликка чопиб чиқасан-да, у ердан ёнбағирлаб пастга қўйиб 
юборилган пўстлоқсиз ғўладек, айланиб думалайсан. Қўлларингни икки ёнингга маҳкам 
қапиштириб оласан. Жойингдан кўзғалиш учун аввал ўзингга-ўзинг кўмак берасан. Бир, икки, 
уч марта умбалоқ ошганингдан сўнг уёғига юмалаб кетаверасан, ўзингни тўхтатиб қололмайсан. 
Мазза қилганингдан роса хахолаб куласан, осмон эса гоҳ у, гоҳ бу чеккаси билан тўнтарилади, 
булутлар айланиб, кўз ўнгингдан лип-лип ўтади, дарахтлар айланиб ағанайди, ҳамма нарса оёғи 
осмондан бўлиб кетади, кўкдаги қуёшнинг эса кулавериб ичаги узилади. Болаларнинг шовқини, 
қийқириқларини айтмайсизми! Пастга қараб шитоб билан юмалаб тушаверасан, тушаверасан, 
шунда ортингдан югуриб келаётган болаларнинг гоҳ чўзиқ юзлари, гоҳ букилган оёқлари кўз 
олдингдан лип-лип ўтаверади, ниҳоят, тўхтаб коласан. Эҳ! Шунда қулоқларинг шанғиллаб 
кетади. Шундан сўнг энг қизиқ, энг нозик жойи келади. Бир, икки, уч дейилганда ўрнингдан 
сакраб туриб олиб, бошинг гир-гир айланишига қарамай, йиқилиб тушмаслигинг керак. Одатда 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish