3.
Вазифани бажарилиш босқичида психолог гуруҳ ишини кузатиб бориши
мумкин. Шу ўринда у ё пассив кузатувчи сифатида намоён бўлиб, ўзининг жараёнга
бўлган таъсирини камайтиришга ҳаракат қилади. Керак бўлгандагина, баъзи ҳисобот
ёки баённомаларни амалга ошириш мумкин ёки фаол кузатувчи бўлиб, гуруҳлар билан
ўзаро алоқага киришади, ўз
фикрларини билдиради, ўз ғоялари билан қўллаб
қувватлаб туради. Баъзи ҳолларда, агар психолог олдида фақатгина гуруҳ аъзоси
бўлибгина ҳал этиши мумкин бўлган вазифа турса, масалан, психологик жамоани
жипслаштириш, у қўйилган вазифани ижодий жараённи
бевосита иштирокчиси
сифатида ҳамма билан бирга бажариши мумкин.
4.
Музокара ва таҳлил босқичи ўз ичига кўйидагиларни киритади:
биринчидан,
ишчи гуруҳ билан бирга ифода этиш, бунда улар коллажнинг асосий ғояларини
таърифлаб, ўзларини унинг яратилишдаги фикрлари ва кечинмаларини гуруҳ ишининг
ҳусусиятлари (гуруҳли қарорни қабул қилиниши, гуруҳдаги муносабатлар, мунозарали
масалаларни ҳал этилишини) сўзлаб берадилар.
Иккинчидан, бошқа гуруҳ
иштирокчиларининг қайта алоқаси, уларнинг коллажни яхлит ҳолда ёки алоҳида
қисмларини тушуниш. Педагог-психолог бу босқичда иштирокчиларни музокарага
чорлайди, уларни ўз фикрларини баён этишга йўналтиради, гуруҳли музокарани
ташкил этиб, у ўз олдига қўйган вазифалардан келиб чиққан ҳолда суҳбатни керакли
мақсад томон йўналтиради. Масалан, агар асосий
вазифа жамоанинг жипслашуви
билан белгиланса, психолог саволлари ҳамкорликдаги фаолиятга кўмаклашувчи
механизмлар, стратегия ва тантаналар масаласига қаратилади.
Коллаж музокарасида шахсий муносабатлар, ишга бўлган субъетив, қарашинниг
муҳимлиги эътироф этади, бу эса “тўғри” ёки “нотўғри” тушунчаларнинг бўлмаслиги
ҳамда барчанинг фикрига ҳурмат билан муносабатда бўлиши билан белгиланади.
5.
Коллаж интерпретацияси, таҳлилнинг муҳим қисми бўлиб, у психологик
томонидан қайта алоқа сифатида берилади ҳамда
психотерапевтик вазифани
бажаради. У бир киши ёки гуруҳ муоммосини ҳал этишга йўналтирилади. У юмшоқ
шаклда, ижобий баҳо, қўллаб-кувватлаш руҳида бўлиши керак.
Психолог коллаж техникасидан психодиагностик мақсадларда яъни шахс ва
гуруҳ ҳақида ахборот олиш учун фойдаланиши мумкин. Коллаж интерпретациясининг
стандартлаштирилган тизими мавжуд эмас, бироқ график методикалар таҳлилига кўра
кўйидаги схемани келтириш мумкин.
Коллаж интерпретациясининг психологик схемаси.
Қисмларнинг миқдори ва сифати, уларнинг бирлашуви:
Турли хилдаги қирқмаларнинг катта миқдори – кўргазмалилик: тирик тасаввур,
ижодий йўналганлик.
Юқори даражадаги синчковлик, бир хилдаги қисмлар, қирқмаларнинг катта
миқдори – ригидлик (қотиб қолганлик); хавотир.
Бетартиблик (лоқайдлик) – қизиққонлик
мотивациянинг пастлиги; коллаж
устидаги ишга нисбатан салбий муносабат. Қирқмаларнинг кичик миқдори, схематик
– астения; ҳис туйғунинг паст номоён бўлиши; текширувга нисбатан салбий
муносабат; интровертлик, уятчанлик.
Асосий йирик катта қирқмалардан фойдаланиш – биринчиликка бўлган
интилиш; диққат марказида бўлишга интилиш: манманликка мойиллик, ўзини
бошқаларга нисбатан юқори тутуш.
Асосан майда, кичик қирқмалардан фойдаланиш
хавотир, ҳиссий қарамлик, ишончсизлик; ўзининг кам аҳамиятли ёки
аҳамиятсизлигини ҳис этиш; ноқулайлик ҳисси.
Коллаж мазмунининг ҳилма-ҳиллиги, кўп мақсадлилиги – тасаввур,
ҳиссиётчанлик.
Ўчириш тўғирлаш, бир қирқимнинг иккинчисининг устига ёпиштирилиши,
штрихлаш – хавотирлик, стресс ҳолат, ҳиссий зўриқиш, ўз-ўзига ишончсизлик: бадиий
услуб.
2. Қирқим ҳошиялари (қирқиш хусусиятлари, қирқимларни қирқишнинг техник
воситалари интерпретацияси). Қоғоз шаклига мос қирқилган – иштирокчи атрофидаги
меъёрлар таъсирига тушиб қолган, бироқ уларга бўйсунади.
Do'stlaringiz bilan baham: