4-мавзу. Мотивациянинг онтогенезда шаклланиши (2 соат)
Режа:
Гўдаклик даври ва илк болалик даври мотивлари (1-3 ёш).
Мактабгача ёш, кичик мактаб ёши мотивлари.
Ўрта мактаб ёш даври мотивлари.
Юқори синф ўқувчилик даври.мотивлари.
Меҳнат фаолияти мотивацияси.
Ўқувчиларнинг касбий қизиқишларини таркиб топиш босқичлари.
Меҳнат мотивациясининг умумий тавсифи.
Мак Грегорва Герцбер мотивация назариялари.
Хакман ва Олдхемнинг ишчи мотивация модели.
Йўналишларига кўра меҳнат фаолияти таҳлили.
Процессуал назария ва адолатлилик назарияси.
Энди узоқ хорижий мамлакатлар психологиясида мотивлар ва мотивацияни ўрганишга оид мулоҳазалар, назариялар ва қарашларни тахлил килишга интиламиз.
Ҳозирги давргача чет эл психологиясида ўттизга яқин илмий концепциялар, назариялар мавжуд бўлиб, улар ҳайвонлар ва одамларнинг хулқ мотивациясига бағишлангандир.
Мотивация муаммоси, ҳатто Спиноза, Гоббс, Декарт асарларида ҳам учрайди. Ушбу масала билан бевосита ва билвосита ассоционистик, интроспектив, бихевиоризм, гештальтпсихология, психоанализ мактабларининг намояндалари шуғулланганлар (У. Джемс, Э. Толмен, К. Халл, К.Левин, 3. Фрейд ва бошкалар).
Бихевиоризм назариясига биноан хулк мотиви ташки таъсирга тана аъзоларининг жавоб реакцияси сифатида талкинга эга (АҚШ).Жахонга машхур "Стимул-реакция" формуласига асосланган бихевиористлар инстинктив хулқ мотивини инсоннинг феъл-атворига механик равишда кўчиришади. Уларнинг фикрича, инсон хулқи онгсизликдан иборат бўлиб, у ташки қўзғатувчи "стимул"га тана аъзоларининг жавоб реакцияси тарикасида юзага келади.
Бихевиоризмнинг асосчиси Дж. Уотсон психологиянинг асосий вазифаси хулкни тадқик килишдан иборат деб тушунтиришга ҳаракат килади. Муаллиф руҳий ҳолатларни текширишдан воз кечиб, у хулкни иккита шаклга ажратади (ташки ва ички), кайсики улар ўзаро стимул ва жавоб (реакция) сифатида бевосита бир-бири билан боғлангандир. Уотсон учун "хулқ" асосий тушунчага айланади. унинг психика билан алоқаси одатий нарса деб баҳоланади.
Бихевиористларнинг фикрича, психологиянинг предмети психика эмас, балки реакцияларнииг мажмуаси бўлмиш хулкдир. Хозирги замон бихевиористлари стимули ташки кўзғатувчи сифатида карайдилар, тана : аъзосининг ички кувватини фаоллаштиради, деб тушунадилар. Необихевиористик концепцияларда янги туртки (кўзғовчи)ларнинг пайдо бўлиши (драйв) инсоннинг органик эҳтиёжини қондиришнинг стимул натижаси билан мувофиклашувидай талкин қилинади.
В. Мак-Даугалл Дарвиннинг биологик детерминизм таълимотини вульгарлаштириб, мотивациянинг туғма хусусиятини асослашга, тугма инстинкт билан уни киёслашга интилади. Бунинг учун муаллиф олдин 14 та, кейинчалик эса 18 та инсон инстинктлари ҳукм суришини ажратиб кўрсатади.
Унинг қарашлари айрим ўзгаришга юз тутган бўлишига карамай, индетерминистик даражада колаверади, инстинктнинг энергияси, туғмалиги, импульсивлиги ғоялари бихевиористик концепция доирасидан ташкарига чиқишга имкон бермади.
Психоаналитик концепция бихевиоризмдан фаркли ўларок мотивациянинг негизида инсонга хос бўлган майллар ётишини тан олади. Бунинг манбаси сифатида майлни тортувчи тана аъзоларининг қайси бир кисмидаги соматик жараён тушунилади;
Фрейд назариясида майл билан инстинкт алоҳидалиги кўрсатиб ўтилмаган. Онгсизлик таълимотининг асосчиси Зигмунд Фрейд хулк эҳтиёжи ва мотив муаммосини ишлаб чикқан бўлиб, мотивация манбаи турни (жинсни) ва индивидни сақлаш инстинкти ҳисобланади. Инсоннинг ижтимоий табиати, унинг ижтимоийлашуви нуктаи назаридан ёндашиш онгсизлик-онглилик муносабатини таҳлил этишни такозо килади.
Гештальт психологияда образ категорияси кандай тушунилган бўлса, К.Левин ўзининг "Майдон назарияси"да мотивни худди шундай категория сифатида қўллайди. Образ билан мотивнинг ўзаро алоқаси инкор килинади, вазиятнинг предметли маъновий мазмуни ва унинг доирасидаги мотивация тан олинмайди. Муаллиф хулкни тушунтирганда шахснинг фавкулоддаги вакт микроинтервалида яққол мухит бевосита муносабатидан келиб чикади. Хулкнинг шахсга оид констатлари, инсоннинг хусусиятлари ҳисобга олинмайди. Шунинг учун мотив категориясидан шахс категориясига ўсиб ўтиш (алмашиш) муаммоси амалга ошмай колган. К. Левин "организм-муҳит" тизими руйича мотивларни тажрибада текширган ҳолда мазкур таълимотни ривожлантиришга eз ҳиссасини кўшган, холос. Унинг мулохазасича, мотивация ва ҳосил килинган икки кўринишга эга бўлиб, унинг биринчиси хайвонларга, иккинчиси эса инсонга тааллуқлидир.
Э. Толмен хулқ актида мотивнинг роли доминантлигини далиллаш хакида бихевиоризм, гештальтпсихология, фрейдизм назарияларини ўзаро бирлаштириб, синтезлаштириб, сўнг уларга интроспекция принципларини киритиб мулоҳаза юритади.
Г. Оллпорт ўз асарида персоналистик йўналишнинг йирик намояндаси тариқасида инсон мотивациясига шахслилик ёндашувини татбик этиш ғоясини илгари суради. Муаллифнинг "Ўзини ўзи намоён килиш назарияси"да шахс мотивациянинг субъекти сифатида олиб каралади. Тадқиқотчи ўзининг "Шахс концепцияси"ни баён килишда уни "очик тизим" шаклида талқин килиб, мотивацияни ундовчи туртки доирасидаги мотивнинг куйи (биологик эҳтиёж) ва юкори (ривожланиш) даражаларига ажратади. Г. Оллпортнинг ушбу назарияси мотивация муаммоси ривожига кўшилган ҳисса бўлиб саналади. Мотивацияда шахслилик ёндашувини асослашда мотив шахс учун ўзак эканлигини таъкидлайди. Лекин у уларнинг ижтимоий-тарихий шароитлар билан алокасини диккат марказидан четда колдиради.
Э. Даффи ўзининг хулк мотивациясини фаоллаштириш назариясида, жумладан, "Хулқ активацияси" асарида бихевиористлар ичидан биринчилардан бўлиб, мотивация муаммосини тадкиқ килиш ғоясини ишлаб чикади. Муаллифнинг назариясига биноан, хулкнинг йўналувчанлиги (унинг умумий хатти-ҳаракати) ва интенсивлиги (ички кўзғатувчи, ички фаоллик) оркали ифодаланиши мумкин. Хулк интенсивлиги ва унинг активацияси даражасини ўрганишда бош мия пўсти билан склет мускуллари функциялари ўртасидаги корреляцион муносабатлар индикаторлар деб қабул килинади.
Тадкикотчи фаоллик билан стимул ўртасидаги мослик ёки номутаносиблик муаммосини текширишга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, стимул ва реакция, билиш ва фаоллашиш жараёнлари ўзаро ўрин алмашиб туришади. Муаллифнинг асосий мақсади шундан иборатки, бунда мотивация хусусиятини аниклаш учун активация ва унинг йўналишини ҳам текшириб қўйиш айни муддаодир. Хулк активацияси бўйича мотивлар масаласи юзасидан биринчи марта физиологик ёндашувнинг асоси баён қилинган.
Д.Биндра ўзининг мотивация назариясини яратишда Б. Скиннернинг бихевиористик ва Д. Хэббнинг физиологик концепцияларидан фойдаланади. У "Мотивация - системавий реинтерпретация" номли китобида ўзи эришган ютуқларини умумлаштиради. Д.Биндранинг тасдиқлашича, хулк одатнинг кучи билан аникланади. Одатга эса ретикуляр формациядан келаётган активация даражаси, мияга борувчи, коннинг физиологик таркиби таъсир этади. Тадқикотчи мотивацияга физиологик жиҳатдан тушунтириш бериш билан бирга унга таъсир килувчи субъектив жабҳани (яъни ички стимуллар ва хулкнинг ўзлаштирилган кодларини) таъкидлаб ўтади.
Д.Берлайннинг мотивация назарияси натижалари унинг "Низо, фаоллашиши, хайратланиш", "Тафаккурнинг тузилиши ва йўналиши" каби асарларида эълон килинган. У мотивлар моҳиятини очишда эхтиёжга бевосита мурожаат килади ва уни бир неча хил маънода талкин этади.
- Биринчидан, эҳтиёж - бу фаоллик ва фаолият даражасини аникловчи (яъни энергетик тасниф ёки эҳтиёжнинг энергетик самараси) шарт-шароитлар мажмуасидир.
- Иккинчидан, эҳтиёж - бу аник жавобларга ёрдам берувчи ички ҳолат ёки уларнинг танловчанлигини (селективлигини) аникловчидир.
- Учинчидан, эҳтиёж - бу мукофот олишга алокадор шароитнинг мазмунидир. Муаллиф томонидан мотивациянинг мураккаб психофизиологик схемаси яратиладиким, бунда эҳтиёж организм жавобларини аниклаш учун хизмат қилади.
К.Прибрамнинг мотивация назарияси умумий психология ва нейропсихология соҳалари асосида яратилган бўлиб, бу нарса унинг "Мия ва хулқ", "Миянинг тиллари", "Хулк тузилиши ва режаси" китобларида баён килинган. Муаллифнинг тасдиклашича, мотивация - бу монитор (кузатувчи) оораздир. Унинг умумий позицияси куйидагича ифодаланади: миянинг функцияси - ахборотларни узатиш ва кучайтиришдир. кайта ишланган ахборот ташқи оламнинг ички ҳолати юзасидан образ яратади. Воқеанинг образи қўзғатувчи орқали аникланади. Монитор образ организмни стимуллаштиришга мажбур килади. Мазкур образга гемеостаз ҳам таъсир ўтказади. Прибрамнинг мулоҳазасича, мотивациянинг пайдо бўлиши ҳар хил образларни солиштириш негизида мужассамлашади: муҳит - вокеа - монитор солиштириш - бу хулк режасига эришишидир. У мотивлар назарияси бўйича физиологик позицияда колаверади.
Н. Миллер ўзининг "Фрустрация ва агрессия", "Ижтимоий таълим ва имитация", "Шахс ва психотерапия" каби асарларида шахсий мотивация назариясини баён килади. Муаллиф нообихевиористик тадкикот назариясидан туриб, ўқитиш ва мотивация юзасидан психофизиологик иш ишларини олиб боради. Миллер низоли вазиятларни ўрганиб, унда куйидаги ғояни илгари суради: максадга субъект канчалик якинлашса, унга эришишга йўналганлик кучаяди; стимулларга субъект нечоғлик якинлашиб келса, унга зарар келтиришдан чекиниш, дискомфорт ҳисси шунчалик зўрикади. Нохуш ҳолатлардан чекинишнинг ифодаланганлиги эҳтиёжнинг кучига боғликдир. Унинг фикрича, мотивация назарияси куйидаги кўринишга эгадир: эҳтиёж -кодлашиш - мустаҳкамланиш. Эҳтиёж фаолликни келтириб чикаради. Агарда жавоб мустаҳкамланмаса, у ҳолда уни чикариб ташлаш тенденцияси ҳукм суради. Мабодо жавоб мустаҳкамланса, пухталаштирилса, у такдирда жавоб билан код ўртасида алока тезрок вужудга келади. Ушбу назариянинг негизида эҳтиёж тизими — код - жавоб — мустаҳкамлаш ётади.
И.Брауннинг необихевиористик назариясида мотивациянинг биологик таҳлили баён этилади. У ўзининг "Хулқ мотивацияси" китобида дарвинизм позициясида туриб, хулкни одат ва эҳтиёж оркали аниклаш мумкинлигини тасдиклайди. Унинг мулоҳазасича, хулқнинг манбаи сифатида эҳтиёжлар, бирламчи органик ҳамда иккиламчи шартли равишда малакалар хизмат килади. агарда улар ўзаро низода бўлсалар, у холда фрустрация вужудга келади.
Эхтиёж хулқ-атворни фаолликка ундайди. Муаллифнинг фикрича, хулк - бупотенциал реакциянинг намоён бўлишидир. Потенциал реакцияни эса эҳтиёж ва хулқ аниклайди. И. Браун бихевиоризм позициясига асосланган ҳолда мотивация назариясини ишлаб чиқади ва уни инсонга кўчиради. Ҳайвонларни ўрганишда тўпланган маълумотларга асосланиб чикарилган хулосалар инсон ҳулқини баҳолашда кўлланилинади.
Р.Вудвортснинг мотивлар назарияси "Динамик психология" китобида баён килинган бўлиб, унда эҳтиёж ўзига хос равишда талкин этилади. Вудвортс ўзининг "Хулқ динамикаси" асарида шахсий карашларини кайта ифодалаб, биологизаторлик позицияси негизида мотивларнинг янги назариясини ишлаб чиқади. Унинг карашига мувофик, хулк эҳтиёж ва когнитив жараёнлар ёрдами билан аниқланади. Муайян хулқ кодига туғма (ирсий) ва ҳаётда ҳосил қилинган механизмлар ўз таъсирини ўтказади. Эҳтиёж ва установкалар жавобга (реакцияга) таъсир этади. Муаллиф мотивацияга қобилиятни ҳам киритади, шунинг учун мотив факат эҳтиёжлар билан аникланиб колмасдан, балки кобилият хам унга таъсир ўтказади. Бу ўринда тадқиқотчи кобилиятни туғма (наслий) белги сифатида талкин килиб, ҳаёт давомида ривожланиш, такомиллашиш эҳтимоли мавжудлигини инкор этади. Умуман олганда, Вудвортс мотивацияни ҳам бихевиористик, ҳам анъанавий американча тарзда таҳлил килади.
Л. Фестингернинг мотивация тўғрисидаги ғояси унинг "Когнитив
диссонанс назарияси" деган китобида баён этилади. Ушбу назария ўз ичига ҳам ижтимоий-психологик, хам биологик масалаларни қамраб олади. У ўқиш мотивлари тўғрисида мулоҳаза билдирганда ўз позициясини мана бундай ифодалайди: бир канча ахборот мавжуд, бунда тазйик, розилик, ён беришлик учрайди. Инсонга келиб тушаётган ахборотлар ва розиликка (ёки норозиликка) установка билиш жараёнини аниқлайди. Мазкур дакикаларда когнитив диссонанс (норозилик) вужудга келади. Ахборот ҳакчил бўлишига қарамай, ўз позициясини ҳимоялаш учун уни қабул килишни истамайди. Когнитив
диссонанс мотивацияни, когнитив диссонанс билан мотив бирлашиб хулкни белгилайди.
Фестингер мотивацияни борлиқни билиш билан алокадорликда олиб қарайди. Унинг далиллашича, диссонантлар (номутаносибликлар) мавжуд бўлганида диссонанс вужудга келади, консонант (муносиблик) ҳолатида эса у намоён бўлмайди. Тадкикотчи назариясининг анъанавий бихевиористик схемадан фарки шуки, унда мотивация билиш билан уйғунликда тадкиқ қилинади.
В. Кэттеллнинг мотивация назарияси ўзига хослиги билан бошкалардан ажралиб туради. У ўзининг илмий имкониятларини "Шахс ва мотивация", "Структура ва ўлчов", "Мотивация назарияси", "Шахснинг илмий таҳлили" сингари асарларида синаб кўрган. Унинг тасдиклашича, хулк-бу организм ва ташки таъсирнинг натижасидир. Инсон хулкини таҳлил килаётиб, у кобилият, темперамент, динамик киёфа (хулкнинг фаоллиги ва кучи)га ажратади. Тизимнинг охиргиси эргик эхтиёжлар (туғма реакцияларнинг омиллари) ва сентиментлар (ўзлаштирилган, ўргатилган реакциялар) таркибига киради. Муаллиф таклиф килган схема шахснинг "ҳиссий", "сентиментлар", "эргик" муносабатлари даражасини камраб олади (эргик - юнонча, иш, кувват демакдир). Хулкнинг мотивацион таркиби темперамент ва ҳиссиётлар бшин алокадордир. Эргик даража инстинктга, заруратга, эҳтиёжга карама-карши кўйилади. Унинг мулоҳазасича, эрг-мотивациянинг ўзгарувчан таснифловчисидир, мотив эса рағбатланувчи эҳтиёждир. Муаллиф ўзининг мотивация назариясида ижтимоий ва биологик жабҳаларни, шунингдек, физиологик ва психологик томонларни бирлаштиришга ҳаракат килади. Бирок у ижтимоий омилни аникловчи мезон сифатида ажратиб кўрсатмайди.
И. Аткинсон ва К. Берчларнинг мотивация назарияси "Эришув мотивлари" номли китобида ўз ифодасини топган. Улар ўз назарияларини «Аксилтарихий" ва "Аксилфизиологик" деб номлашади. Жумладан, Аткинсон мотивациянинг бир нечта"тиллар"га ажратади: экспериментал, нейрофизиологик, бихевиористик (хулкий), математик, Аткинсон К. Левин ваЭ.Толмен карашларига асосланиб, хулқни икки ўзгарувчидан иборат деб қарайди: а) тахминий кутилма; б) мотивга айланувчи қадрият. Унга эришувнинг ўзи - бу эришувга нисбатан муҳтожликдир.
И. Аткинсон ва К. Берч назариясининг янгилиги шундан иборатки, унда реакциялар таҳлил килиниш ўрнига ҳаракатлар, шу жумладан, вербал харакатлар ўрганилинади. Таъсир этувчи стимуллар мотивлар, уларнинг аҳамиятлилиги ва баҳосига боғлиқ равишда кайтадан барпо қилинади. Шунга карамасдан, улар хулқнинг ижтимоий детерминациясини инкор этадилар.
А. Маслоунинг мотивацияга оид "персонологик" концепцияси жаҳонда жуда машҳурдир. У ўзини гуманистик психологиянинг намояндаси ҳисоблаб, бихевиористларга, экзистенциалистларга карши курашувчи "учинчи куч" эканлигини эълон килади. Муаллиф ўзининг "Мотивация ва шахс" деган китобида "шахснинг ўзини ўзи фаоллаштириш" концепциясини ривожлантиради. Индивиднинг узлуксиз камолотга интилишини у етакчи мотив деб баҳолайди. Маслоунинг қарашича, бир неча даражалардан иборат эҳтиёжлар мавжуддир. Хулк эҳтиёжлар ва кобилиятларга боғлик бўлиб, ички ва ташки мотивлар билан белгиланади. Тадкикотчи томонидан эҳтиёжлар қуйидаги даражаларга ажратилади: биринчи даража-физиологик: озукага, сувга, гомеостазни саклашга эҳтиёж; иккинчи даража - озодликка, хавфсизликка нисбатан эҳтиёж; учинчи даража - муҳаббатга нисбатан эҳтиёж; тўртинчи даража - максадга эришувга йўналтирилган эҳтиёж; бешинчи даража - ўзини ўзи фаоллаштиришга нисбатан эҳтиёж.
А. Маслоунинг таъкидлашича, янги эҳтиёж юқоридаги эҳтиёж даражаларининг барчаси кониктирилгандагина пайдо бўлиши мумкин. Уларнинг ичидан энг юкориси - бу ўзини ўзи фаоллаштиришдир. Муаллиф томонидан шахснинг ижтимоийлиги тан олинса-да, лекин биологик хусусиятга Моликлик бирламчи белги бўлиб колаверади. Чунки ўзини ўзи фаоллаштириш Қобилияти тадқикотчи томонидан кандайдир табиийлик деб каралади.
Шундай килиб, узок хорижий мамлакатлар психологларининг мотивацияга багишланган тадқикотлари билан танишиш айрим хулосалар чиқаришга имкон беради: 1) аксарият муаллифлар шахсни биологизаторлаштиришга интилиб, унинг фаоллик манбаларини оддий турткига (реакцияга) тенглаштирадилар; 2} гўёки оддий инстинктлар, рефлекслар инсон хулқининг тарбиявий негизлари бўлиб хисобланади; 3) улар мотивларни максадга мувофик шакллантириш ;имкониятили рад киладилар, 4) мотивация ижтимоий-тарихий тарақкиёт жараёнида ўзгаришга юз тутиши икобатга олинмайди;
5) хулк мотивларининг ижтимоий шартланганлиги, уларнинг ижтимоий хусусияти тадкикот чиларнинг диқкат марказидан ва идрок кўламидан четда қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |