Иқтидорли болаларни аниқлаш давомий жараён бўлиб,
шахснинг
ривожланишини чуқур таҳлил қилиш билан боғлиқ. Бунда қатор психологик-
педагогик талаблар мавжуд:
– боланинг ўзини тутиши ва фаолиятини комплекс баҳолаш, бунда имкон қадар
кўпроқ боланинг қобилиятлари ва турли ахборот манбаларидан фойдаланиш;
– идентификациялаш (ўхшатиш) жараёнининг давомийлиги (турли вазиятларда
боланинг ўзини тутишини кузатиш);
– боланинг қизиқиш ва лаёқатларига мос келадиган фаолият доирасида ўзини
тутишини таҳлил этиш (махсус ташкил этилган ўйин-машғулотларга жалб этиш);
– боланинг фаолиятига эксперт баҳо бериш (расмлари, ёзган шеърлари, техник
моделлари, математик масалаларни ечиш усуллари), бунда юқори малакали соҳага оид
эксперт-мутахассисларни
(
математиклар,
филологлар,
шахматист
ва
муҳандислар)таклиф этиш.
– ҳар бир боланинг индивидуаллигини ҳисобга олган ва турли психодиагностик
методикаларни қўллаган ҳолда ташхис қилишнинг кўп босқичли ва
такрорий
усулларидан фойдаланиш;
– ташхис ишларини реал ҳаёт ва фаолият доирасида (кузатиш, суҳбат,
ўқитувчилар ва ота-оналарнинг эксперт баҳоси ) амалга ошириш.
Иқтидорли болаларни аниқлашда шу ёш даврдаги иқтидорнинг ривожланиши
даражасини, иқтидорнинг турли фаолият доирасида амалга ошириш хусусиятларини,
бола
ривожланишининг
потенциал
имкониятларини
дифференциация
(табақалаштириш) қилиш талаб этилади.
4.“Коллаж”
Арттерапевтик методларнинг битта варианти
коллаж техникаси ҳисобланиб,
бир-биридан кўриниши ва ранги жиҳатидан фарқ қилувчи материалларни асосга
танлаб ёпиштириш билан белгиланади. Болаларга журналлардан қирқиб
олинган
расмлар тасвирий фрагментлар, турли тасвирий ифодалардан муайян образ яратиш
таклиф этилади. Коллаж техникаси шахсий ёзувлар, кичик жумлалар билан
тўлдирилиши мумкин. Одатда журналлардан қирқиб олинган расмлар турли ҳажмдаги
қоғозларга ёпиштирилиши мумкин. (А1 дан А4 гача)
Коллаж техникаси психологияда худди расм чиздириш
сингари пректив метод
сифатида қўлланилиши ҳам мумкин. Проекция кенг маънода шахсий ички дунёсини
юзага чиқариш билан белгиланади. Коллажда инсоннинг кечинмалари, тассаввурлари,
интилишлари, ҳис-туйғулари, қадриятлари ифодаланади. Инсон учун муҳим ахамият
касб этувчи нарсалар унинг ишида ўз ифодасини топади, иккинчи даражали
нарсаларга эса қамроқ эътибор қаратилади.
Бошқа арттерапевтик техникалар сингари коллаж бир вақтнинг ўзида ҳам
терапевтик, ҳам психодиагностик вазифаларни бажаради.
Коллаж ахборотга бой
бўлиб, унинг яратилиши ва таҳлилида инсоннинг онгли установкалари билан бирга
унинг англанилмаган кечинмалари, эҳтиёжлари, муносабатлари ҳам ўз аксини топади.
Коллажни яратишда турли мавзуларни таклиф этиш мумкин. Масалан “Мен кимман?”,
“Мен кандайман?”, “Биз ва бошқалар”, “Менинг ўтмишим”, “Бугуним ва келажагим”.
Коллаж образи терапия мақсадига кўра белгиланади. Масалан, коллаж техникасини
ўсмирлар гуруҳида уларни бирлаштириш мақсадида ўтказиш мумкин. У ҳолда “Биз
киммиз”, “Биз қандаймиз” мавзулари танланади, ёки оилавий коньсултацияларда ота-
оналардан болалари билан “Бизнинг оила” мавзусида коллаж яратишини сўраш
мумкин.
Коллаж якка тартибда ёки кичик гуруҳларда (2-4 киши) амалга оширилади.
Унинг бажарилиш мудати қаътий белгиланган вақт чегараларидан то вақтнинг умуман
чегараланмаганлигигача белгиланиши мумкин.
Психолог коллажни яратишда кузатувчи ёки гуруҳ аъзоси сифатида иштирок
этиши мумкин, ёки вазифа катталар иштирокисиз мустақил
худди уй вазифаси
сифатида бажарилиши мумкин.
Коллажни айниқса, 9-11 синфларнинг психологик машғулотларда қўлланилиши
жуда қизиқарли. Юқори синф ўқувчиларининг ижодий ёндошуви психотерапевтик
вазифалар билан бирга ижтимоий-психологик вазифаларни ҳам ечиш имконини
беради. Бундан ташқари уларга ижобий ҳамкорлик тажрибасини, бир-бирини эшитиш
ва тушунишга ўргатишга келишмовчиликларни ҳал этишга ёрдам беради. Расмларда
юқори синф ўқувчилари билан ўтказилган “Мен кеча, бугун, эртага”
мавзусидаги
коллажлар келтирилган.
Ўсмир психологияси унинг ички дунёсига, кечинмаларига юқори эътибор, ўз-
ўзини излаш билан характерланади, ўсмирлар учун ўзини англаш, тушунишга ёрдам
берувчи ҳар қандай ахборат қизиқарли бўлиб, уларга қайта алоқага жуда таъсирчан
бўладилар. Шу сабабли, катта ёшдаги ўсмирлар билан ишлашда фақатгина коллажни
яратиш жараёнига эмас, балки унинг таҳлили, юқори синф ўқувчиларининг ижодий
ёндошуви ҳамда психолог эътирофлари муҳим касб этади.
Психологнинг амалий ишида коллаж техникасидан
фойдаланиш имкониятлари
ҳозирги кунга қадар ундаги интерметациянинг шакллари ва стандартлашувидаги
кийинчиликлари туфайли кенг ифода этилаяпти. Коллаж таҳлили бу мурраккаб
ижодий жараён бўлиб, у доим оригинал ва субъективдир.
Ҳозирги вақтда натижалар таҳлилининг психодиагностик схемаси қурилишга
йўналтирилган махсус адабиётлар ва экспериминтал тадқиқотлар мавжуд эмас.
Коллаж техникасининг юқори синф ўқувчилар ва талабалар билан ўтказилган тажриба
асосида ишлаб чиқилган таҳлилий схемаси келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: