O`zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi a. Qodiriy nomidagi jizzax davlat pеdagogika instituti “Pedagogika-psixologiya” kafedrasi



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/103
Sana25.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#270466
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   103
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

«Муаммо ўйини» 
Агар оилавий муносабатлар инқироз ҳолатига тушиб қолган бўлса, 
«Ажрашиш керакми, бирга яшаш керакми», «Яшаш керакми ёки яшаш керак эмасми?» 
деган муаммони ҳал қилишга шошилманг. Бундай вазиятда биринчи навбатда тўхташ 
ва ичдан ўйлаб кўриш муҳим. Муаммони ёлғизлик орқали, ажрашиш орқали эришиш 
мумкин, деб ўйламанг. «Бир-биридан дам олишнинг» бошқа йўллари: масалан саёҳат, 
бирор ҳафтага ота-онаникига бориш, эрталабдан кечгача ишда қолиб кетиш ҳам 
мумкин. 
Умуман 
вақтни 
чўзиш 
муҳим. 
Муаммоингиз 
бир-бирингиздан 
чарчаганлигингизнинг, умумий ҳаётий қониқмасликнинг, оилавий ҳаётнинг бир 
хиллигининг натижаси ҳам бўлиши мумкин.
Фақатгина «бир-бирларидан дам олибгина қолмай» оилавий ўйинларни 
ўйнашлари ҳам мумкин. Бундай ўйинлар турмуш ўртоқларига уларни ёқимли 
қиладиган янги жиҳатларини кўриш имконини беради.
Қоғоз олиб рангли қалам ёки фламастер билан алоҳида ўтириб чап қўл 
билан, аниқ сюжетсиз «Бизнинг муаммо» деган расмни чизинг. «Чиройли чизишга» 
ҳаракат қилманг, муҳими муаммони қандай тушунганингизни, бу ҳақда 
қайғураётганингизни етказиш муҳим. Расмлар тайёр бўлганда, биргаликда ўтириб, 
уларни муҳокама қилинг.
- Расмингизда нимани ифодаламоқчи эдингиз? 
- Расмнинг қаерида ўз «менингиз» ва турмуш ўртоғингиз «менини» 
жойлаштирасиз? 
- Нима учун бошқа рангларни эмас, худди шу рангларни танладингиз? 
- Муаммони тушунишда қандай фарқлар мавжуд? 
-Иккингиз ҳам муаммонинг қандай умумий хусусиятларини
аниқладингиз? 
- Бир-бирингиз чизган расмда муаммони ечиш бўйича қандай ижобий
интилишларни сездингиз? 
«Оилавий келишув ўйини» 
Тажрибали оилавий жуфтликлар кўп уриниб кўриш ва хато қилиш йўли 
билан, кўп жанжаллар ва ярашишлар натижасида бир-бири билан келишиш 
муҳимлигини англашган. Келишув вазияти давлатлар орасида ҳам, эр-хотин 
муносабатларида ҳам уришга қараганда яхшироқ.
«Келишув» ўйини уч босқичдан иборат. 
Биринчи босқичда муҳим муаммо муҳокама қилинади. Муаммони объектив
жиҳатдан умумий кўриш муҳим. (Сиз айбдор эмассиз, бизда ана шундай муаммо 
мавжуд). 
Иккинчи босқичда хонанинг икки бурчагига ўтириб қуйидаги мавзулар
бўйича 7 ҳолатни ёзиб чиқилади. «Бу муаммони ечиш учун турмуш ўртоғимнинг
нима қилишини хоҳлайман». Турмуш ўртоғингизга қўйиладиган талаб иложи борича 
аниқ бўлиши керак. Бундай ифодалардан қочишга ҳаракат қилинг: «У менга
яхшироқ муносабатда бўлишини хоҳлайман», «Муносабатларимиз яхшиланишини
хоҳлайман», «Менга кўпроқ эътибор беришини хоҳлайман» ва ҳоказо.


Сизнинг фикрларингиз тахминан қуйидагича бўлиши мумкин: «Ҳар куни
эрталаб менга «Ассалому - алайкум» дейишини хоҳлайман», ёки «Менга ёқадиган, 
сочлари табиий рангда бўлишини хоҳлайман». 
Учинчи босқичда ёнма - ён ўтириб 8 ҳолатдан иборат умумий келишувга
келинг. Бунда дастлабки тўрттаси эрнинг хотинига талабларини, кейинги тўртта ҳолат 
аёлнинг эрига бўлган талабларини акс эттиради. Аксинча бўлиши ҳам мумкин. 
Умумий келишувни хонанинг энг кўринадиган жойига, масалан ошхонада 
овқатланиш столининг тепасига осиб қўйинг. Бу келишувни тез-тез ўқиб туринг, 
муҳокама қилинг ва у ҳақда ўйланг.
Бундай келишув ўртача 3-4 ой деворда осиғлиғ туриши мумкин.
Иқтидорли ўқувчи ўзининг ўқиш ва иш жараёнида бошқа ўқувчилардан 
ўзини тутиши, муомаласи, фикрлаши ва билим савиясининг юқорилиги билан 
ажралиб туради.Иқтидорли ўқувчиларга ўқитувчилар томонидан ҳар бир иш 
ишониб топширилади.Уларнинг қилган ишлари сидқидилдан, самимий, берилган 
мавзуни тўла ёритиши билан алоҳида ўринда ажралиб туради. Бу болалар билан 
бирор масалани ҳал қилиш,баҳс ва мунозараларда улар билан иштирок этиш, 
дискуссияларда қатнашиш анча қизиқарли бўлади. Йил бошида 4-5 тани ташкил 
қилган иқтидорли ўқувчилар сони йил охирига бориб 10-12 тадан иборат бўлиши 
ҳам мумкин. Ўқувчилар сонининг бундай қийматга эришиши учун жуда кўп 
ташкилий ишлар,тушунтиришлар, турли тадбирларни ўтказишлар сабаб бўлади. 
Иқтидорли ўқувчиларнинг ютуқлари ўзи ўқийдиган гуруҳларга ижобий таъсир 
кўрсатади.Бошқа 
ўқувчилар 
ҳам 
ўзлари 
билмаган 
ҳолда 
фаоллашиб 
борадилар.Ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш учун улар билан ва 
гуруҳлар ўртасида турли хил ҳафталик, мусобақа ва очиқ дарс, кўринишлар 
ўтказиш болаларнинг фаоллигини оширади.Улар изланишда бўлади.Оддий дарсга 
тайёрланаётган бола билан бирор тадбирга тайёрланаётган боланинг маъсулияти 
турлича бўлади.Тадбирда иштирок этаётган болаларда жавобгарлик ҳиссиёти 
кучлироқ бўлади.Ҳар қандай ўқувчи ўзининг меҳнати самарасини, натижасини 
билишни хоҳлайди. Ўқитувчи ва бошқаларнинг яхши фикри уларни 
рағбатлантиради. Шунга кўра ўқувчининг қилган меҳнатини баҳолаш, 
тақдирлаш,ижобий натижасининг фойда-самарасини кўрсатиб бериш, уларнинг 
келгусида яна ҳам тиним билмай ўқиш ва изланишларида катта ютуқ ва 
муваффақиятларига сабаб бўлади. 

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish