4.Арттерапия
Арттерапия дастлаб З.Фрейд ва К.Юнгнинг эгодаги ҳимоя механизмларининг
намоён бўлиши сифатидаги назарий ғоялари асосида вужудга келди (сублимация,
проекция). Дастлаб психоанализда пайдо бўлган арттерапия ҳозирда барча йўналиш
вакиллари томонидан кенг қўлланилмоқда. Арттерапиянинг ютуғи шундаки, у
тарапевтик алоқани ўрнатишни чуқурлаштиришга ёрдам беради. Бир вақтнинг ўзида
ҳам
терапевтик ва диагностик метод ҳисобланади, психотерапиянинг ҳар қандай шакли
ва вазиятларида қўллаш мумкин. Турли воситалардан фойдаланиш имконияти
мавжуд – қаламча билан қумга чизишдан, оддий қалам билан санъат асари яратиш
ва ҳайкал ясаш ҳам мумкин, турли муаммоларни ҳал қилишда фойдаланиш мумкин.
Арттерапия болаларда хавфсизлик ҳиссини ривожлантиради.
Арттерапиянинг маҳсулдорлиги шундаки, биринчидан, низоли вазиятлар
символик шаклда қайта пайдо бўлади, расмлар ёрдамида ташқарига чиқарилади, шу
тариқа уни муҳокама қилиш ва қарр қабул қилиш мумкин. Иккинчи томондан ижод
жараёнининг ўзи шахснинг ўсишига, ўзини ўзи намоён қилишга, ўзини ўзи
ривожлантиришга имконият яратади, ҳаётий қийинчиликларни енгиш учун ички
имкониятларни топиш имконини беради.
Арттерапевтик методнинг афзалликларидан бири жуда кучли қаршилик
бўлганда ҳам бола билан алоқа ўрнатиш осон бўлади. Психолог олдига келганда
бола ҳар доим ҳам ўз муаммоси ҳақида гапиргиси келмайди, лекин ниманидир чизиб
бериш сўралганда, ҳеч қачон қаршилик қилмайди. Бола кучли ҳаяжонланганда, унинг
нафақат гапиргиси балки ўз муаммоларини чизгиси ҳам келмайди. Бундай ҳолда ўз
муаммоларини бошқа тилда ифодалаш имконини берадиган мажозий расмдан
фойдаланиш мумкин.
Арттерапияда диагностик ва терапевтик жараёнлар бир вақтда рўй
беради.Арттерапия маҳсуллари қимматбаҳо диагностик материал ҳисобланади. Бу эса
арттерапияни проектив тестларга яқинлаштиради. Баъзи муаллифлар уни экспрессив
проектив методларга киритади. Арттерапевтик таҳлил асосий эмас, балки расм
муаллифи ўзини қандай тушуниши, кўриши муҳим.
Ўз ижоди маҳсулларини тасвирлаш ва муҳокама қилиш жараёнида мижознинг ўз
ички ҳис-туйғуларини англаши рўй беради. Ўз муаммо ва низоларини аста-секин баён
этиш, уларни бартараф этиш ва ҳал қилишга олиб келади.
Арттерапия учун махсус хона ёки синфдан фойдаланиш мумкин. Хонада
умивальник бўлиши мақсадга мувофиқ. Махсус фартук ёки халатдан фойдаланиш
мумкин. Арттерапия материаллари ҳар хил бўлиши мумкин: краска, қаламлар,
фламастерлар, рангли қоғозлар, клей, қайчи, картон, ип, таёқча, мел, қум, тупроқ,
пластилин, гуллар, матераиллар, тухумнинг пўчоғи.
Арттерапевтик машғулотларни асосий тўрт босқичга бўлиш мумкин.
Дастлабки босқичда иштирокчилар тасодифий ижодий фаолиятга тайёрланади. Бунинг
учун турли ўйинлар ва махсус машқлардан фойдаланилади: “Эркин бўлинг ва
нимани керак деб ҳисобласангиз, шуни амалга оширинг”,– деган қўлланма айтилади.
Иккинчи босқич асарни яратиш жараёнидир.
Учинчи босқич – ўз ишини муҳокама қилиш жараёни.
Тўртинчи босқичда ҳар бир гуруҳ аъзосининг муваффаққиятини таъкидлаш ва
машғулот ҳақида илиқ таассуротлар алмашинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |