Мактабнинг 1 – синфига қабул қилинаётган болалардаги муаммолар.
Ажабланарлиси шуки, ҳозирги кунда болаларни 1 – синфга қабул қилиш муаммо
бўлиб қолди. Бу ота-оналар учун ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Чунки, улар
ўзлари танлаган мактабнинг 1 – синфига болани қабул қилишлиги ҳақида кўпроқ
хавотирланадилар. Бу вазифа маъмурият учун ҳам, ўқитувчилар, мактаб психологи
учун ҳам муаммо бўлиб қолмоқда.
Ота - оналар бекорга хавотирланмайдилар, чунки яқин кундан бошлаб, мактабда 1
– синфга конкурс асосида қабул қилиш таклиф этилди. Бунда ҳақиқатда, фактларга
асосланган ҳолда мактабга қабул қилишдан олдин бола имтиҳон топшириш керак.
Бунда муваффақият мезонлари ота- оналарга албатта, илгаридан маълум бўлмайди.
Бунда болани суҳбатдан ўтказиш ва бу суҳбатда болага қандайдир психик тестлар,
ўқишда ва ҳисоблашда унинг ақлини ва маҳоратини текширишга қаратилган турли
текширувлар олиб боради. Ҳозирда болалар 5 – 6 ёшдан мактабдаги тайёргарлик
курсларига берилади. Бунда психолог ўзидан келиб чиқиб, турли психологик тестлар
ўтказиш ёки бўлажак 1 – синф ўқувчисини интеллект коэффицентини аниқлаш ва шу
асосда унинг ижодий қобилиятларини текшириб кўриш мумкин.
Мактабга тайёргарликни аниқлаш ва 1 – синфга қабул қилишда болаларни
саралаб олиш каби муаммоларни психологлар ўзлари ўйлаб чиқишган деб,
ҳисоблайдилар. Лекин психологлар амалиёт ва мактаб бераётган саволларга, яъни
мактабга тайёргарлик 1 – синфдагиларни муваффақиятли ўқитишларнинг турли
сабабларга кўра, қийинлашиб бориши каби саволларга жавоб топиш ва шундай бир
муаммолар устида ишлашни йўлга қўядилар. Психологлар мактабга 1 – синфга қабул
қилинаётган 6 ёшли болаларни психик жиҳатдан мувофиқ равишда тайёр бўлиш
кераклигини уқтиришади ва бунга психологлар билан биргаликда тиббиётчилар ҳамда
физиологлар ҳам қўйиладилар. 7 ёшли бола мактабга психологик жиҳатдан тайёр
бўлмаса ҳам мактабга чиқишдан бош тортаётган 7 ёшли болаларга психологлар ҳеч
қачон ҳеч нима дейишмайди.
Мактабга психологик жиҳатдан тайёргарлик – бу биринчидан, билим олиш
истаги, бу ўқитувчини диққат билан эшитишни ва унинг берган вазифаларини
бажаришни билиш, когнитив жараённинг ихтиёрий равишда муайян ривожланиш
даражаси (тафаккур, хотира, диққат ва бошқалар) ҳамда нутқ ва фонематик эшитиш
қобилиятини ривожлантириш даражасидир.
“Психик жиҳатдан мактабга тайёргарлик” тушунчаси мувофиқ равишда ишлаб
чиқилган, яъни бу яратилган диагностик дастур 6 – 7 ёшли болаларнинг мактабда
ўқишга психологик жиҳатдан тайёргарлиги билан белгиланади. Диагностик
дастурнинг яратилиши, у мактабга психологик тайёргарликни аниқлашга оид турли
методларнинг бўлишига қарамасдан, буларнинг ҳеч қайсиси менга тўлиқ етказиб
беролмади, шунингдек, амалиётда мактаб психологидан шундай муаммоларга дуч
келишга тўғри келди.
Боланинг мактабгача тарбияда нормал ривожлантиришнинг табиий йўли, унинг
мактабга психологик тайёргарлик компонентларини вужудга келтиришда бола ўзи
тенгдошлари ва катталар билан худди ролли – сюжет ўйин ўйнаётганда у ўйин
қоидаларига риоя қилиш, ўйинни белгиланган қоида асосида ўйнашга ҳаракат қилиш
билан белгиланади. Бундан ташқари, бола расм чизади, уларни бўяб, жойлаштиради,
ўзи ясаган нарсаларни кесиб ёпиштиради, мозаикадаги безакларни, нақшларни териб
жойлаштиради ва кубикларни расмда намунадагидек йиғади, ўйинчоқ асбобларни
ўйнашга ҳаракат қилади (шақилдоқ, сурнайча ва ҳоказо) ва албатта, эртак, қисса,
ҳикояларни тинглайди. Болалар билан шуғулланганда, катталар улар билан албатта,
мулоқотда бўлади ва бу болаларнинг нормал ривожланишида энг муҳими
ҳисобланади. Кўпинча боланинг ривожланишида унда уни ўраб турган барча
яхшилик, муҳаббат, ўйинга, ўқишга қизиқиш уйғонади ва унга бу нарсаларни
тушунишда, ўқишни ва ҳисоблашни ўргатишда, умуман унинг ривожланишида унга
яқинлари ва катталар ёрдам берадилар. Бу эса ҳеч қандай зўриқишсиз, табиий ҳолда
юз беради. Ота – оналарнинг болалар билан бўладиган кўпгина суҳбатлари шуни
кўрсатяптики, мактабга тайёр бўлмаган болаларда умуман, мозайка, сюжетли расмлар
асосида кубиклар ясаш, расмли лото ва инсон ҳаётида алоқадор турли ўйинлар,
конструкторли ўйинлар ўйнаш бола одатларидан йўқолиб бормоқда. Шунинг учун ҳам
болалар психик жиҳатдан мактабга тайёр бўлолмаяптилар. Ҳа, албатта, бола ўқиётган
китоблар ҳам ҳар доим унинг ривожланишига ёрдам беролмайди. Айни пайтларда 6 –
7 ёшли болалар олдинги “Бўғирсоқ”, “Шолғом” каби эртакларни ўқишади. Лекин
ҳозирги кунда мактабгача болаларда, улар учун мўлжалланган турли асарлар,
ҳикоялар ўқиб бериляпти, у вақтда эса ноёб шоҳ асарлари каби дунё адабиётларидан
болаларга ўқиб беришмаган. Демак, ҳозирги кунда мактабгача болалар шубҳасиз
уларнинг психологик нормал ривожланишига хизмат қилувчи ўйинларни ўйнашяпти.
Мактабгача ёшдаги болалар ҳаётида ўйиннинг асосий рол ва мазмун касб
этишини психологлар асослаб кўрсатиб берганлар. Шунингдек, ўйин бола
психикасини ривожлантиришга хизмат қилади. Болаларнинг мактабгача тарбиясида,
айниқса, ўйин фаолияти яқин ривожланиш доирасини яратади. “Яқин ривожланиш
доираси” га кўра, ўйин етакчи фаолият бўлиб, ўқитиш ўрнини эгаллайди, агарда, яқин
ривожланиш доираси ўйин фаолиятида ташкил топар экан, дарсларнинг системали
тарзда ўқитилиши боланинг психик ривожланиши учун керакли нарсаларни
беролмайди, гарчи психик ривожланишга умуман алоқадор бўлмаган сўнгги янги
билиш ҳамда малака, кўникмаларни ташкил қилиш ҳисобидан иллюзиялар яратишдир.
Бунга мисол тариқасида, мактабгача ёшдаги болаларда механик хотира яхши нормада
ривожланган бўлади.
Бизга маълумки, болалар ҳаёти даврида ўйин мустақил фаолият тариқасида,
қачонки бола ҳеч қандай бошқа бир ижтимоий фойдали фаолият тури билан
шуғулланмаётганда вужудга келади.
Болаларни боғчада ҳамда мактабгача гимназияларда эрта, вақтли ўқитиш уларда
ўйин даврининг қисқаришига олиб келади. Шунинг билан бирга айнан 5 ёшдан 7
ёшгача бўлган давридаги ўйин фаолиятининг қисқариши, ўйин фаолиятининг
ривожланмаганлиги
Д.Б.Элбконин
нуқтаи
назарича,
боланинг
психик
ривожланишини, умуман ҳадеб унинг ҳаётини ўйин фаолияти билан боғлаш – бу ягона
сафсатадир. Бу ривожланиш даражалари ўйинда фикрлаш, фантазия – тасаввур,
аффект – эҳтиёж доираларини ўз ичига олади.
Болаларга ўйин ўргатишда эътиборнинг кам қаратилиши: ота – оналар хизмат ва
уй ишлари билан машғул бўлиб, болаларга умуман ўйинлар ўйнатишга вақт
тополмайдилар. Бува ва бувижонлари эса, алоҳида яшайдилар ва улар ўз набиралари
билан аҳён – аҳёнда кўришиб турадилар ва, айниқса, бутун кун давомида иш билан
машғул бўладилар. Болалар боғчасида эса тарбиячилар тез – тез энагасиз ишлайдилар,
уларга ўйин умуман маъно касб этмайди. Тарбиячи сайр пайтида онда – сонда
тарбиячи ўйинларини ташкил этадилар ва бундан келиб чиқадики, ўйин оддий
сабабларга кўра, барҳам топаяпти. Маданият ўйинлари авлоддан – авлодга ўтиб
келмоқда. Ўйинлар ўйнаш учун махсус соатлар ажратилган. Зодагон ҳамда савдогар
оилаларда бола тарбияси билан халқ ўйинлари, фольклор мусиқалари ва бу кабиларга
хос кўпгина ўйинларни яхши биладиган момолар ҳамда энагалар шуғулланганлар.
Боғчада ҳам, кўчада ҳам катталар болаларга ҳеч нима бера олмайдилар, ўргата
олмайдилар. Чунки, фактларга кўра катталар
ўйнашмайди, балки югуришади ва жисмоний машқларни бажарадилар. Шундай
қилиб, ҳозирги бизнинг жамиятда эътиборнинг етишмаслигидан, оилада болаларга
кам вақт ажратишлари, тарбиячи ишининг ёмон ташкил этилиши оқибатида боғчада
ўйинларнинг болалар ҳаётида борган сари камайиб, маъно касб этмай қўйяпти.
Шунингдек, ўйин худди бошқа фаолият каби кўпгина куч ва энергия талаб
қилади, бу машқлардан чарчаган бола эса тартибга кўра, у тўлақонли ролли – сюжетли
ўйинларни ўйнай олмайди ва ўзининг
эҳтиёжларини қондириш, куч – қувватнинг минимал сарфлаши мумкин. Ўйинларни
ўйнашдан кўра, кинолар томоша қилиш болаларда тез – тез кузатилмоқда. Бундай
болалар асосан ҳеч нима билан машғул бўлмайди, улар вақтнинг катта қисмини
телевизор экранлари ва видеомагнитофон ёнида ўтказадилар. Болалар кўрганлари
ҳақида таассуротларининг ўзгариши билан чекланиб қолмайди. Ҳозирги кунда
кўпчилик мактабгача болалар экрандаги қаҳрамонларни кўриб, шунга ўхшашга
ҳаракат қилади ва шу билан ўз эҳтиёжларини қондирадилар. Бола барибир қандайдир
ўйиннинг қатнашувчиси ҳисобланади ва ўзини қандайдир бир қаҳрамонга ўхшатгиси
келади. Бола уни олдинда нима кутаётганини билмаган ҳолда, у бошқа, ўзга
сценарияларга қулоқ солади, бунда у биргаликда ҳаракат қилаётган шахслар билан
кулишади, ачинади, ғамгин бўлади, қўрқади, уюштиради, зафар қозонади. Теле ўйин
бу – фаол ўйин эмас, чунки бунда бола фаолиятнинг актив субъекти бўлмайди. Тирик
ўйинни теле ўйин билан алмаштириш фаол интеллектнинг ва ижодий энергия, куч –
қувватнинг пасайишига
олиб келади. Бу кейинчалик, интеллектуал фаолиятга ижобий муносабат пайдо бўлиб,
эртаклар, ривоятлар, қиссаларни тинглаётганда болада ўйинга бўлган фаолият
ривожланади ва бундай образлар ҳақида тасаввур қила бошлайди. Лекин ўйин китоб
ўрнини боса олмайди, кино ўйинни ўрнини босолмайди. Энди замонавий мактабгача
болаларнинг ривожланиш хусусиятларини белгилаш лозим:
1. Болаларнинг камдан кам ўйин ўйнаши;
2. Ота – оналар ўзларининг болаларини вақтли ўқитиши, мактабгача
гимназияларда уларни спорт машғулотлари, мусиқа мактабларига беришни
хоҳлашлари;
3. Кўпчилик бўлажак 1 – синф ўқувчилари мактабга чиқишга, умуман ўқишга
психик жиҳатдан тайёр бўлмайди. Амалиёт шуни кўрсатадики, бундай етилмаганлик
кўпгина мактабгача гимназия битирувчиларида ҳам аниқланган.
Бу билан биргаликда турли хил ўйинларни ўйнаш, яхши китоблардан турли
ривоятлар, қиссалар, ҳикоялар, шеърлар эшитиш, расм чизиш, уларни қирқиб,
ёпиштириш, мусиқали асбобларни ўйнаш, чалиш, фантазия қилиш – буларнинг
ҳаммаси болалар ривожланишида катта роль ўйнайди.
Психолог кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда диққатни иродавий зўр бериш
билан бошқариш ва фавқулодда вазиятга мослашиш имконияти яхши эмаслигини ўз
тадқиқотлари асосида психологик диагностика қилади, ҳамда бунинг асосий сабаби
буларда ихтиёрий диққатнинг кучсизлиги ва беқарорлигида эканини аниқлайди.
Шунингдек кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ихтиёрий онгли диққати ўқиш
мотивлари билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлиши тадқиқ қилинади. Одатда
болаларнинг ўқиш мотивлари узоқни кўзлаган ва мақсад билан боғлиқ мотивларга
ажратилади. Психодиагностик натижаларга кўра болаларда ихтиёрсиз диққат
дурустгина ривожланган бўлади. Чунки таълим жараёнида ихтиёрсиз диққатнинг
ўсиши учун муҳим шарт-шароитлар мавжуддир. Кичик мактаб ёши давридаги ўқув
материалларининг яққоллиги, ёрқинлиги, жозибадорлиги ўқувчида беихтиёр ҳис туйғу
уйғотиши, шунингдек бола ортиқча зўриқишсиз осонгина фан асосларини эгаллаши
мумкинлиги тадқиқотларда аниқланган. Психологик диагностика тадқиқотлари
асосида 1 ва 2 синф ўқувчилари диққатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг
етарлича барқарор эмаслиги аниқланган. Бу жараёнда психологнинг асосий вазифаси
юқоридаги ҳолатларни тузатиш, яъни коррекция қилиш йўлларини топиш лозим. Агар
бу ҳолат ўз вақтида коррекция қилинмаса, бунда тормозланиш билан кўзғалиш ўзаро
номувофиқ ҳаракат қилади. Ўқиш ҳолатларида тутилиш, тўхтаб қолиш товушнинг
тебраниши ва пасайиши, баъзида ҳарф, ибора ва гапларнинг тушиб қолиши ҳоллари
мана шу физиологик механизм таъсирида пайдо бўлиши психологик диагностикада
аниқланган. Психологик диагностика тадқиқотларида 1 ва 2 синф ўқувчилари дарсда
фақат 30-35 дақиқа билан ўтириши, ўз диққатини муайян объектга тўплаши ва унда
ушлаб туриши мумкинлигини кўрсатганлиги исботланган. Шунинг учун
машғулотларда қисқа танаффуслар ўтказиб туриш тавсия қилинган. Булардан
ташқари диагностик тадқиқотларда ўқувчилар диққатининг хусусияти кўпроқ
машғулотларнинг суръатига боғлиқлиги этироф этилган. Психологлар кичик мактаб
ёшидаги болалар диққатини қай даражада ривожлангинини ўз вақтида диагностика
қилишлари ва аниқланган камчиликларни ривожланиш даражасидаги орқали
қолишлари ўз вақтида коррекция қилишлари оқибатида ижобий натижаларга
эришилади, яъни таълим жараёни асосида кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг
ихтиёрий барқарор, мустаҳкам, кучли, тўпланувчан, тақсимланувчан, фаол, онгли
диққатни ривожлантиришга қулай шароит яратилади. Билим олиш учун мустақил,
ақлий меҳнат қилиш мисол ва масалалар ечиш, машқларни бажариш, такрорлаш
иродавий зўр беришда ихтиёрий онгли диққат таркиб топади. Кичик мактаб ёшидаги
болалар хотираси психологик жиҳатдан диагностика қилинганда, унинг энг муҳим
хусусиятларидан бири сўз, мантиқ хотираси ва маъносига қараб тушуниш, эслаб
қолиш салмоғининг ортиши алоҳида кўрсатилган. Шунингдек, ўқувчи ўз хотирасини
онгли бошқариш, эслаб қолиш, эсга тушириш жараёнларини фаолиятнинг мақсадига
мувофиқлаштириш имкониятига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |