болалар учун қизиқарли, мазмунли бўлиши учун тарбиячи ўйин қоидаси билан
яқиндан таниш бўлиши керак.
Ўйин машғулотларидан воқеабанд - ижроли ўйинлар орқали болалар тафаккури
кенгаяди ва қизиқишлари ривожланади. Ролли ўйинлар орқали болаларга уларни
қуршаб турган кишиларнинг кундалик ҳаёти, ўзаро муносабатлари, турмуш кечириш
йўсинлари билан танишиб боради. Болалар ҳамиша катталарга тақлид килишади,
қўғирчоғини эркалаётган қизча онасининг сўзини такрорлайди, қўғирчоғини бешикка
белаб
алла куйлайди, мана шу биргина ўйин орқали унда оила шароитидаги
кўникмалар ҳосил бўлаётганлигини кузатишимиз мумкин. Бундан ташқари
"Шифокор", "Сартарошхона", "Дўконда", "Қурувчилар", "Тикувчилар", "Боғча",
"Мактаб - мактаб" каби ўйинлар орқали мактабгача тарбия ёшидаги болалар қалбида
касбга қизиқиш, фаоллик, ўзгаларга меҳнатига ҳурмат, аҳил ва иноқлилик,
ширинсуҳанлик каби ҳислатлар ўстириб борилади. Болалар ёшига мос эртаклардан,
рус халқ эртаги " Шолғом", "Бўғирсок", ўзбек халқ эртаги "Зумрад ва Қиммат", "Икки
эчки" кабиларни саҳналаштириш, қўшиқларни, шеърларни, ҳазилларни ёд
олдириш
бола хотирасини машқ қилдиради, фикрни тўплаш қобилиятини, сўз бойлигини, нутқ
фаолиятини, эстетик маданиятини, болаларда ижрочилик маҳоратини, ўзига бўлган
ишонч каби қобилиятларни таркиб топишига ёрдам беради.
Ҳаракатли ўйинлар болалардан эпчилликни, чаққонликни, диққатни бир жойга
жамлашни, сезгирликни талаб килади. Халқ ўйинларидан "Исмингни эслаб қол", "Кўз
боғлагич", "Оқ теракми, кўк терак", "Ғозлар", "Қушим боши", "Тўп-тош", "Жами"
ўйинлари орқали болаларда ҳаракат фаолияти ривожлантирилиб борилади, мустақил
фаолияти, жисмоний қуввати оширилиб, ўзлигига ишонч руҳи ўстириб борилади.
Шунингдек турли ўйинчоқлар билан ўйнаш тўп, арқонча, от,арава, велосипед кабилар
билан ўйналадиган ўйинлар орқали улар қалбида мусобақалашиш ҳислари уйғотиб
борилади. Айниқса тўп ўйинлари болаларнинг барча тана ҳаракатларини
ривожланишига катта ёрдам беради, шунинг учун тўплар ранги ёрқинроқ, енгил,
юмшоқ, болалар учун ўйнашга қулай бўлиши керак. Болалар билан спорт хоналарида
эмаклаш,
сирпаниш, тирмашиб чиқиш, арқон тагидан ўтиш машқларини ўргатиш ва
шунга доир қуйидаги: "Она товуқ ва жўжалар", "Арқонга тегмай ўтчи", "Олишиш",
"Тортишмачоқ" каби ўйинларни болаларга ўргатиш орқали уларда ишорага биноан
ҳаракат, жамоа билан ўйнаш, қоидага амал килиш, чамалаш, диққатни жамлаш каби
хусусиятлар тарбияланади.
Таълимий ўйинлар орқали болада мустақиллик, фаоллик, ижодкорлик масалага
онгли ёндошиш малакаси ўстириб борилади. Ўйин кўргазмалилик,
оддийдан
мураккабга ўтиш усуллари орқали олиб борилади. Тарбиячи таълимий ўйинларни
ўтказиш давомида бола ҳаракатини фаоллаштиради, мустақил ҳаракат қилиш
қобилиятини шакллантиради, ўйиндан тўғри фойдаланилса боланинг тафаккури,
нутқи,
хотираси яъни, ақлий тарбиясига асос солинади. Таълимий ўйинлар орқали
болалар эшитиш, кўриш, сезиш аъзолари орқали турли нарсалар ва уларни ясашда
ишлатиладигин материалларнинг хоссаларини, уларни бир - бирига таққослашни,
гуруҳларга ажратишни ўрганадилар. Таълимий ўйинлар кичик гуруҳларда қуйидаги
хилда ўтказилади.
Ўйинчоклар билан ўйналадиган ўйинлар-"Айиқларга нима керак?", "Жажжи
оёқчаларимиз", "Зумрад учун кўйлаклар" .
Стол устига қўйиб ўйналадиган ўйинлар- "Нима қаерда юради?", "Мен айтган
нарсани кўрсат", "Кимнинг қўлида нима бор?".
Оғзаки усулдаги таълимий ўйинлар- "Қўғирчоқ Лолахонни чўмилтирамиз",
"Қўғирчоқ Лолахон меҳмонга келди", "Ажойиб халтача", "Шаклини топ", "Рангини
топ" каби ўйинлар киради.
Эшитиш ва кўриш аъзоларини фаоллаштириш учун "Хилини топ", "Қайси
дарахтнинг меваси?", "Ниманинг пати", "Мевасини топ", "Онасини топ", "Мевалар ва
барглар", "Домино", "Ёввойи ва уй ҳайвонлари", "Ишлаш учун нима зарур", "Бу
уйчада қандай ҳайвон яшайди","Бу ким ёки нима?" сингари ўйинлардан фойдаланиш
мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ўйинлар орқали болаларда мева ва сабзавотлар,
ҳайвонлар ва паррандалар, йил фасллари,кийим - кечак ва бошқалар каби тасаввурлар
бойитилиб,
кенгайтирилиб, қуриш ва эшитиш, эсда сақлаб қолиш хусусиятлари
ривожлантирилиб борилади. Катта гуруҳларда ўйналадиган "Айтинг биз топамиз",
"Топган топағон", "Ошқовоқ пишди", "Лой ўйини", "Боғбонлар" ўйинлари орқали
меҳнатга муҳаббат руҳи тарбияланиб боради.
Болалар қалбида мусиқага бўлган муҳаббат ҳиссини оширишда мусиқий-
таълимий ўйинларнинг роли беқиёсдир. Тарбиячи болаларга турли хил мусиқа
асбобларини кўрсатиб, чалиб бериш орқали, чолғу асбобларининг овози ва тузилиши
ва турлари билан таништириб боради. "Овозидан топ", "Нимада чаляпман", "Қўнғироқ
қандай жаранглаяпти" каби ўйинлар орқали тарбиячи болаларга овоз ва чолғу
асбобларининг товуш хусусиятларини фарқлашга ўргатади. "Тапур-тупур қайрағоч",
"Томга тош отдим", "Ўйнаб бер", "Санамалар", "Муштум ва кафтчалар", "Ёмғир" каби
миллий ўйинлар орқали болаларни мусиқа ритмига мос ҳаракат, ўйинли ашулани
ижро этиш, қарсаклар ва мимик ҳаракатларни тўғри бажаришга ўргатиб борилади.
- Ғозлар, бир сўз дейсизми?
- Ға, ға - ға!
- Тотли сули ейсизми?
- Ҳа, ҳа - ҳа
- Нега патни силайсиз?
- Ғоқ, ғоқ - ғоқ.
- Мендан нима тилайсиз?
- Боқ, боқ, боқ"!
Бу хилдаги шеърлар кичкинтойларни мустақил
фикрлашга, ҳаётий
тассуротлардан хулоса чиқаришга ўргатиб боради.
Демак, хулоса қилиб айтганда ўйин фаолиятининг кичкинтойлар ҳаётида
тутган ўрни беқиёсдир.
Ўйин бир неча муҳим функцияларни бажаради:
1.
Do'stlaringiz bilan baham: