Биологик. Гўдаклик давридан бошлаб ўйин боланинг қўл моторикасини,
тана ва кўз ҳаракатларини ривожлантиради, шунингдек, энергияни сарфлашига ҳамда
ўзини эркин тутишга имконият яратади.
2.
Шахсий. Ўйин фаолияти болага ташқи оламни англашга, ўз танаси ҳамда
руҳининг қандай имкониятларга эга эканини билишга ёрдам беради. Демак, ўйин
боланинг бевосита когнитив соҳасига таъсир қилар экан. Ўйин болага фантазия ва
символизация ёрдамида “орзуларининг амалга ошишига”, ўз “мен”и билан боғлиқ
низоларни ҳал қилишга имкон яратади.
3.
Шахслараро. Бола асосий ижтимоий малакаларни ўйин жараёнида
эгаллайди- ўйинчоқларни бўлишишдан тортиб, фикр алмашинишгача. Бу функциялар
асосан гуруҳий ва оилавий терапияда фойдаланилади.
4.
Ижтимоий – маданий. Ҳар бир тарихий даврда болалар катталар ролини
ўзлаштириб, ўз репертуарини кенгайтирганлар. Ўйин орқали болалар ушбу рол эгаси
жамиятда нима иш билан шуғулланиши, унинг ғоялари, хулқи ва қадриятларини
тушуна бошлайди.
Мактабгача тарбия ёшида , шубҳасиз, боланинг асосий ўйини сюжетли- ролли
ўйиндир. Илк болалик ва мактабгача тарбия ёшида шаклланиб, мактабгача тарбия
ёшининг ўрталарида ўз ривожининг чўққисига эришади. Сюжетли - ролли ўйин
орқали бола инсонларнинг фаолият мазмунини, уларнинг шахслараро муносабатларда
тутган ўрнини англаб етадилар.
Кичик ҳамда катта мактаб даврларида асосий ўйин “қоидали ўйинлардир”. Бу
ўйинда барча учун ягона қоидалар ишлаб чиқилиб, вақт чекланган бўлади. Мисол
учун, “кун - тун”, “мушук - сичқон”. Дастлаб ўйинлар сюжетли, кейин эса
интеллектуал, ҳаракатчан характер касб эта бошлайди.
Ўйин боланинг эмоционал соҳасига ҳам таъсир этиб, шахснинг психик
ривожланишига сабаб бўлади. Инсоннинг бутун ҳаёти давомида ҳам ўйиннинг ўрни
йўқолмайди. Кичик болалар ҳам, ёши катталар ҳам ўйин фаолиятига осон киришади,
унда ўзини қулай ва хавфсиз ҳис қилади. Шунинг учун, ўйин психологлар томонидан
анча йилдан бери психотерапевтик усул сифатида қўлланиб келмоқда.
Биринчи бўлиб ўйин терапияси психоаналитиклар ишларида намоён бўлган
(М.Клайн, А.Фрейд, Г.Хаг-Хельмут). Психоаналитик амалиётда ўйин символик
фаолият сифатида кўрилиб, ўйинчоқлар ёрдамида бола катталарнинг босимидан ва
тақиқларидан халос бўлади ҳамда онгсиз хатти- ҳаракатлари орқали ўз истакларини
ифодалайди. 1982 йилда Ўйин Терапияси Халқаро Ҳамжамияти ташкил қилиниб,
унинг мақсади бутун дунёда ўйин терапиясини қўлловчи психологларни йиғиш эди.
Ҳозирги даврда ўйин психотерапиясига 3 хил ёндашувни кўришимиз мумкин:
Психоаналитик
Гуманистик
Қайта шакллантириш ўйин терапияси.
Психоаналитик йўналишда психотерапевт таржимон сифатида намоён бўлади. У
боланинг ўйин жараёнидаги хатти –ҳаракатларига эътибор бериб, ҳаракатларнинг
мазмунини аниқлаши керак.
Ўйиннинг гуманистик модели К.Роджерс ва В.Экслайн томонидан яратилган.
Уларнинг фикрича, ўйин терапиясининг мақсади – боланинг шахсий ўсиши ва
ривожланиши учун боланинг катталар билан муносабатини қайта тиклашдир. Бола ҳеч
қандай қўрқувсиз ўз хоҳишларини, истакларини баён қилади.
3 йўналиш Д.Леви томонидан таклиф қилинган бўлиб, қўрқинчли воқеаларни
бошдан кечирган болаларда ўтказилади. Бунда психотерапевт махсус ўйинчоқлар
ёрдамида болани даҳшатга солган воқеани қайта тиклайди. Энди бу “ўйиннинг”
тузувчиси бола бўлганлиги сабабли, у ўз хоҳишича воқеалар ривожини ўзгартириши
мумкин.
Ўйин машқларидан мисоллар.
Қўрқувни енгиш билан боғлиқ ўйинлар.
Тиш доктори (итдан қўрққан ҳолатларда ҳам фойдаланиш мумкин). Ўйин учун
ўйинчоқ кучукча ва бошқа ҳайвончалар зарур. Психолог болага: “қара, қандай ширин
кучукча. Унинг исми Бобик. Унинг қулоқлари катта, оғзи ҳам катта, тишлари ўткир.
Лекин кучукчанинг тишлари оғрияпти, у йиғлаяпти. Ёрдам бериш керак. Кел, сен
ҳайвонларни даволовчи шифокор бўласан.” Бола итга укол қилади, тишларини
тозалайди, пластилиндан пломба ясайди ва ҳк. Бошқа ҳайвонларни ҳам даъволашни
таклиф қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |