9-МАВЗУ: ПСИХОЛОГНИНГ МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ
МУАССАСАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ
Режа.
1.Психологнинг мактабгача тарбия муассасаларидаги ўрни ва вазифаси.
2. Мактабгача ёшдаги болалар билан олиб бориладиган ривожлантирувчи ишлар
муаммоси
3. Мактабга етукликнинг уч жиҳати - мазмуни ва аҳамияти.
4.Эртак терапияси.
5.Ўйин терапияси.
1.Психологнинг мактабгача тарбия муассасаларидаги ўрни ва вазифаси
Республикамизда мактабгача ижтимоий тарбия муассасалари таълим –тарбия
ишининг кенг дастурини амалга оширади ва болаларни мактаб таълимига тайёрлайди.
Ҳозирги вақтда юз бераётган ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар халқ таълимининг
бутун тизимини ёшлар ва болаларни тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш ишини
такомиллаштиришни психологик жиҳатдан диагностика қилиш ва психологик
коррекция ишларини амалга оширишни тақозо этмокда. Бу вазифа халқ таълимининг
бошланғич бўғини бўлган мактабгача таълим муассасаларига ҳамиша мактаб билан
узвий боғланган ҳолда ишлаб келганлар. Боғча билан мактаб ўртасида ўрнатилган
изчил алоқанинг ҳар томонламалиги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш
вазифасини муваффаққиятли амалга оширишнинг асосий шартидир. Мактаб билан
боғча ўртасидаги узвий алоқа ва кўп томонлама тузилишга эга.
Унда таълим тарбиявий ишларнинг мазмуни метод ва усуллари ташкилий
шакллари, шунингдек болаларни тарбиялаш шарт-шароитлари ва психик талаб каби
етакчи томонлари психологик жиҳатдан талаб қилинади. Бунда психолог
қуйидагиларга алоҳида эътибор бериши керак:
1.
Мактаб талаби нуқтаи назаридан билимларни қай даражада чуқурроқ эгаллаб
олишлари диагностика қилинади. Лозим бўлса коррекцион ишлар амалга оширилади.
2.
Боғча нуқтан назаридан болани мактаб талаби даражасидаги билим, малака,
кўникмалар билан қай даражада қуроллантирилганлиги диагностика қилинади.
3.
Болаларнинг мактабга қай даражада руҳий тайёргарлиги даражаси диагностика
қилинади. Шунингдек, асосий вазифа болалар меҳнатнинг қай турига тайёр
туришлари, уларда ақлий меҳнат билимга қизиқишни ўстириш, уларни келажакдаги
мустақил фаолиятига қай даражада тайёр эканлиги диагностика қилинади.
4.
Болалар боғчасидаги бериладиган таълим қай даражада ривожлантирувчи
эканлиги диагностика қилинади.
5.
Психолог болалар боғчаси билан мактаб ўртасида изчил алоқа бор ёки
йўқлигини диагностика қилади.
Психолог боғча ёшидаги болалар эгаллашлари лозим бўлган билим ва
тушунчалар мазмунини, теварак атрофдаги ҳаёт тўғрисидаги тасаввурлар ва айрим
оддий тушунчалар мавжудлигини психологик жиҳатдан диагностика қилади. Болалар
томонидан тасаввур ва тушунчаларнинг эгаллаб олиниши яъни болаларда ҳар хил
соҳалар бўйича ўзлаштирган умумий тасаввурлар системаси уларнинг келажакда
умумий – ривожланиши учун ниҳоятда зарур бўлиб, бу сиз улар ҳозирги замон Давлат
таълим стандартлари асосида керакли билим, кўникма, малакаларни эгаллай
олмайдилар.
Турли таълим- тарбия муассасаларида бугун психолог янгилик эмас.
Психологларнинг таълим тизимида фаолият кўрсатиб келаётганларига анча бўлди.
Бироқ ҳалигача кўпчилик бу соҳа мутахассислари ишига бироз шубҳа аралаш назар
билан қарашмоқда. Бунга маълум маънода психологларнинг ўзи ҳам айбдор. Улар ўз
фаолиятларининг, ўз ёрдамининг қанчалик муҳимлигини, ёш авлодни баркамол
инсонлар қилиб вояга етказишда уларнинг иштироки зарур эканлигини кўрсатиб,
ифодалаб бермаяптилар. Бунинг асосий сабабларидан бири, бизнинг фикримизча,
психологларнинг ўз фаолиятида таълим тарбия муассасалари характерли
хусусиятларига етарлича эътибор бера олмаётганликлари, муассасанинг ўзига хос
хусусиятларига мослаша олмаётганликларидадир. Турли ёшдаги, жинсдаги маълумот
ва эътиқод даражасидаги одамлар билан психолог бир хил метод ва усул орқали
ишламас экан нима учун турли таълим - тарбия муассасаларида олиб борадиган
фаолияти ўзаро фарқланмайдими? Турли муассаса бу турлича шароит, турли муассаса-
бу ривожланиши жиҳатдан турлича бўлган болалар.
Шундай экан, турли хил муассасаларда психолог ягона қолипга солинган йўлдан
бориши мумкинми? Бизнингча, мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб, турли туман
болалар муассасаларида психолог олиб борадиган ишнинг бир-биридан фарқи, ўзига
хос ва такрорланмас хусусиятларига эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Боғча ёшидаги болаларнинг кенг тарқалган муаммолари қуйидагилар:
1. Бола психик тараққиёти даражасининг ёш нормасига мослиги. Бу ерда
муаммо тараққиёт даражасининг нормадан умумий пастлигида бўлиши мумкин, яъни
нутқ ривожланишидаги қийинчиликлар, хотира, диққатнинг ёмонлиги ва бошқалар.
2. Мактабда ўқишга тайёргарлик . Бу ерда муаммо ота-онанинг болани 6 ёшдан
ўқитишга қарор қилинганлиги ва бу билан боғлиқ бола мактабда яхши ўқиб кета
оладими, йўқми ва болани мактабга тайёрлашда тўғри тавсияномалар олиш билан
боғлиқ бўлади.
3. Шахсий ривожланишнинг салбий кўринишлари. Одамларга киришиб
кетишлик, муомала муаммолари. Бунда мурожаат қилишнинг сабаби ота-оналар ва
тарбиячилар билан, ёки тенгдошлари, ота-оналари билан мулоқотдаги қийинчиликлар
бўлиши мумкин.
4. Бола хатти-ҳаракатининг пала-партишлиги, фаолиятнинг етарлича мақсадга
йўналмаганлиги, боланинг ўз ҳapaкaтларини режалаштира, бошқара ва баҳолай
олмаслиги. Ота-онанинг бола билан низолашиши, (айтганини бажармаслик)нинг асл
психологик сабаби фаолиятни ихтиёрий бошқаришнинг жуда паст даражадалигидир.
5. Боланинг болалар муассасига кўникиши.
Юқоридаги кенг тарқалган муаммоларни тузатиш масалаларига тўхталиб
ўтамиз. Боғча ёшидаги болаларнинг ақлий тараққиётини коррекция қилиш сезги ва
идрок қобилиятларини ривожлантириш вазифаларини ўз ичига олади.
Болаларнинг сезиш кобилиятларини тузатишда идрок операцияларини
ривожлантириш ва сезги намуналари системасини ўзлаштириш сифатида амалга
оширилади. Барча болалар учун расм чизиш, пластилиндан ҳар хил нарсалар ясаш,
апликация, кўриш фаолиятлари кенг қўлланилади.
Боғча ёшидаги болаларнииг тафаккурини тузатишда билиш мотивларини
ривожлантиришда муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Болаларнинг яққол-образли
тафаккурини ривожлантиришда сюжетли-ролли ўйинлар, қоидали ўйинлар муҳим рол
ўйнайди.
Ривожлантирувчи ўйин дидактик материал билан исталган ҳаракатлар эмас, у
мажбурий ўқув машғулоти усули ҳам эмас. Бу ўзига хос, тўлақонли ва болалар учун
етарлича мазмунли фаолият бўлиб, ўз таъсир мотивлари ва ҳаракат усулларига эга.
Бугунги кунда ривожлантирувчи ўйинларга оид адабиётлар талайгина, бироқ
болалар билан машғулотларнинг муайян дастурини тузишда айрим ўзига хос
жиҳатларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ: Бу жиҳатлар:
- болада катталар билан ҳамкорликдаги фаолиятга эҳтиёж мавжудлиги;
- мазкур ёш даврининг маълум психик функциялар ва шахсий сифатлар
ривожланиши учун сензитивлиги;
-энг яқин ривожланиш зонаси.
Болалар боғчаси турли ёш гуруҳлари болалари билан ривожлантирувчи
машғулотлар мақсад ва вазифалари анъанавий, болалар қандайдир янги билим ва
малакаларни эгаллайдиган машғулотлардаги каби эмас. Ривожлантирувчи ўйин ва
машғулотларнинг мазмуни боланинг психик ривожланишини олдинга суриш, унинг
идроки, диққати, хотираси, тафаккури, нутқи, ҳаракат соҳаси, ихтиёрий хулқ, атвори,
яъни бола томонидан асл ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштириш асосини
ташкил этадиган психик функциялар ва шахсий сифатларни такомиллаштиришдир.
«Кичик боланинг мавжуд имкониятларини ривожлантириш, унинг баркамол
ривожланиши учун қулай педагогик шароитлар боланинг қисқартиришга қаратилган
гўдакни керагидан олдин мактабгача тарбияланувчи, тарбияланувчини эса ўқувчига
айлантириш ва ш.к. жуда эрта таълим тури билан жадал яратилмайди. Аксинча, ўйин,
амалий ва тасвирий фаолиятнинг ўзига хос болаларча шаклларини кенг ёйиш ва улар
мазмунини максимал бойитиш, болаларнинг бир- бири ва катталар билан мулоқотини
кенгайтириш зарур, - деб ёзади. А.В Запорожец.
Мактабгача ёшдаги болалар ривожланиши бир пайтнинг ўзида кўплаб фаолият
ва мулоқот турларида кечади. Фаолиятнинг етакчи типи ёки мулоқотнинг етакчи
турини ҳаётнинг у ёки бу даврида бола ривожланиши учун аҳамияти ҳақида сўз борар
экан, бу фақат фаолият ва мулоқот турлари ривожланишини олиб боради дегани эмас.
Етакчи фаолият ва мулоқот шаклларининг ўзаро боғлиқ турлари системаси ҳақида
гапириш тўғрироқ бўлади. Боланинг янада юқори ривожланиш босқичига ўтишда
аввалги фаолият ва мулоқот турлари бутунлай йўқолиб, улар ўрнига тамомила
янгилари келади. Бу аввал шаклланиб бўлган фаолият ва мулоқот турларига янгилари
қўшилади ва айни пайтда фаолият ва мулоқотнинг ҳар бир тури сифат жиҳатдан ёшга
мос қайта кўрилади, демакдир.
Кичик бола жуда пластик ва осон ўқитилади, у аввал ўйланганидан анча кўп
нарсани ўзлаштира олади, бу эса таълим ва тарбиянинг мактабгача дастури билиш
мазмунини жиддий бойитиш учун имконият яратади.
Бироқ боланинг имкониятлари чексиз эмас, улар қатор ёшга оид
психофизиологик хусусиятлар билан белгиланади. Аввало, бола жадал ўсаётгани,
унинг мияси ва нерв системаси ўсаётгани ва етилаётгани, уларнинг функционал
хусусиятлари ҳали шаклланмаганлиги ва имкониятлари ҳозирча чекланганлигини
унутмаслик лозим. Шу боис болалар билан ишлаш учун, янги интенсив дастурларни
яратишда нафақат бола эришишга қодир бўлган нарсалар, балки бунинг учун бола
сарф этадиган жисмоний ва нерв-психик кучларни ҳам ҳисобга олиш жуда муҳим.
Мактабгача ёшдаги боланинг улкан имкониятларини амалга оширишда
максимал самарадорликка фақат тарбияда қўлланиладиган метод ва шакллар мазкур
ёшнинг психофизиологик хусусиятларига мувофиқ бўлганидагина эришиш мумкин.
Яъни мактабгача ёшдаги бола таълимини дидактик ўйин, бевосита кузатиш ва
предметли машғулот, амалий ва тасвирий фаолият турлари шаклида олиб бориш
мумкин.
А.В.Запорожец ёзганидек, кичик боланинг мавжуд имкониятларини амалга
ошириш, унинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай педагогик шароитлар
мактабгача тарбияланувчини ўқувчига, гўдакни тарбияланувчига барвақт айлантириш
билан яратилмайди... Аксинча ўйин, амалий ва тасвирий фаолиятнинг болаларга хос
специфик турлари, шунингдек, болаларнинг бир-бири ва катталар билан мулоқотини
кенгайтириш ва мазмунини бойитиш керак. Болалар билан ривожлантирувчи
машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий шакли - ўйин шу ёшдаги
фаолиятнинг асосий, боланинг психик ва шахсий ривожланиши учун энг мақбул
шароит яратадиган тури саналади. Ўйин вазиятида болага янги билимлар ва ҳаракат
усулларини ўзлаштириш зарурати тушунарли экани боис унинг ўзи билмаганини
ўрганишга интилади.
Боланинг катталар билан биргаликдаги фаолиятга эҳтиёжи бола ёшига боғлиқ
равишда ўзгаради. Илк болалик даврида (3 ёшгача) истаган вазиятнинг мазмун
маркази катта одам ва у билан биргаликдаги фаолият бўлади. Бола ўзлаштираётган
ҳаракатнинг умумий мазмуни у катта одам кўрсатгани каби бажарилсагина амалга
ошади.
Яқин-яқинларгача боғча психологи ўзига хос ноёб ҳодисалардан бири эди.
Психологниг бу турдаги муассасалардаги вазифа ва фаолият йўналиши аниқ
кўрсатилмаган эди. Энг муҳими, психологларнинг ўзи учун ҳам бу тармоқда қандай
ҳодиса ва муаммоларга дуч келиш мумкинлигини аниқ равшан тасаввур этишга
қийналар эдилар. Шунинг учун, ҳатто уларнинг ўзларида ҳам «Ўзи психологга зарурат
бормикан?» деган гумон пайдо бўларди. Ҳозир ҳам айрим боғча психологлари
муассасада ўз ўринларини тополмай қийналаяптилар. Шунинг учун улар боғчадаги ўз
фаолиятларининг дастлабки босқичини одатда методикалар орқали болаларни
диагностика қилишдан бошлайдилар. Шубҳасиз, бу жуда самарали фаолият
йўналиши. Бунда болаларнинг умумий ривожланиш даражаси аниқланади ва мавжуд
муаммолар кўзга ташлана бошлайди. Бироқ диагностика ва унинг натижаларини қайта
ишлаш анча кўп вақт талаб қилингани учун болаларнинг муаммолари билан
шуғулланишга вақт деярли қолмайди.
Шунинг учун мутахассислар мактабгача тарбия муассасаларида фаолият
кўрсатаётган психологларга ишни дастлаб унга ёрдам сўраб мурожаат қилган ота-она
ва тарбиячиларнинг мурожаатини ўрганишдан бошлашни тавсия этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |