«Менинг яхши кайфиятим» машқи
Кайфиятингизни кўтариш, қўрқинчли фикрлардан халос бўлиш, ишга психологик
тайёрланиш учун нима ишлар қиласиз?
Иккита тоза қоғоз олинг. Биринчи қоғозга сизни бўшаштирадиган,
кучсизлантирадиган, кайфиятингизни туширадиган, ишга тайёр эмасдек ҳис қиладиган
ҳаракатлар, машғулотларни ёзинг. Ҳозир қанча ёзолсангиз, барчасини ёзинг. Масалан,
сиз фақат икки ҳаракатни ёздингиз. Ҳаётингиздаги, қийин ҳаракат иккитагина бўлсин.
Иккинчи қоғозни олиб, инсонлар билан мулоқатда энг ёқимли бўладиган 10 та
ҳолатни ёзинг. Ким билан бўлиш сизга жуда ёқади, ким билан бирга бўлиш яхши?
Ким билан бирга бўлиш қизиқ, ким билан бирга бўлиш қувончли?
Сиз дам оладиган 10 та фаолият турини ҳам ёзиб чиқинг. Масалан: уй гулларини
ўстирасиз, расм чизасиз, тўқийсиз ва ҳоказо.
Қуйидаги саволларга жавоб беринг.
- Сизга ички қониқиш ҳиссини берадиган машғулот билан кўпинча шуғулланасизми?
- Агар йўқ десангиз, нима учун?
- Сизга ёқимли бўлган ички энергиянгизни, ҳаётий тонусингизни
кўтарадиган машғулот билан шуғулланишга нима ҳалақит беради?
Ўзингизга хулоса чиқаринг, касбингизда муваффақиятли ишлашга тайёр
бўладиган, сизни фаол кучли бўлишингизга ёрдамлашадиган индивидуал
усулларингизни аниқланг. Шуни ёдда тутиш лозимки, психологик ўзига-ўзи ёрдам
бериш маҳсулдорлиги ўзимизга боғлиқ.
«Сизнинг индивидуаллигингиз» машқи
«Психолог-индивидуал» ва «психолог гуруҳчилар» қандай хусусиятларга эга
деган саволга жавоб берамиз?»
Гуруҳий тренингларда муваффақият қозонасиз, агар сиз:
-очиқ, серҳаракат инсон бўлсангиз,
-нутқингиз яхши, ўз фикрларингизни осон ва аниқ баён эта олсангиз, саволларни тўғри
тушуниб, уларга тез жавоб топа олсангиз:
-вазиятни тез ва аниқ ҳис қилсангиз, тез мослаша олсангиз, тез қарор қабул қила
олсангиз:
- юқори энергетик кучга эга бўлсангиз, аудиторияни қизиқтира олсангиз, артистлик
қобилиятингиз мавжуд бўлса:
-гуруҳ билан беш кун қаторасига 8 соатлаб ишлай оласиз ва бу сизни чарчатмайди,
аксинча унинг кундан-кунга «ёниб», ишлашидан «ҳузур оласиз».
-агар сиз ўзингизни севсангиз, ўзингиз ҳақингизда бемалол гапирсангиз, ҳар қандай
қийин саволга жавоб бераётганда ҳам ўзингизга қатъий ишонсангиз, баҳсга жон деб
киришиб, унда ҳар доим енгиб чиқасиз.
- агар сиз диққат марказида бўлишни ёқтирсангиз:
- агар сиз ташкилотчилик қобилиятига эга бўлсангиз ва «одамларни орқангиздан
эргаштира олсангиз».
Индивидуал консультацияларни яхши ўтказасиз, агар сиз:
-хотиржам, мувозанатли инсон бўлсангиз;
-секин, мулойим гапирсангиз;
-суҳбатдошингиз кайфиятидаги арзимас ўзгаришни сеза олсангиз, ўзингизни
«иккинчи даражали» деб ҳисоблаб, унинг индивидуаллигига мослаша олсангиз;
- ишонч қозона оладиган, очиқ кўнгил, меҳрибон, «даъволовчи» кўринишингиз бўлса;
- инсонлар билан cуҳбатлашганда, яқинлик ҳиссини ярата олсангиз;
- шошмайсиз, ҳамдард бўлиб, тинглай ва жим тура оласиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |