воз кеча олмас экан, бу ўйин боланинг энг яқин ривожланишидаги зонасидан ташқари
деб қаралади ва унинг психик ривожланишида кўмаклашмайди.
Шундай қилиб, мактабгача болалар билан олиб бориладиган ривожлантирувчи
ишлар режасини тузар экан психолог боланинг турли ёш даврида ривожланишнинг
асосий психологик қонуниятларини билиши ва ҳар бир боланинг индивидуал
хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Бундан ташқари бола фаолияти турлари
ривожлантирувчи таъсири ўртасида кенг кўламда ўзаро компенсациялаш
мавжудлигини ҳисобга олиш керак:
- қўлнинг нозик моторикаси ривожланишига ёпиштириш, лойиҳалаштириш,
чизиш, бўяш, тикиш, мозаика ёрдам беради. Булар барчаси бола қўлини ёзишга
қоғозча ва илгакларни мажбуран ёздиришдан кўра кўпроқ тайёрлаши мумкин.
Ҳар бир ўйин аввало маълум психик функцияни шакллантиришга қаратилган. У
бошқа қатор функцияларга ҳам таъсир этиб, комплекс таъсир ўтказади.
Ўқув билиш фаолияти, ўқув фаолияти ва шахслараро мулоқот бирлиги кичик
мактаб ёшида ва 6-7 ёшдан 10-11 ёшгача устиворлик касб этади.
«Энг яқин ривожланиш зонаси» тушунчаси Л.С. Виготский томонидан таълим
ва психик ривожланиш алоқасини тавсифлаш учун киритилган. У бола мустақил
равишда ҳал эта олмаса-да, катталар ёрдамида еча олади. Унинг мавжудлиги бола
ривожланишида катталарнинг етакчи ролидан далолат беради. Бола дастлаб катталар
раҳбарлигида бажарган ишни, кейинроқ у мустақил бажаради.
Тўғри ташкил этилган таълим ва тарбия болада мавжуд бўлган энг яқин
ривожланиш зонасига, унинг катталар билан биргаликдаги фаолиятида шакллана
бошлаган, кейинчалик унинг фаолиятида амал қиладиган психик жараёнларга таянади.
Энг яқин ривожланиш зонасини ўрганиш боланинг ривожланиш имкониятлари ва
истиқболларини характерлаш имконини беради. Кўпчилик ўқитувчилар таълим
муваффақиятининг асосий мезонлари сифатида кўрсатадиган меҳнатсеварлик ва
итоатлилик ўқишдаги ютуқларнинг ҳақиқий омилларига ҳам дахлдор эмас.
«Ҳозирда ўйин аҳамиятини тушунмайдиган тарбиячилар жуда кам, лекин уни
ўзининг оғир меҳнатида ёрдамчи қила олганлари ҳам камроқ, ўйин эса «тажрибада»
синаш демакдир. Ўйинларда тарбиячининг ўзи иштирок этиши кераклиги учун
улардан қўрқишади. Ўйинда қатнашиш осон эмас. Бироқ бу зарурат!» - деб ёзади С.А.
Шмаков.
Кўпинча «болалар билан ўйнаш» деганда педагоглар болаларга ўйнаш учун
имкон беришни тушунадилар. Уларга ўйинни таклиф этиш, ролларни тақсимлаш
четда туриб кузатиш ёки ўйин мусобақани ташкил этиб ўзлари ҳакамлик билан
чекланадилар.
Болалар ўйинлари тадқиқотчилари тарбиячи ва педагогларнинг ўйинни ташкил
этиш билан боғлиқ хатолари орасида яна сюжетни мажбурлаб бериш ўйинга
раҳбарликнинг авторитар услуби ва ш.к. таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: