4. Маъруза ўқишда психологнинг роли
-Маърузангиз аввало байрам, ақлий ўйин, қониқишга айланиши зарур. Сиз ҳаётга ишонч, яхшилик кўзи
билан қаровчи инсон ролини ўйнайсиз, бундай рол бошланғич синф ўқувчилари ва ўсмирлар учун
маҳсулдордир.
-Сиз нейтрал «маълумот берувчисиз», психологик билимларни таклиф қиласиз, тингловчилар ўзлари
нимани қандай бажаришни ҳал қилади. Ушбу рол ота-оналар олдида нутқ сўзлаётганда қўл келади.
-Сиз ҳаёт фаолиятингиз, инсон унинг ҳаёти, таълим ва тарбияси ҳақида хотиржам фикр юритасиз.
Бундай ролни зиёли ота-оналар ва юқори синф ўқувчилари аудиторияда ўйнаши мумкин.
-Сиз маърузангиз давомида болаларни севиш, уларни психологик қўллаб қуватлаш ҳақида тўхталасиз.
Бунда ўқитувчилар ва ота-оналар тингловчингиз бўлади.
Психологик маърузани бошлаш мумкин бўлган сўзлар ва ифодалар.
Ҳар бир маърузачининг дастлабки сўзлари тингловчиларга ишонтирувчи таъсир кўрсатишини яхши
билади. Кимнинг олдида нутқ сўзлашингизга қараб, ўзингизга ёққан ифодаларнинг биридан бошлашингиз
мумкин.
«Ўзингизга ёққанини танлаш машқи».
Сиз ўқитувчилар олдида нутқ сўзласангиз:
-Ассалому алайкум! Бугун сиз билан мураккаб муаммони муҳокама қиламиз.» (мулоқатнинг жиддий
ва муаммоли бўлишини эслаши, аудиторияда «тенглик» позициясида ўзаро таьсир кўрсатиш мумкин»)
-Ассалому алайкум. Психологнинг ўқитувчилар олдида нутқ сўзлаши ҳам осон, ҳам қийин. Шунинг
учун осонки, бизнинг олдимизда умумий мақсад - ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш мақсади турибди.
Шунинг учун қийинки, қисқа мулоқат чоғида умумий муоммони ҳал қилишда бирлашиш, биргаликда умумий
тил топиш зарур. (Психолог аудиторияга шериклик асосида касблараро ўзаро таъсир установкаси билан
мурожаат қилади).
-«Менинг қарашларим: психолог маълум психологик педагогик тавсияларни ишлаб чиқиши мумкин, бу
муҳим албатта. Лекин ўқитувчи қийин ўсмирлар ёки орқада қолаётган ўқувчини тарбиялаш бўйича ўзининг
кўп йиллик тажрибасига таяниши зарур. (Ўқитувчилик касбий маҳоратига ҳурматни ифодалаш).
-Мен сизга психологияга қизиқиш намоён қилганингиз учун ташаккур билдирмоқчиман. Кўчада кучли
ёмғир ва момақалдироқ бўлишига қарамасдан, зал тўла одамларни кўраяпман (маъруза бошлашдан олдин
ҳиссий ижобий муҳитни яратиш).
-Дўстлар агар тингловчилар унчалик кўп бўлмаса, яқиндан суҳбатлашиш имкони мавжуд бўлади. Бугун
бизда нафақат маъруза балки, диалог мулоқот суҳбат бўлиб ўтади. (Агар аудиторияга кам одамлар йиғилган
бўлса, зўриқишни йўқотиш учун юқоридаги сўзлардан бошлаш мумкин).
Сиз ота-оналар олдида нутқ сўзламоқчисиз.
-«Ҳурматли ота-оналар! Мени ўзларингизга яқин қабул қилишингизни хоҳлардим! «Психолог» ҳаётда
қандай қилиши кераклиги» ҳақида гапириб беради, ҳаёт шунчалик мураккабки, уни психологик қонунлар
билан бошқариш қийин» деб ўйлаётган бўлсангиз керак. Сиз ҳам, мен ҳам қийин ҳаётий вазиятдамиз.
Фарзандларимиз ҳақида гаплашайлик. (Эмпатик ўзаро таъсир, «тенглик» асосида суҳбатнинг бошланиши).
-Юзларингиздан қаттиқ чарчаганингиз кўриниб турибди. Маърузага ишдан кейин келганингиз кўриниб
турибди. Маъруза сизлар учун қизиқарли ва фойдали бўлишига ҳаракат қиламан.(Ҳиссий қўллаб -
қуватланишни ифодалаш, илиқ шахслараро муносабатни шакллантириш).
-Ўзимни таништиришга ижозат беринг! Оилалиман икки қизим бор, мен фақат психология бўйича
мутахассис бўлиб қолмасдан икки фарзанднинг онасиман. Барча оилаларда бўлгани каби бизнинг оилада ҳам
муносабатларда муаммо ва қийинчиликлар бўлиб туради. Биз уларни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Бугун
оилавий муаммоларни қандай ҳал қилиш ҳақида гаплашамиз. (Ҳиссий очиқликни намоён қилиш «тенглик ва
ҳам фикрлик» суҳбатга тайёргарлик.)
Сиз юқори синф ўқувчилари олдида нутқ сўзламоқчисиз.
-Қадрли дўстлар! «Маъруза олдидан сизларни кўрганимдан хурсандман: барчангиз ёш кучга тўлган ва
ҳамма нарсага қизиқувчансиз. Бугунги маърузамиз мавзуси сизларга қизиқарли бўлади, деб ўйлайман.
Маърузани бошлашдан олдин, маърузамиз суҳбат шаклида ўтса, янада яхши бўларди. Бу муаммо бўйича ўз
фикрингизни билдиришингиз мумкин, мен бўлса ўз фикримни билдираман. (Аудиторияни ҳиссий қабул
қилиш, ҳамкорликдаги диалог таклиф этиш).
-«Маърузага келганингиздан жуда хурсандман. Сизларни психологик муаммолар қизиқтирса керак.
Маърузада қизиқишларингизни эътиборга олишга ҳаракат қиламан. (Юқори синф ўқувчилари
қизиқишларини, ҳиссий қўллаб-қувватлаш).
Шундай қилиб, қуйидаги хулосаларга келамиз. Мактабда амалий психология бўйича маъруза ўқиш осон
эмас. Кўп омилларни ҳисобга олиш зарур: аудиторияга мослашиш, уларнинг тилида гапириш, маъруза
тингловчиларга қизиқарли бўлишига ҳамда уларнинг эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилиш зарур.
Маърузаларни психологик қилиб ўқишга ҳаракат қилиш керак, ўз образини чиройли, очиқ қизиққувчан, бой
ҳаётий тажрибага эга инсон сифатида намоён қилиш керак, шахсий фикрни айтишга интилиш зарур. Ўзингиз
ҳақингизда ўринли гапириб беришингиз мумкин. Ҳар қандай аудиторияни сиз психолог, инсон сифатида
ҳаётингиз ҳис-туйғуларингиз қизиқтиради. Агар тингловчилар инсон, мутахассис сифатида ишонч ҳосил
қилсалар, сиз маърузада берадиган маълумот ва билимларни қабул қиладилар. Маърузангизни фаол ва
ҳиссий қилиб бошлашга интилинг, уларнинг диққатини фаоллаштириб, биргаликдаги руҳий суҳбатга чорланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |