O`zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi a. Qodiriy nomidagi jizzax davlat pеdagogika instituti “Pedagogika-psixologiya” kafedrasi



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/103
Sana25.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#270466
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   103
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

Умумий маслаҳатлар 
Сиз маъруза ўқийдиган аудиторияда бир кун олдин гувоҳларсиз машқ ўтказинг: маъруза ўқийдиган 
жойингизга боринг, бўш залга қаранг, ҳолатингизни, овозингизни қандай бўлишини ҳамда қандай сўзлар 
билан бошлаб нима билан тугатиш лозимлигини ўйлаб қўйинг.
-Маърузага бир неча соат қолганда, уйда креслода ўтириб, кўзингизни юмган ҳолда, чиқишингиз 
жараёнини фикран кўз олдингизга келтиринг (сценарийни режалаштиринг). 
-Кечқурун уйқуга кетишдан олдин барча вазиятни тушингизда кўришга установка беринг: 
тингловчилар қандай йиғилишмоқда, нутқ сўзлайдиган жойга қандай бордингиз, қандай бошлайсиз. 
Асосийси, маъруза муваффақиятли чиқишига ишонишингиз лозим.
Агар сиз ўз устингизда ишлаб хавотирланиш ва қўрқишдан фориғ бўла бошласангиз, иккинчи муҳим 
қадамни танлаймиз.
Психологик маърузада ўз образини қандай намоён қилиш мумкин 
Аудитория олдида гапира бошлаганда дастлаб ўтирганлар сизни тингламаётандай туюлади. Сизни 
зимдан кузатишади, «сиз билан танишади», сизнинг овозингизга мослашади, ташқи кўринишингиз 
кузатилади, сизни характерингиз тўғрисида хулоса чиқаришга ҳаракат қилишади.
Шахсий танишиш - кўникув ҳосил бўлгандан кейингина тингловчилар кўзида қизиқиш пайдо бўлади, 
баъзилари келишув сифатида бошларини қимирлатишади, бошқалари ниманидир ёзиб олишади, бошқа 
бирлари ўзаро фикр алмашади.
Танишув - кўникув ҳосил бўлгандан сўнг психологга инсон, аёл ёки эркак сифатида қизиқа 
бошлайдилар. Сиз аудиторияга олиб кирадиган билимлар тингловчиларга сиз психолог сифатида ўзингиз 
қандай тушунишингиз ва ҳис қилишингизга боғлиқ равишда қизиқарли ёки қизиқарли эмас бўлиши мукинми? 
Нутқ сўзлаётган мавзуингиз бўйича шахсий тажрибага эгасизми? Ҳаёт ва ишда сизда нима муваффақиятли 
чиқди, нима муваффақиятли чиқмади? Психолог сифатида қаерда хато ва камчиликлар рўй берди? 
Муваффақиятсизлик ва кулфатни қандай бошингиздан кечирасиз? Психолог сиз ўзингиз ҳаётда ва ишда 
муваффақият қозонасизми?
Маълумки, маърузаларга пухта тайёргарлик ва ҳаяжонланишга йўл бермаслик керак, асосийси 
аудиторияга ўзингизнинг қандай образингизни таклиф қилишни хоҳлашингизни пухта ўйлаш даркор. 
Психолог турли тингловчиларга: ўқитувчиларга, ота-оналарга, бошланғич синф ўқувчиларига, ўсмирларга ва 
юқори синф ўқувчиларига ҳар-хил ўз образларини таклиф қилиш мумкин.
«Ўз образингиз» хулқ атворингизнинг қуйидаги қисмларидан ташкил топади: 
-ташқи кўриниш (кийим, юз ифодаси, товуш тембри, ўзини тутиш);
-аудитория олдида психологик ролни намоён қилиш, бу ролга ҳиссий бўёқ бериш;
-нутқингиздаги асосий қадриятларнинг йўналиши (сизни нима қизиқтиради ва сиз нимага қарши 
курашасиз); 
-ўз чиқишингизни бошлайдиган дастлабки сўзлар; 
«Ўз образи»нинг барча қисмларига тўлиқроқ тўхталиб ўтамиз.
Психологнинг ташқи кўриниши 
Кийимингиз, таранишингиз, қандай тақинчоқлар тақишингиз (агар психолог аёл киши бўлса), 
косметикадан фойдаланиш ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Агар сиз ўқитувчилар олдида нутқ сўзлайдиган бўлсангиз, кийимингиз, ёрқин рангли бўлмаслиги, 
иложи бўлса – костюм, соч турмагингиз – оддий, косметикадан озроқ фойдаланинг, тақинчоқ жуда қиммат 
кўзга ташланадиган бўлмаслиги зарур. Чеҳрангиз - ҳотиржам, «ўқитувчилардек қаттиққўл», нутқингиз - 
дидактик мантиқий тузилишга эга бўлиши даркор.
Мактаб амалиётидан бир мисол келтирамиз. Аёл психолог мактабда ўқитувчилар учун амалий 
психология бўйича семинар ўтказмоқда. Фарзандларни моддий бойликларга эмас, маънавий бойликларга 
қизиқтириш, турмушда, кийимда ўз-ўзини чегаралашнинг фойдаси ҳақида гапирмоқда. 
Бунда психолог ўқитувчилар олдида охирги модада кийиниб, бор тақинчоқларини тақиб, кўз-кўз 
қилмоқда. Ўқитувчилар аудиториясининг психолог маърузачига муносабати умуман салбий бўлади: 
баъзилари умуман қабул қилмаса, баъзилари кўнгилга олмайди. 
Ўқитувчилар психологга нима учун бундай муносабатда бўлдилар, сиз нима деб ўйлайсиз? Бундай 
салбий муносабатнинг шаклланиши икки сабабга боғлиқ: маърузанинг мазмуни психологнинг ўз образига мос 
эмаслиги ва психолог нутқ сўзлаётган аудиторияга унинг ташқи кўриниши мос эмаслиги. 


Агар сиз оддий, давлат мактабида ота-оналар учун нутқ сўзлаётган бўлсангиз, ташқи кўринишингиз 
жиддий бўлиши керак. Тингловчиларга хотиржам, билимдон инсон эканлигингизни намоён қилишингиз 
керак. Очиқ, ишонч билан сўзлаш, тингловчиларга фарзандларингиз тарбияси бўйича қийин вазиятлар бўлиб 
туриши, уларни бемалол ҳал қилишингизни тушунтиришингиз зарур. Агар сиз лицей ва гимназияларда ота-
оналар учун маъруза ўқийдиган бўлсангиз бой оилаларнинг аёлларида қониқмаслик ҳисси пайдо бўлмаслиги 
учун соч турмагингиз ва косметикангиз «уларга мос бўлиши керак». Қиммат бўлмаса-да, ташқи 
кўринишингиз бой оиланинг аёлларидан қолишмаслик учун соч турмагингиз ва косметикангиз «уларга мос 
бўлиши керак». Қиммат бўлмаса-да, ташқи кўринишингиз элегант, чиройли бўлиши, ўзингизни улардан 
устунлигингизни хотиржам намоён қилишингиз зарур. Сизнинг ҳар бир сўзингиз ва имо-ишорангизда 
муваффақият, касбий маҳорат, ишбилармонлик сезилиб турсин.
Агар сиз бошланғич синф ўқувчилари олдида нутқ сўзласангиз, свитер ёки кофта кийишингиз зарур, 
хотиржам, анъанавий соч турмаги (она соч турмаги), озроқ косметикадан фойдаланинг, очиқ ижобий 
ҳиссиётларни намоён қилинг, ҳеч кимни алоҳида ажратманг, ҳар бир болани ҳиссий қабул қилинг. 
Юзингиздан ғамхўрлик, илиқлик, яхшилик нурлари сочилиб турсин. Овозингиз юмшоқ, уларни сизлаб бироз 
эркалатиб гапиринг.
Агар сиз ўсмирлар олдида нутқ сўзласангиз, ёрқин рангли кўйлак кийинг, косметикада ёрқин ранглардан 
фойдаланинг, урф бўлган тақинчоқлар тақинг. Ўзингизга ишончни намоён қилинг, (сиз ҳамма саволга барча 
жавобларни биласиз) «Ўғил боланинг овози билан» гапиринг, баъзан ҳазил ишлатинг.
Агар сиз юқори синф ўқувчилари олдида нутқ сўзласангиз, кийимингиз демократик ва элегант бўлиши 
зарур (илк ўспиринлар модани яхши қадрлашларини эсда тутинг). Албатта, косметика ва тақинчоқдан 
фойдаланинг. Шахсий касбий маҳоратингизни намоён қилинг. Очиқ ишонч билан, эркин гапиришга ҳаракат 
қилинг. Ёшларнинг муаммоларини тушинишингизни намоён қилинг.

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish