O`zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi a. Qodiriy nomidagi jizzax davlat pеdagogika instituti “Pedagogika-psixologiya” kafedrasi


Психологик - педагогик консилиум психопрофилактик



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/103
Sana25.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#270466
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   103
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

2.Психологик - педагогик консилиум психопрофилактик 
ишнинг муҳим босқичи 
Таълим соҳасида психологик хизмат, аввало, ҳар бир боланинг тўлақонли психик 
ва шахсий ривожланишини таъминловчи психологик шароитлар учун жавобгар, бу 
унинг фаолиятидаги асосий йўналиш саналади.
Мактабгача муассаса ва мактаб психологи психологик хизмат вазифаларини 
профессионал жиҳатдан саводли ҳал этишда асосан психик — профилактик иш билан 
шуғулланади. Таълим соҳаси психологи ишининг айнан шу тури психологик хизмат 
фаолиятининг, 
демакки, 
педагогик 
жараён 
самарадорлигининг 
психологик 
шартларини таъминлайди. Бу каби зарурий шартларга қуйидагилар киради:
- Болалар билан ишлашда ҳар бир ёш имкониятлари, резервларини максимал 
реализациялаш (у ёки бу давр сензитивлиги, яқин ривожланиш зонаси - психологнинг 
диққат марказида бўлиши);
- болаларнинг индивидуал хусусиятлари - қизиқишлари, мойилликлари, 
қобилиятлари, ўз - ўзини англаши (ўз - ўзини баҳолаши, жинсий ўз-ўзини англаши), 
йўналганлиги, қадриятли йўналганлиги, ўзига ишончи, ўзига ва атрофдагиларга 
ишончини ривожлантириш:
- бола ривожланиши учун қулай психологик муҳит яратиш, у аввало, болаларнинг 
катталар ва тенгдошлари билан маҳсулдор мулоқотини ташкил этиш билан 
белгиланади.
Маълумки, ўтиш даврлари ёш билан боғлиқ ривожланишнинг энг масъулиятли 
босқичларидир. Бу даврга келиб болада аввалги ёш даврининг янги, янада юқори ёш 
босқичига тайёрлайдиган барча асосий психологик янги тузилмалари шаклланган 
бўлиши керак.
Психологик - педагогик консилиумда психопрофилактик ишлардаги каби қуйидаги вазифалар ҳал этилади: 

Шахснинг муайян шароитга мослашишига оид ишларни олиб бориш: коллеж ва лицей ўқувчиларининг мазкур муҳитга мослашишларига оид; 

коллеж, лицей, гимназияларга ўқувчиларни қабул қилишда иштирок этиш, ўқитувчилар билан ҳамкорликда ўқувчилар билан индивидуал 
ишлаш дастурини ишлаб чиқиш. Лицей ва коллежларда бир синфдан бошқа синфга ўтказишни психологик жиҳатдан текшириш, ўқувчилар, ота-оналар 
билан ҳамкорликда таълимнинг янги босқичига ўқувчининг тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда яккаҳол ишлаш дастурини яратиш, шунинг билан 
бирга ота-оналарга фарзандлари билимларидаги узилишларни камайтириш учун махсус услубий йўл- йўриқ бериш. Таълим ва тарбия, яшаш шароити 
билан боғлиқ невротик ҳолатлар, психологик зўриқишнинг олдини олиш учун болалар билан ишлаш;

коллеж ва лицейларда энг қулай психологик муҳитни юзага келтириш учун махсус иш олиб бориш: педагогик жамоада муомала шаклини 
такомиллаштириш, ўқувчилар билан ўқитувчилар муомала жараёнини яхшилашга ёрдам бериш, шахсга оид, ихтисосликка доир муаммолар юзасидан 
ўқитувчилараро кенг кўламда маслаҳатлар бериш. Педагогик жамоа аъзоларидаги психологик зўриқиш ва толиқишни йўқотиш, камайтириш, уларнинг 
олдини олиш учун чора тадбирларни таркиб топтиришга кўмаклашиш; 

ёшлар ўртасидаги айш-ишратга, гиёҳвандликка, енгил турмуш кечиришга, қинғир йўл билан бойишга қизлар орасида енгил оёқликка ружу 
қилувчи шахслар билан индивидуал ишлашни йўлга қўйиш;

оғир касалликка учраган ходимлар, талабалар билан руҳиятни тетиклаштириш, адабият қонунияти билан уларни таништириш, пессимистик 
кайфиятдан воз кечиб, шукрона яшашга ўргатиш юзасидан тавиялар бериш.

Ўзлаштирмовчи талабалар руҳий дунёсидаги нуқсонларни аниқлаш ва уларга ёрдам бериш йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ 
этиш ҳамда коррекцион ишга муҳтож одамларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш. Талабалар, ходимлар, муаллимлар 
ўртасидаги содир бўлувчи низоларнинг, оилавий низоларнинг психологик илдизини ўрганиш, шахслараро муносабатларнинг асл моҳиятини намоён 
қилиш, уларни келтириб чиқарувчи мотивларни таҳлил қилиш, фавқулоддаги вазиятларни енгиллаштириш ва тамоман бартараф қилиш йўллари 
юзасидан маслаҳатлар бериш каби ишлар психопрофилактик ишларнинг мазмунини ташкил қилади.


Бу умумий вазифа ҳозирги кунда қуйидаги аниқ вазифаларни ўз ичига олади:
-Ота-оналарни, ўқитувчиларни вa бола тарбиясида иштирок этадиган бошка шахсларни бола психик тараққиётининг ёш ва индивидуал 
хусусиятларига жалб қилиш;
-Психик тараққиётнинг бузилишларини ва ҳар хил нормадан четга чиқишларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни психологик-тиббий педагогик 
маслаҳатларга йўллаш;
-Жисмоний ёки нерв-психик соғлиги кучсизланган болаларда иккинчи марта психологик асоратларнинг олдини олиш буйича тавсиялар 
бериш (болалар патопсихологи ва врачлар билан биргаликда);
-Педагогик психологлар билан биргаликда ўқитувчилар, ота-оналар ва бошқа шахслар учун мактаб таълимидаги қийинчиликларни 
психологик-педагогик тузатиш бўйича тавсияномалар тузиш;
-Оилада бола тарбияси бўйича тавсияномалар тузиш (оила психотерапияси мутахассислари билан биргаликда);
-Болаларга ва ота-оналарга маслаҳатлар беришда махсус гуруҳлар билан тузатиш ишларини олиб бориш;
-Маърузалар ва ишнинг бошқа шакллари билан аҳолини психологик билимлар билан таништириш. 
Таълим муассасаларида психологик консилиум ишларининг мазмуни.
1. Амалий психолог ҳар бир ёш гуруҳидаги болалар учун ҳар бир ёш босқичи 
вазифаларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ва 
амалга оширади. Дастурлар ҳар бир ёш гуруҳидаги болалар билан (айниқса, тарбиячи 
ва ота-оналар томонидан) таълим ва тарбия ишлари давомида амалга оширилади, энг 
асосийси ҳар бир болага ўзини билимлар ва амалий фаолиятнинг турли соҳаларида ўз 
қизиқишлари, қобилиятлари, мойиллигини аниқлаш мақсадида синаб кўриш 
имкониятини беришдир.
2. 
Психолог 
боланинг 
кейинги 
ақлий 
ва 
шахсий 
ривожланишида 
мураккабликлар ёки нуқсонларни келтириб чиқариши мумкин бўлган психологик 
хусусиятларни аниқлайди.
3. Психолог навбатдаги ёш босқичига ўтиш билан боғлиқ, эҳтимолий 
нуқсонларнинг олдини олади.

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish