Машғулотнинг учинчи босқичи. Бу босқич машғулотнинг тугалланишидир. Гуруҳий ишлар
натижаларининг муҳокамаси бўлиб ўтади. Тренинг гуруҳи аъзолари ўзларининг фикрларини баён
қилишларини таклиф қилиши мумкин.
Психолог тренингни ана шундай 3 соат мобайнида ўтказиш жараёнида ўзи ҳам ҳар хил ички
ҳолатларни ҳис қилиши керак. Энергия ва фаолликнинг секин-аста кўтарилиши, кульминацияга тез эришиш,
фаолликнинг намойиши ва тинчланиш яна шуни айтиш мумкинки, психолог бу ҳолатларни
бошидан
кечираётганида гуруҳ таъсирини ҳис қилади ва шу вақт гуруҳни ўз орқасидан етаклайди. Гуруҳда қўпол
танбеҳ беришлари, олиб боришнинг ўзини юқори тутишга йўл қўймаслик керак. Шуни айтиш мумкинки,
гуруҳда оналар агар психолог айтган болалар ва оталар (психолог эркак киши бўлса) ҳолатлари ижобий қабул
қилинади: сўзсиз қабул қилиш, ҳимоя, ёрдам, қўллаб-қуватлаш, инсоний муҳаббат ва илиқлик намоён бўлади.
Гуруҳ ёки унинг алоҳида иштирокчиларининг руҳий фаоллиги лозим.
Агар гуруҳ ёки унинг бирор - бир аъзоси ўзини ёлғиз, бегона, ишончсиз ҳис қилса, руҳий
тетиклаштириш услубини қўллаш зарур. Бунда психолог иштирокчиларнинг кўзига тик қараб ишонч билан
қуйидаги сўзларни айтиш мумкин. «Сиз ҳамма нарсани ҳис қила оласиз», «Мен аминман, сизда ҳамма нарса
бўлади». “Бир қарорга
келишингиз керак, туриб ҳаракат қилинг”. Бу мақсадлар учун махсус машқлардан
фойдаланиш зарур.
Гуруҳий тренингда сукунат.
Психолог гуруҳда танаффуc юзага келганини ҳис қилиши керак, агар бу ноқулай сукунат, ўз фикрларини
айтишни истамаслиги зерикиш ёки гуруҳ ишига қизиқишнинг йўқлиги бўлса, бундай паузани психолог
фаоллаштириши машқлари ёки саволлари билан бузиши керак, «Нима деб ўйлайсизлар, нима бўлди? Нима
учун бундай ноқулай сукунат юзага келди?»
Агар юзага келган танаффуc - таъсирланиш, чуқур ўйланиш бошидан кечиришнинг оқибати бўлса,
бундай танаффусни бузиш мумкин эмас, ҳар бир иштирокчи унинг ички жараёнларига қулоқ солиши ва сабр
қилиши керак.
Бу ижодий танаффусдир, унда ўқитувчиларда фаол ички фаолият амалга ошади.
Психологнинг ўз ишидан қониқиш даражаси
Психолог гуруҳ этибори марказида туради, гуруҳ қатнашчиларда бўлмаган билимга эга, унга
қарайдилар, унга қулоқ соладилар. Агар руҳшунос бундан қониқиш олса, гуруҳ ишидан қониқиш ола
бошлайди, унда ички руҳий қониқиш ҳосил бўлади.
Бироқ психологнинг қониқиши ўрта даражада бўлиши керак. Ҳар бир тренер ўзининг қониқиш
даражасини билиши керак. Акс ҳолда гуруҳ ишининг самараси бирданига тушиб кетади ва гуруҳ билан ўзаро
муносабатда бўшлиқ пайдо бўлади. Педагогик тренинг руҳий иш кўринишидан «бир актёрли театр»
кўринишига ўтади, бунда психолог касбий ишини эмас, балки табиий артистлик маҳорати ҳали
намойиш
қилинади.
Тренингдан сўнг психологнинг тикланиши
Гуруҳий тренингни исталган касбий гуруҳда шу жумладан ўқитувчиларда ўтказилиши психологдан
катта энергия сарфини талаб қилади. Машғулот тугаганидан сўнг психолог кучли чарчоқни ҳис қилади.
Шунинг учун самарали дам олиш ва тез иш қобилиятини тиклаши, муолажалар тизимидан фойдаланиши
керак. Ҳар бир психолог учун ўзининг севган машғулотлари бўлиши мумкин.
Бундан ташқари мактаб психологи юкламаси меъёрий
талаблари мавжуд, бу талабларни бузмасликка
тавсия этилади. Тренер фаоллик қобилятини ва натижали ишлашни сақлаб қолиши учун ҳафтада 2 ёки 3тадан
кўп бўлмаган миқдорда гуруҳий машғулотлар ўтказиш керак.
Бошланғич синф ўқувчилари учун педагогик тренинг амалий машғулотлар дастурлари. Бошланғич
синф ўқувчилари учун педагогик тренинг касбий фаолиятнинг самарали индивидуал кўринишини, ишда
ҳамкасблар ва мактаб бошқарувчилари, қатнашчилари уларнинг ота-оналари билан яна ўз оила аъзолари
билан яхши алоқага киришиш каби асосий касбий сифатларни шакллантиришга қаратилган, тренинг бундан
ташқари, болага ижобий муносабатда бўлиш, кичик синф боласини ҳиссий қабул қилиш каби сифатларни
шакллантиришга ҳам ёрдам беради.
Бошланғич синф ўқитувчилари учун таклиф қилинган психологик амалий машғулотлар
дастурлари
психолог ишининг 2 босқичини ташкил қилади ва махсус руҳий ёрдам деб аталади. Бу ерда машғулотнинг
асосий қисмида машқ ва ўйинларга алоҳида тушунтиришлар берилган.
[1]
Нишанова З., Қурбонова З., Абдиев С., Тўлаганова Ш. Психодиагностика. – Т.: 2008. – 314 б.
[2]
Нишанова З., Қурбонова З., Абдиев С., Тўлаганова Ш. Психодиагностика. – Т.: 2008. – 314 б.