O`zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi a. Qodiriy nomidagi jizzax davlat pеdagogika instituti “Pedagogika-psixologiya” kafedrasi


 Тадқиқот методларини танлаш ва психологик диагноз



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/103
Sana25.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#270466
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   103
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

  
4. Тадқиқот методларини танлаш ва психологик диагноз 
Психолог мактаб кутилмаларини ижтимоий-психологик тадқиқ қилгандан сўнг психолог ўз иши учун 
қандай методикалардан фойдаланиши, қандай ёш даври билан ишлашни танлайди. Бундай ҳал қилувчи 
қарорни қабул қилиш учун психолог қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади.
1. Билдирилган мактаб кутилмаларининг қайси бири ҳақиқий ва асосий ҳисобланади, қайсилари йўқ, 
деган саволга жавоб топиши зарур. Биринчи гуруҳга психолог касби имкониятлари ҳақида тасаввурдан келиб 
чиқиб, кутилмаларни киритади. Иккинчи гуруҳга бошқа касблар билан қониқтириладиган кутилмалар киради.


2. Психолог касб имкониятлари билан ҳал қилинадиган биринчи гуруҳ кутилмаларини таҳлил қилиб 2 
та рўйхат тузади, рўйхатда кутилмалар аҳамиятига кўра сараланади.
Биринчи рўйхатда мактаб кутилмалари мактабнинг объектив эҳтиёжларига кўра тузилади. Бунда 
мактабда биринчи навбатда ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар рўйхат бошида туради, иккинчи рўйхат у 
ҳал қила оладиган муаммолардан бошланиб, ҳал қилинишига кўзи етмайдиган муаммолар билан тугалланади.
3. Тузилган икки рўйхатни ўз олдингизга қўйинг. Мактабни қизиқтирадиган ва сиз ҳал қила оладиган 
муаммони топинг. Бу муаммо икки талабга жавоб бериши лозим: унинг ҳал қилиниши мактаб учун зарур, 
ҳамда сиз психолог сифатида муваффақиятли ҳал қилинишига имкон ҳосил қилишингиз зарур.
Қоида: мактабда ишни объектив қийин ҳал қилишга йиллар керак бўладиган, бир психологнинг кучи 
етмайдиган, балки мутахассислар гуруҳи ҳал қиладиган муаммолардан бошламанг. Ўзингиз ҳал қилишингизга 
ишонмайдиган муаммолардан бошламанг. Мактаб учун зарур бўладиган, ўз маҳоратингизни, ўзингизга 
ишончни ҳамда муваффақиятларингизни намоён қила оладиган муаммолардан бошланг. Бу хислатлар сизнинг 
ижтимоий бойлигингиз бўлиб қолади ва у доим сизни ҳимоя қилади.
Сиз бошқа психологлар каби янглишганингизда ҳам, сизнинг ижтимоий бойлигингиз мактаб томонидан 
танқид қилишингиздан асраб туради.
Ушбу қоиданинг қатъийлиги психологнинг мактабдаги фаолиятида бошланғич давр маъсулиятли 
ҳисобланади. 
Дастлаб иш бошлаганда сиз хато қилишга ёки қурбингиз етмайдиган катта муаммони ҳал қилишга 
киришганлигингиз учун муваффақиятга эриша олмаганлигингизни сабаб қилишга ҳаққингиз йўқ. 
Сизга берилган дастлабки баҳо узоқ вақт эсда қолади. Вақт ўтиши билан сизнинг ўзингизга 
ишонмаслигингиз, хатога йўл қўйишингиз йўқолади тажриба тўплайсиз, муваффақиятга эришасиз, лекин 
мактабга келганингиздаги баҳо, соянгиздек орқангиздан анчагача эргашиб юради.
4. Мактаб кутилмаларини ижтимоий психологик тадқиқ қилиш жараёнида психолог одамларнинг 
психология ҳақида нималарни ўйлаши, психологнинг мактабдаги иши ҳақида барча маълумотни олади.
Респондентларингизни икки гуруҳга бўлинг. Биринчи гуруҳга психологга ижобий ёндашадиган, унинг 
мактабдаги ролини тўғри тушунадиган ўқитувчилар, ота-оналарни киритинг. Бу гуруҳ психологик билимлар 
олишга, психологик машғулотларда иштирок этишга ичдан тайёрлар.
Иккинчи гуруҳга психологияга танқидий ёндашадиган ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар киради. Бу 
гуруҳга психологияга бефарқ қарайдиган ёки психологияни бошқа касблар (врач, нарколог, руҳоний, ва бошқа 
касб) билан алмаштирадиган респондентлар киради.
Қоида. Иш фаолиятингизни биринчи гуруҳ орасида бошланг. Ўз кучингизга тўлиқ ишонганингизда, 
мактабда сиз ҳақингизда ижобий фикр пайдо бўлгандагина иккинчи гуруҳ респондентлари билан ҳам 
шуғулланишингиз мумкин. Бу қоиданинг муҳимлиги қуйидагича тушунтирилади. Биринчидан, мактабда 
дастлаб иш бошлашингизда, психолог сифатида ўз кучингизга тўлиқ ишонмаганингизда бошқа одамларнинг 
қаршилигини енгиш билан боғлиқ ортиқча стрессли ҳиссиёт билан тўлдиришнинг ҳожати йўқ.
Иккинчидан, психологни ижобий қабул қиладиган биринчи гуруҳ сизни психологик жиҳатдан қўллаб-
қуватлайдилар. Сиз ўзингизнинг фойдангизни ҳис қиласиз, ўз кучингизга ишонч ҳосил қиласиз.
Учинчидан, ишингиз ҳақидаги биринчи гуруҳ иштирокчилари тарқатадиган ижобий тақризлар 
психологнинг ижобий имиджини шакллантиради, бу эса албатта иккинчи гуруҳдаги инсонларнинг фикрига 
таъсир қилади, уларнинг психологияга қарашларини салбийдан ижобийга ўзгаришига олиб келади. 
Е.Т Соколова фикрича, «Проектив метод мотивациянинг англашилмаган ёки тўлиқ англашилмаган 
шаклларини ўрганишга қаратилган ва бу жиҳати билан инсон психикасининг тобора интим соҳасига 
киришнинг деярли ягона психологик методидир». 
Инқироз мавжудлиги, одатда, бола организмида жиддий ўзгаришлар содир бўлаётгани, нормал 
жисмоний ва психологик ривожланиш йўлида бола мустақил ҳал эта олмайдиган муаммолар юзага келганидан 
далолат беради. 
Боланинг ёшга боғлиқ ривожланиши жараёнини тадқиқ этишда олимлар методикаларнинг бир неча 
блокларидан иборат тадқиқот методлари комплексидан фойдаланадилар. Бу методикалар кўп ҳолларда 
умумий, дифференциал ва ижтимоий психологиядан ўзлаштирилган ҳамда боланинг ёшига мослаштирилган. 
Мактабгача тарбия муассасаси амалий психологнинг асосий тадқиқот методлари кузатиш, сўров, 
эксперимент ва тестлар саналади. 
Кузатиш методлари - болалар билан ишлашда психологик-педагогик тадқиқотларнинг асосий 
методларидан бири. Кузатиш турли хил вариантларга эга бўлиб, улар биргаликда болалар ҳақида турли хил ва 
ишончли маълумотлар олишга кўмаклашади. 
Психологнинг жисмоний тарбия, мусиқа ва ўргатиш машғулотларида бўлиши болаларнинг хулқи, 
реакциялари, қилиқлари ва бошқа хислатларини билвосита, уларни толиқтирмай кузатиш имконини беради. 
Яхши маълумки, болаларда олий нерв фаолиятидаги енгил нуқсонлар дастлаб ҳулқ-атвор ва фақат кейингина 
клиник даражада намоён бўлади. 
Кузатиш давомида психолог:
- бола ҳаракатлари координацияси; 


- унинг топшириққа, тарбиячи фикрига реакцияси;
- диққат шаклланганлиги ва ривожланганлиги:
- реакция ва хулқ-атвор ихтиёрийлиги ва ноихтиёрийлиги (топшириқни тинглаш ва бажариш);
- умумий ишда иштирок этишга интилиш;
- коммуникатив қобилият ва хусусиятлар намоён бўлиши;
- умумий эмоционал кайфиятни қайд этиши мумкин.
Таълимий машғулотлар давомида психолог боланинг қуйидаги психик хусусиятлари намоён бўлишини 
кузатиши мумкин:
- ихтиёрийлик мавжудлиги ва ривожланганлиги даражаси;
-мувозанатлилик, қўл, тана ҳаракатларини координациялай ва бошқара олиш;
- тарбиячи топшириқларини тинглай ва бажара олиш; 
- ҳаракатлар тугалланганлиги; 
- намунага амал қилиш ва таклиф; 
-ҳаракатлар кетма-кетлиги; 
- қўл моторикаси ривожланганлиги даражаси; 
-тасаввур, фантазия ривожланганлиги.
Ҳар қандай кузатишни мақсадга йўналтирилган ҳолда маълум дастур ва режа асосида олиб бориш керак. 
Болалар нима қилаётгани ва қандай қилаётганини кузатишни бошлашдан аввал кузатиш мақсадини аниқ 
белгилаб олиш лозим. Кузатиш нима учун амалга оширилаётгани, қандай натижалар тақдим этилиши 
ҳақидаги масалани ойдинлаштириб олиш, кузатув дастури ва тадқиқотни кўнгилдаги мақсадга олиб келишга 
мўлжалланган режани тузиб олиш зарур. 
Умумлаштириш учун зарур натижаларни олиш учун кузатиш мунтазам олиб борилиши керак. Болалар 
жуда тез ўсади, улар психологияси ва хулқи икки - уч ойда, баъзан яна ҳам тез ўзгаради. Кузатишнинг
узилишлилиги боланинг индивидуал ривожланиши тарихида бўш жойлар бўлишига олиб келиши мумкин. 
Боланинг кузатиш оралиғидаги интерваллар уларнинг ёшига боғлиқ илк болаликда бир ёшдан уч ёшгача 
- ҳар ойда, мактабгача болаликда 3 ёшдан 6-7 ёшгача камида олти ойда бир: кичик мактаб ёшида - йилда бир 
марта кузатиш олиб борилади. 
Болалар билан олиб бориладиган тадқиқотларда баъзан яширинча кузатиш тавсия этилади, токи бола уни 
кузатаётган катта ёшдаги кишини кўрмасин. 
Психолог сўров методини унинг турли: оғзаки ва ёзма шаклларида қўллаганида маълум қийинчиликлар 
юзага келади. Бу бола ҳамма вақт ҳам берилган саволни тўғри тушуна олмаслиги нутқ мулоқотда маълум 
қийинчиликларни ҳис этиш билан изоҳланади. Катталар қўллайдиган тушунчалар тизими болалар хатто 
ўсмирлик ёшигача қўллайдиган тушунчалар тузилишидан жиддий фарқ қилишдан далолат берадиган кўплаб 
фактлар маълум. 
Болалар билан илмий-тадқиқот ишларида эксперимент кўпинча ишончли маълумот олишнинг энг 
ишончли методларидан бўлиб чиқади. Болани экспериментал ўйин фаолиятига тортиш ҳамма вақт ҳам 
кузатиб бўлмайдиган (айниқса кузатиш мураккаблашган вазиятларда сўров натижалари шубҳа остига олинган 
пайтда) керакли маълумотни олиш имконини беради. Боланинг ўйин пайтидаги хулқи бевоситалиги, боланинг 
узоқ вақт давомида маълум ижтимоий ролни ўйнашга қодир эмаслиги, уларнинг эмоционал чалғувчан ва 
қизиқувчанлиги тадқиқотчига яхши натижалар олиш имконини яратади. 
Боланинг бевосита қизиқишлари ва долзарб эҳтиёжлари акс этган ўйинлар шаклида ташкил этилган 
ўтказилган эксперимент тобора ишончли натижалар олиш учун имконият яратади. 
Болалар психодиагностикасида, одатда, Кэттелл, Векслер, Керн-Йирасек тестларининг болаларга мос 
вариантлари, шунингдек, айрим социометрик тестлардан фойдаланилади. 
Керн - Йирасек тести, шунингдек Л.А. Венгернинг график диктант методи қулай саналади, 
психодиагностик суҳбат билан биргаликда боланинг мактаб таълимига психологик тайёрлигини баҳолаш 
имконини беради. Керн – Йирасек тести болага бажариш таклиф этиладиган учта топшириқдан иборат: 
1. Инсон фигурасини чизиш.
2. Трафаретда чизилган ўнта нуқтани вертикал ва горизонтал бўйича бир- биридан бир хил масофада 
тагма - таг жойлаштириб кўчириш. 
3. Трафаретдан штрихларнинг нотаниш комбинациясини кўчириш («У чой ичди» ёки «У овқат еди» 
жумласи). 
Мактабгача ёшдаги бола ёки кичик ёшдаги ўқувчи билан психологик суҳбат саволларнинг 4 блокини 
ўз ичига олади:
1. Бола ва унинг оиласига оид саволлар:
- исм фамилиянг нима?
- неча ёшдасан?
- отангнинг исми нима? 
- онангни исми нима?
- отанг қаерда ишлайди?


- онанг қаерда ишлайди? 
- оилангизда неча кишисиз? 
- улар кимлар? 
- уч йилдан кейин неча ёшда бўласан? 
2. Боланинг вақт ва маконни англашини аниқлашга қаратилган саволлар:
- қайси шаҳарда яшайсан?
- уй манзилингни айтиб бер
- сен яшайдиган уй нечта қаватли? 
- уйингиз нечанчи қаватда? 
- қайси бир фаслларни биласан? 
- ҳозир қайси фасл?
- ўзинг билган ой номларини айтиб бер?
- бир йил неча ойдан иборат?
- ёз (куз, қиш, баҳор) ойлари қайсилар? 
- бир кеча кундуз нима дегани?
3. Боланинг умумий фикр доирасини аниқлашга қаратилган саволлар:
- биз қайси мамлакатда яшаймиз? 
- сен яшайдиган мамлакат пойтахти қандай аталади?
- мамлакатимизда қандай байрамлар нишонланади?
- қайси ҳайвонларни биласан? 
- улар қаерда яшайди? 
- нималар билан озиқланади?
- қандай қушларни биласан? 
- улар қаерда яшайди?
- нималарни ейди?
- қайси қушлар қишда учиб кетади? қаёққа?
- шаҳримизда қандай дарахтлар ўсади? Манзарали ва мевали дарахтларни айтиб бер?
- манзарали дарахтлар меваси қандай? 
- мевали дарахтлар меваси қандай?
- даданг ёки ойинг билан яқинда ўқиган китобингнинг номи қандай?
- ундан нималарни эслаб қолдинг?
- севган китобинг борми? Айниқса нимаси ёқади? 
- қайси кино ёки мультфильмни яхши кўрасан? Нима учун?
4. Боланинг қизиқишларини ўрганишга қаратилган саволлар:
- нима қилишни ёқтирасан (ўйнаш, телевизор кўриш ва ш.к)?
- қайси ўйинларни яхши кўрсан? Нега? 
- энг яхши кўрган ўйинчоғинг қайси?
- ким билан ўйнашни жуда яхши кўрасан? 
- нималар қилишни биласан: ёпиштириш, чизиш, ўринни тўғрилаш, хонани йиғиштириш?
- отанг, онангга қандай ёрдам қиласан?
Суҳбат бола шахсини тадқиқ этиш ва коррекциялаш йўлини танлашга ёрдам берадиган саволлардан 
иборат. 
И.В. Дубровина ишлаб чиққан, машҳур методикаларнинг турли модификациялари ва айрим муаллифлик 
вариантларидан иборат методикалар диққатга сазовор. 
Мактабгача ёшдаги болаларни проектив методикалар ёки ижодий фаолият, яъни расмлар, ясамалар, 
шишалар, ҳикояларни тадқиқ этиш деб номланган усул билан тестдан ўтказиш алоҳида аҳамиятли, кўргазмали 
ва муҳим. 
«Проектив» атамаси илк бор Лоуренс Фенк томонидан 1939 йилда қўлланган. Шунингдек у шахсни 
тадқиқ этишнинг проектив методлари таснифини ҳам келтиради: 

Структуралаш методикалари (Роршахнинг сиёҳ доғлари тести, булутлар тести, уч ўлчамли проекция 
тести);

Конструкциялаш методикалари (MAP, олам тести); 

Интерпретация методикалари (САТО, ТАТ, Рене Жиль тести ва б.); 

Тўлдириш методикалари (тугалланмаган гаплар, ҳикоялар, ассоциатив тест); 

Катарсис методикалари (психодрама, проектив ўйин); 

Экспрессияни ўрганиш методикалари (дастхат, нутқий мулоқот таҳлили ва б.) 

Ижод маҳсулини ўрганиш методикалари (расмли тестлар, елимлаш ва ш.к.). 


Бундай методикаларнинг асосий фарқи рағбат материали аниқмаслиги, хайрихоҳлик муҳити ва 
қадриятли фикрлар мавжуд эмаслигидадир. Улар аввало шахснинг муносабатлари соҳасини акс эттиради ва 
мактаб неврозлари учун хос бўлган специфик реакцияларни аниқлаш имконини беради. 
Тест якка тартибда ўтказилади. Аввало, болани эркин бўлишга, масалан бола қизиқишларига оид ўйин 
ёрдамида эришиш муҳим. 
Тадқиқотлар кўрсатишича, мактаб неврози бўлган болаларда ўзига хос жавоблар кўпчиликни ташкил 
этади. Уларда қўрқув аниқ ифодаланган. 
Проектив методикалар бола шахсининг хусусиятларини:

Оригинал реакциялар даражаси юқорилиги; 

Қўрқув реакцияси аниқ ифодаланганлиги; 

Мавзуларнинг тез-тез персеверацияси, можароли вазиятлардан четланиш; 

Хавотирлилик, қўрқувни аниқлаш имконини беради.
Демак, мактаб неврозлари бола ва катталарнинг аҳамиятли муносабатлари, боланинг мактаб ўзаро 
ҳамкорлиги тизимида ўз-ўзига муносабатлари бузилиши сифатида қаралиши мумкин. Бунда номувофиқлик ва 
жазодан қўрқиш дезадаптив хулқни келтириб чиқаради. Шу билан боғлиқ равишда гуё иккита хулқ 
стратегияси фарқланади: 

«Сўровчи» стратегияси - тобе позицияси; 
Негатив, агрессив ҳулқ стратегияси (мустақил) 
Психология болалик даврида шахс хусусиятлари ва психик тараққиёт даражасини аниқлаш учун турли 
экспериментал психологик методлардан фойдаланади. Психологик тадқиқотларда фойдаланишдаги методикалар у 
ёки бу фаолият жараёнида шахс психик хусусиятларининг намоён бўлишини аниқлашдан иборат. 
Болалар психологиясида экспериментал методикаларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш, психологлар ва 
педагогларнинг асосий вазифасидир. Экспериментал тошшириқлар мажмуи бола психик тараққиётини, ақлий 
даражасини, унинг мактабда ўқишга тайёрлигини аниқлашга мўжалланган. Жумладан, мактабда ўқишга тайёрликни 
билдирувчи белгилар қуйидагилар: 
а) психик жараёнларнинг ихтиёрийлиги;
б) ақлий иш қобилиятининг етарлича давомийлиги, 
в) янги билим ва малакаларни мақсадга йўналтирилган равишда ўзлаштириш имконияти; 
г) борлиқни билишга кизиқишнинг мавжудлиги; 
д) теварак-атрофдаги воқеа ва ҳодисаларни фарқлай олиш ва умумлаштира олиши; 
е) фикрлай олиш ва бошқалар; 
Юқорида қайд этилган белгиларниннг мавжудлиги педагог-психологлар томонидан ўқув жараёнида турли 
дидактик восита ва усуллар ёрдамида амалга оширилади
[2]
.
Экспериментал тадқиқот шароитида юқоридаги белгиларнинг мавжудлиги сўзли, предметли ва 
психометрик методикалар ёрдамида амалга оширилади. Ҳар бир конкрет ҳолда олинган маълумотларни 
сифатий таҳлил қилиш ва уларни бошқа методлардан олинган натижалар билан боғлаш зарур. 
Психологик диагностикада методикаларнинг ишончлилиги муҳим ҳисобланади. Соддароқ қилиб айтганда, 
бу тушунча «тестдан олинган натижа нечоғлик тўғрилигини кўрсатади»
[3]
. Ҳар қандай методиканинг, тестнинг 
ишончлилиги ўрганилаётган психологик хусусиятларининг уларда акс этиши нуқтаи назаридан тўғри қўллашни 
характерлайдиган маълумотлар мажмуи сифатида қаралмоғи керак
[4]
.
Шундай қилиб, мақсадга мувофиқ танланган методика ва тестлар психик фаолият кўринишларини 
тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиш имконини беради. 
Болалар устида психологик тадқиқотлар ўтказиш тажрибаси шундан далолат берадики, қўлланилаётган 
психодиагностика методикаларини шартли равишда у ёки бу психик жараёнларни ўрганиш методикаларига 
ажратиш мумкин. (Л. И. Поперечная 1978; Л.Л.Венгер, В.В.Холмовская 1978; З.И.Калмикова, 1982; 
В.М.Блейхер, И.В.Крук, 1986). Масалан, ўқувчи хотираси ҳақида фақат бир метод асосида хулоса чиқариш 
мумкин эмас, бунинг учун методикалар мажмуини қўллаш керак. Шу билан бир вақтда, ҳар бир экспериментал 
методикалар ўзининг асосий йўналишидан ташқари (яъни
шахснинг маълум хусусиятини ўрганишдан ташқари) психикани бошқа хусусиятларининг ҳолати ҳақида 
баъзи маълумотлар беради. Масалан: болага берилган 10 та сўзни кандай ёдлашига қараб, фақат унинг 
хотираси 
ҳақидагина 
эмас, 
балки 
ихтиёрий 
ди ққати, 
ҳаракатларининг 
ма қсадга 
йўналтирилганлиги, уларнинг сабаблари ҳақида ҳам билса бўлади. 
Тарбиячи-тадқиқотчи тадқиқот учун у ёки бу методикани танлаганида кўрсатмани салгина 
ўзгартирганда методиканинг йўналиши ўзгариб кетишини назарда тутиши керак. Топшириқни бажаришга 
киришишдан олдин бола унга бўлган кўрсатмани тўғри тушунганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. 
Бажарилаётган тошириқнинг муваффақияти кўп ҳолларда шунга боғлиқ бўлади. 
Психологик-педагогик тадқиқотнинг сифати экспериментда қўлланиладиган методикалар сонига боғлиқ 
бўлади. Лекин мактабгача таълим муассасаси ва мактаб ёшидаги болаларда тадқиқот ўтказганда, уларнинг тез 
чарчашини ҳисобга олиш зарур. Шунинг учун бир тадқиқот ўтказганда, тадқиқот вазифаларига боғлиқ 
равищда танланган 5-7 методикадан фойдаланиш тавсия этилади. Бир неча босқичда ўтказиладиган 


тадқиқотларда кўпроқ методикалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Экспериментал тадқиқот усулларини яхши 
эгаллаш ҳам муҳимдир. Тадқиқотчи тажриба вақтида бола билан қанчалик яхши муносабатда бўлса, бола 
тошпириқни шунчалик яхши бажаради. 
Тадқиқот ўтказиш учун экспериментал методикаларни танлашда қуйидагиларни эътиборга олиш зарур: 
а) тадқиқот мақсади — психик тараққиёт даражасини аниқлаш, унинг ёшига, маълумотига мослиги, шахс 
хусусиятларини аниқлаш; 
б) синалувчининг ёши ва унинг ҳаёт тажрибаси, ўтган таълим ва тарбияси амалга ошрилаётган шароит; 
в) боланинг экспериментал тадқиқотга мослашиши, мулоқотra киришиши, вербал алоқа ўрнатиш 
хусусиятлари. 
Танланган экспериментал психологик методикаларни болага қийинлиги ўсиб бориш даражасида бериш 
керак. 
Тарбиячи қанчалик кўп экспериментал психологик тадқиқотларни ўтказса, унинг тажрибаси 
шунчалик ортиб боради. У қуйидагиларни ўз ичига олади: бола фаолиятининг хусусиятларини ўйин ва ўқув 
вазиятларида таҳлил қилиш; уни мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари, шунингдек, оила 
шароитига мослаштириш, мослаша олмаслик даражасини аниқлаш; боланинг ички ҳаётини тушуниб олиш 
истаги; шахснинг хусусиятларини ҳар томонлама ривожлантиришда унга ҳар қандай ёрдам кўрсатиш. 
Психологик тадқиқот натижаларидан болалар билан индивидуал иш олиб боришдагина эмас, балки 
гуруҳий ўқув тарбия тадбирларини ўтказишда ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда тарбиячи ўқув тарбия 
жараёнида ҳар бир гуруҳ аъзосининг ролини тўғри аниқлаши мумкин. Шунга асосан таъсирнинг у ёки бу 
шаклини ишлатиш мумкин. 
Психодиагностик тадқиқотлар тарбиячига гуруҳнинг, ҳар бир шахснинг у ёки бу психик функциялари 
ривожланиш принципларини ҳисобга олган ҳолда ўқув тарбия жараёнини ташкил этиш имконини беради.

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish