-
коррекцион ишнинг аниқ мақсадини белгилаш.
-
коррекцион ишнинг конкрет мақсадини аниқловчи вазифаларни аниқлаш.
-
Ишнинг формасини аниқлаш (индивидуал, гуруҳий ёки аралаш).
-
Методика ва техникани ишлаб чиқиш.
-
Коррекцион ишга кетадиган умумий вақтни аниқлаш.
-
Учрашув кунларини белгилаб олиш.
-
Вақтини аниқлаш (бошида 10-15 минут, охирида 1,5-2 соат)
-
Коррекцион дастурни ишлаб чиқиш ва мазмун мохиятини белгилаб олиш.
-
Коррекцион ишда яқин қариндошларининг қатнашувини белгилаш.
-
Коррекцион дастурни бошлашда динамика ва ўзгартиришлар бўлиши ёки бўлмаслигини белгилаш.
Коррекцион тадбир сўнгида коррекцион
дастурнинг самаралилиги, мақсад ва вазифаларининг
бажарилганлигига баҳо берувчи хулоса ҳисобот тайёрланади.
Психокоррекцион тадбирларнинг самаралилигини баҳолаш қуйидагича мезонда аниқланади:
А) ривожланишдаги қийинчиликнинг ечилиши барҳам топиши.
Б) мақсад ва вазифаларнинг белгиланиши коррекцион маҳсулдорлиги узоқ муддатдан сўнг иш
давом
этаётганда, охирида аниқланади.
Коррекцион дастур муаммонинг бутунлай ҳал бўлишини олдига мақсад қилиб қўймайди,
балки
самарали иш олиб боришда муаммоларнинг йўқолиши ва ечилишига ҳар томондан баҳо берилаётганига ҳам
қаралади.
Масалан: мижоз учун дастурда иштирок этаётган вақтда унинг эмоционал ҳолатининг яхшиланиши,
ижобий ҳис қилиши билан белгиланади.
Психолог учун коррекцион дастур ташкил этилиши, мажбуриятни ҳис этиши олдига қўйилган вазифани
бажарилиши билан аниқланади.
Мижознинг яқинлари учун эса, мижозда пайдо бўлган муаммонинг қай тарзда ижобий ҳал этилганлиги
билан аниқланади. Коррекцион дастурларнинг ижобий таъсир доираси унинг интенсивлигидадир.
Коррекцион машғулотлар 1-1,5
соатдан ошмаслиги, олиб борилаётган ўйиннинг маъно жиҳатдан
ўйланганлиги билан ҳам боғлиқ. Машғулотлар тугагандан кейин ҳам иложи борича мижознинг тараққий
этиши билан қизиқиб бориш мулоқотни йўқотмаслик бир, икки ойда бир маротаба учраши лозим. Коррекцион
дастурлар қанча эрта аниқланиб иш бошланса шунча тез самара беради.
Психокоррекциянинг самаралилигини аниқловчи омиллар.
1.
Мижознинг кутган натижаси.
2.
Мижознинг мавжуд бўлган муаммоларидан халос бўлиши.
3.
Мижоз муаммосининг характери.
4.
Мижознинг биргаликдаги фаолиятга тайёргарлиги.
5.
Коррекцион тадбирни ўтказаётган психологнинг кутган натижаси.
6.
Психологнинг шахсий ва профессионал тайёрлиги.
7.
Психокоррекциянинг самараси конкрет метод ва таъсир этувчи хусусиятдан аниқланади.
Психокоррекцион ёрдамнинг самаралилигига баҳо бериш борган сари долзарблашмоқда. Бу
психологнинг таъсир эта олиши ва коррекцион ишнинг сифатлилигидандир.
-
Ишнинг самаралилигини баҳолашда аниқ методни белгилаб олиш зарур. Коррекцион ишда
маълум бир
методни олдиндан танлаш қийин, чунки иш фаолиятида психологлар турли методлардан фойдаланадилар.
-
Ҳатто бир метод ҳар хил мутахассисда ҳар хил натижа беради.
-
Ишнинг баҳосини бу методдан хабари бўлмаган эксперт бериши зарур.
-
Психологнинг тарбиявий-таълимий сифатини ҳисобга олиш керак.
-
Психологнинг касбига бўлган қизиқишини ҳисобга олиш зарур.
-
Гуруҳий коррекцион ишда психологнинг профессионал бўлиши катта аҳамиятга эга.
Психокоррекцион ишларда мижоз психологик таъсиридан сўнг қуйидагиларга қараб баҳоланади:
-
ички кечинмаларининг субъектив моҳияти ўзгарганлиги;
-
таъсир этгандан сўнг мижознинг ижобий томонга ўзгариши;
-
психологик таъсирнинг самарасини белгилашда психофизиологик методлар ишлатиш мумкин. Улар
инсоннинг вегетатив-соматик физиологик ва психик функцияларини баҳолайди.
Психокоррекцион
таъсирнинг самаралилиги критерийси ҳар бир шахсдаги салбий ўзгаришларни айнан уни ўзига хос
эканлигини ҳамда танланган психокоррекцион методлар таъсири шу ўзгаришларга каратилганлигини
ҳисобга олиш билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: