64
тизимини конкрет ҳолда таҳлил қилиш унга хос қуйидаги бир қанча функциялар ҳам
борлигини кўрсатади:
1. Қадриятлар системаси муайян аксиологик аҳамиятга эга бўлади, уни англаш
ва тасаввур қилишнинг ўзига хос гносеологик хусусиятлари ва билиш жараёни билан
боғлиқ жиҳатлари бор. Яъни ҳар қандай қадриятлар тизими турлича англанади, билиб
олинади, унга муносабат ҳам хилма-хил бўлади.
2. Кишилар бирор бир қадриятлар системасига амал қиладилар, ўз фаолиятлари
ва ҳаёт тарзларини унга мослаштиришга интиладилар. Яъни жамиятдаги қадриятлар
тизими кишиларнинг интилишлари, қизиқишлари ва фаолиятларини белгилайдиган
маънавий мезон вазифасини ҳам бажаради.
3. Қадриятлар тизимининг маънавий бошқарувчанлик (регуляторлик) хусусияти
ҳам бор, у жамиятдаги ижтимоий субъектларнинг ўзаро алоқаларига таъсир кўрсатади,
улар ўртасидаги муносабатлардаги мутаносиблик ёки номутаносибликни бегилайди.
4. Муайян қадриятлар системасини барқарор қилиш бутун жамият ёки ундаги
айрим субъектлар учун мақсадга айланиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда
мазкур
қадриятлар тизими ижтимоий интилиш, манфаат ва фаолиятларни бир йўналишга
бирлаштирувчи мақсад ёки идеал тарзида намоён бўлади.
Юқоридаги фикрлардан баъзи хулосаларга келиш мумкин:
1. Қадриятларнинг намоён бўлиш шакллари хилма-хил ва турли-туман бўлгани
билан, улар ўртасида ўзига хос боғланишлар ва ўзаро алоқадорлик мавжуд. Бу,
айниқса, бирор ижтимоий воқелик, унинг кўриниши, нарса, воқеа, ижтимоий
субъектлар билан боғланган қадрият шаклларининг намоён бўлишида яққол кўзга
ташланади. Улар орасидаги диалектик боғлиқлик ва ўзаро алоқадорлик қадриятлар
тизими тушунчасида ифодаланади.
2. Ҳар қандай тарихий давр, жамиятнинг ривожланиш босқичи, ижтимоий
субъектлар (шахс, синф, миллат ва ҳок.) ва бошқалар ҳам ўзига хос қадриятлар
тизимига эга бўладилар. Муайян ижтимоий воқелик ёки унинг бирор бир намоён
бўлиш шаклида муайян қадриятлар тизими мос келган сингари, ўзгарган ижтимоий
воқелик ёки даврга бошқа қадриятлар тизимининг мос келиши қадриятлар соҳасидаги
асосий қоидалардан биридир.
3. Ҳар қандай қоидалар тизими шаклланиш, амал қилиш,
такомиллашув ва
таназзул даврларини бошидан кечиради. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, уни ташкил
этадиган қадрият шакллари тизимининг амалиётида ёки унинг бирор-бир конкрет ҳолда
намоён бўлишида ўзига хос аҳамият касб этади.
4. Собиқ иттифоқ тарқалиб кетгандан кейин унинг қадриятлар системаси
ўтмишига айланиб бормоқда. Мустақил Ўзбекистонда эса янги демократик қадриятлар
системасини вужудга келтириш имконияти пайдо бўлди. Бундай шароитда қадриятлар
тизимининг ўзгаришларини таҳлил қилиш муҳим вазифа бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: