61
тараққиётининг муайян даврига хос умумий қадрият тизимлари хусусида ҳам ана
шундай мулоҳаза юритиш мумкин. Уларнинг ҳар бирига хос тарихий амал қилиш
даврлари бўлади.
Тарихийлик принципи қадриятлар тизимининг ижтимоий ривожланиш билан
боғлиқлиги масаласига нисбатан қўлланганида қуйидагича хулоса чиқариш имкони
туғилади: тараққиёт жараёнида ижтимоий қадрият тизимлари шаклланади,
такомиллашади, инкор қилинади ва бошқасига ўз ўрнини бўшатиб беради. Бу жараёнда
инкор ва ворислик диалектикаси алоҳида ўрин тутади. Шу маънода
ўтмиш — тарихий,
ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва маънавий жараёнларнинг кетма-кетлиги
бўлгани сингари, қадрият тизимларининг ўрни алмашинуви, инкор этилиши ва
янгиланишидан иборат аксиологик жараён ҳамдир.
Инкор ва ворислик диалектикаси фақат бир қадриятлар тизими бошқасига
айланаётганидагина рўй беради, дейиш ножоиз. Бундай ҳол муайян қадриятлар
тизимининг амалиётида ҳам кўзга ташланади, унда ҳам ички янгиланиш жараёни
миқдорий ва сифатий ўзгаришларнинг ҳосиласи сифатида намоён бўлади. Шу билан
бирга ҳар қандай қадриятлар тизимининг ўзига хос эволюцияси, ривожланиш жараёни
ҳам бор. Бу жараённинг таҳлилида вақт ва замон билан боғлиқ хусусиятлар асосий
ўринни эгаллайди. Чунки бунда мазкур тизимнинг ўзига хос ички ўзгаришлар, уни
ташкил этган таркибий қисмларнинг муайян вақт доирасида бирор бир барқарор
ҳолатни сақлаб қолиши, аслида эса тизимда узлуксиз ўзгаришларнинг бўлиб туриши
кўпроқ эътиборга олинади.
Демак, у ёки бу тизимнинг амалиёти нафақат муайян давр, балки замондаги
ўзгаришлар ҳамда алоқалар билан ҳам узвий боғланган. Бу, айниқса, жамият
ривожланишининг конкрет босқичи билан боғланган умумий қадриятлар тизимининг
амалиётида яққол намоён бўлади. Бундай ўзгаришлар жараёнида тизим бир-биридан
фарқланадиган турли хил сифатий ҳолатлардан ўтади. Аммо бундай ҳолда ҳам у
ўзлигини, ўз қиёфасини бутунлай йўқотиб қўймайди (тизим бутунлай йўқолиши
мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно), балки унда нималардир ўзгаради, бошқалари
эса, ўз барқарорлиги ва доимийлигини сақлаб қолади. шу билан бирга, шаклланган
қадрият тизими ана шу қайд қилинган ҳолатларни, яъни доимий янгиланиш, ўзгариш
билан бирга, муайян барқарорликни, айрим қадриятларнинг доимий мазмунига эга
бўлишини намоён қилади.
Қадриятлар тизимининг тузилишини ташкил қилган таркибий қисмлар
ўртасидаги муносабат, алоқа ва боғланишларнинг нисбатан ўзгармасдан турган нисбий
тинч ҳолатини ўрганишнинг самараси катта. Бу айниқса ҳозирги Ўзбекистоннинг
мустақиллиги шароитида шаклланаётган янги қадрият тизимлариниг амалиётини
ўрганишда ғоят муҳим касб этади. қолаверса, қадриятлар тизимидаги барқарорлик ва
ўзгариш ҳолатлари мутлақ қарама-қаршиликни англатмайди, балки бир-бирини талаб
қилади, умумий жараённинг чамбарчас боғлиқ икки ҳолатини ифодалайди. Бу икки
ҳолатни
Т.Парсонснинг
«Ижтимоий
тузилишидаги
мутаносиблик»
19
ва
Р.Дарендорфнинг «Конфликтлар социологияси»нинг асосий жиҳатлари
20
тўғрисидаги
фикрларга таянган ҳолада таҳлил қилиш мумкин. Улар озирги даврлардаги жамиятга
хос ижтимоий тузилишнинг бир-бирларидан фарқ қиладиган ҳолатларни
таърифлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: