Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш. Болаларни гапирганда, ҳикоя 
қилганда сўзларни грамматик жиҳатдан тўғри ўзлаштиришга, яъни отни келишик жиҳатдан 
тўғри турлашга – қўғирчоқ, қўғирчоқни, қўғирчоқнинг, қўғирчоққа, қўғирчоқда, қўғирчоқдан 
каби, бирлик ва кўпликда тўғри айтишга - копток-коптоклар, китоб-китоблар каби; 
феълларни шахс ва замонда тўғри туслашга – ўйнадим, ўйнадинг, ўйнади, ўйнадингиз 
ўйнадилар каби; айрим сўзларнинг ясалиш усулларини (қанд-қанддон, гул-гулдон, туз-
туздон кабиларни) ўргатиш, Болаларнинг жумлани тўғри тузишларига, гапнинг ҳар хил 
турларидан (содда, қўшма) ўринли фойдаланишларига эътибор бериш. 
Боғланишли нутқни шакллантириш. Болаларнинг сўзлашув ва ҳикоя қилиб бериш 
нутқини ўстириш. Уларни суҳбат пайтида фаол иштирок этишга ундаш. Болаларда 
саволларга жавоб бериш, савол бериш малакаларини ўстириш, мавзу бўйича берилган 
саволларга тушуниб, қисқа ва тўлиқ жавоб бериш, ўртоқларининг бераётган жавобларига 
эътибор бериш малакасини такомиллаштириш.
Болаларни ҳикоя қилиш малакасини шакллантиришда таниш ҳикоя ва эртакларни 
мустақил ҳолда қайта ҳикоя қилишга, воқеаларни кетма-кет боғланган ҳолда, грамматик 
жиҳатдан тўғри жумлалар тузиб баён қилишга ўргатиш. Болаларнинг бадиий асарларни 
қайта ҳикоя қилиш малакасини ўстириш. Адабий асарлари мазмунли, мантиқий изчилликда, 
асар қаҳрамонларининг суҳбатини ифодали сўзлаб беришга ўргатиш. 
Машғулотларда биринчи марта ўқиб берилган кичик эртак ва ҳикояларнинг мазмунини 
қайта ҳикоя қилишга, ўртоқлари ҳикоя қилаётганда эътибор билан тинглашга ундаш. 


55 
Ўйинчоқлар, турли буюмлар ва фасллар бўйича тасвирловчи (аввал тарбиячининг саволлари, 
сўнгра у берган намуна ва режа асосида) ҳикоя тузишга ўргатиш. 
Болаларга таниш эртак ва ҳикояларни тинглашни, уларда иштирок этувчи персонажларнинг 
гапларини ўзига хос хусусиятларини тушуниб, ифодали тарзда ҳикоя қилаётган 
ўртоқларининг нутқини диққат билан эшитишни, асар матни нотўғри айтилган жойларни пайқашга 
ўргатишни давом эттириш. 
Буюмларнинг (кийим, идиш-товоқ, мебел) номини, белгиси ва вазифаларини айтиб, 
тарбиячининг саволлари ва намуналари асосида кичик-кичик тасвирий ҳикоялар тузишга 
ўргатиш. Воқеабанд(сюжетли) расмлар бўйича ҳам кичик ҳикоялар тузиш малакаларини 
шакллантиришни давом эттириш. Болаларни мустақил ҳикоялар тузиб, ўз фикрларини эркин 
ва изчил баён этишга ўргатиш. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish