Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Билиш жараёни: Атроф олам тўғрисидаги



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Билиш жараёни: Атроф олам тўғрисидаги 
билимга эга бўлиш ва уни англаш 
Элементар математик билим ва кўникмалар 
Сон ва саноқ. Болаларга тўғри усуллардан фойдаланиб 3, 4, 5 сонларининг ҳосил 
бўлиши билан таништириш ва бу сонлар доирасида санашни ўргатиш: бир қатор қўйилган 
предметларни санаб, сонни тартиб билан айтиш, сонни от билан мослаштириб, охирги сонни 
саналган предметларга тааллуқли қилиб айтиш, масалан, “Бир, икки, уч, - ҳаммаси бўлиб 
учта қалам”, “Бир, икки, уч, тўрт - ҳаммаси бўлиб тўртта қалам” тарзида. 
3, 4, 5 сонлари доирасидаги сонли карточкалар билан таништириш. 
Болаларга 3, 4, 5 гача бўлган саноқ ва тартиб сонларни ўргатиш, “Қанча?”, 
“Қайси?”, “Нечанчиси?”, “Саноқ бўйича нечанчи?”, “Нечанчи ўринда?”, “Ҳаммаси 
бўлиб нечта?” саволларига жавоб бериб, саноқ ва тартиб сонлардан тўғри 
фойдаланишни ўргатиш. 
Болаларга предметларнинг икки гуруҳини қиёслашни машқ қилдириш ва таққослашни 
ўргатиш, масалан (“Бир, икки, уч, тўрт, беш – ҳаммаси бўлиб бешта копток", “Бир, 
икки, уч, тўрт – ҳаммаси бўлиб тўртта кубик. Бешта кўп, тўртта кам. Коптоклар 
кубиклардан битта кўп экан”). 


57 
5 гача бўлган сонни ўзидан кичик бўлган иккита сонга (буюмлар мисолида) 
ажратиш. Масалан, “Сенда 5 та олма бор, иккитасини укангга бердинг. Ўзингда нечта 
қолди?” деган савол билан мурожаат қилиш. 
Предметларнинг кам гуруҳига етишмаган предметни қўшишни ёки кўп гуруҳдан битта 
ортиқча предметни олишни ва гуруҳлар ўртасида бир хил миқдордаги ҳар хил 
предметлардан иборат тенглик ҳосил қилишни ўргатиш. (“Карточканинг юқори қаторида 
учта анор, пастки қаторида тўртта олма, анорлар олмалардан битта кам. Агар яна битта анор 
қўйсак анорлар ва олмалар сони тенг бўлади”). 
Катталик. Болаларга предметларни (3, 4, 5 тагача) узунлиги, энига кўра бир-бирининг 
устига қўйиб қиёслашни ўргатиш. 
Нарсаларнинг қалин-юпқалигини қиёслаш, “қалин”, “юпқароқ”, “бир хил” сўзларини 
нутқда тўғри қўллашни ўргатиш.
Узунлиги, кенглиги ҳар хил бўлган бир неча предметни (5 тагача) бир-бирининг устига 
узунлиги, кенглигига кўра ортиб ва камайиб борадиган тартибда қўйиб қиёслашни ўргатиш 
(энг кенг, торроқ, яна торроқ, энг тор тасма). 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish