- ўзининг кўринишини таърифлаб бера олади.
- юрак, тирсак, ияк, елка, юрак каби мураккаб қисмлар қаерда
жойлашганлигини кўрсата олади.
- Одам шаклини чиза олади.
Жонли ва жонсиз табиат, ер курраси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш
Жонсиз табиат. Болаларга об-ҳаво ҳолатини(совуқ, иссиқ, илиқ, қуёшли, булутли,
шамол эсаяпти, ёмғир ёғаяпти, дўл ёғаяпти), сув ва қорнинг айрим хусусиятларини(сув
тиниқ, қор юмшоқ бўлиши, ундан қорбобо ясаш, қорбўрон ўйнаш мумкин ва ҳоказо; қор
қуруқ ҳам бўлади) фарқлашни ўргатиш.
Айрим предметлар сувда чўкишини, айримлари чўкмаслигини: иссиқ кунда кўлмак сув
тез, совуқ кунда секин қуришини англаб олишларига ёрдам бериш.
Жонсиз табиатнинг айрим хусусиятлари(тош-қаттиқ, қум-сочилувчан)ни фарқлашни
ўргатиш.
Болаларга об-ҳаводаги ўзгаришларни (совуқ шамол эсаяпти, ёмғир, қор ёғаяпти)
фарқлашга ўргатиш. Қорнинг хусусиятлари (совуқ, юмшоқ, ёпишқоқ, ҳўл, қуруқ) билан
таништириш.
Болаларни тонг, кундуз, кечқурун, кечаси тушунчалари билан таништириш, кун
қисмларида инсонлар ва болаларнинг ҳаракатлари ҳақида суҳбатлар ўтказиш.
Ўсимликлар дунёси. Сабзавотлар (бақлажон, карам, шолғом, турп, пиёз) ва мевалар
(анор, анжир, беҳи узум, ўрик) билан таништиришни давом эттириш. Болаларга сабзавот ва
меваларнинг номларини, ранги, шакли, таъми, овқатга ишлатилишининг (хомлигича,
пиширилган, тузланган ва қуритилган ҳолда) характерли белгиларини билишлари:
Сабзавотлар полизда мевалар эса дарахтда ўсиши билан таништириш. Болаларга сабзавотлар
ҳар йили экилишини, мевалар эса кўп йиллик ўсимлик ҳисобланиши ҳақида қисқача тушунча
бериш.
Сабзавот ва мевалар етиштиришда катталарнинг меҳнати ҳақидаги тасаввурни
шакллантириш.
Кузда дарахтлар баргининг тўкилиши, ўтларнинг сарғайиши, дала ва боғларда йиғим-
терим ишларининг бошланиши ҳақида суҳбатлар уюштириш.
Кузнинг охирида дарахтларнинг барги буткул тўкилиб бўлиши, ўт-ўланларнинг эса
хазонга айланиши, фақат игна баргли арчаларгина ҳар доимгидек кўм-кўк қолиши ҳақида
тушунча бериш.
Уруғдан ўсимликлар ўстириш (ўсишидаги изчиллик, ўсиш учун зарур шароитлар,
парвариш қилиш) ҳақида; ўсимликлар ҳаёти ва ўсишининг айрим шартлари (улар ерда ўсади,
уларни сув билан суғориш керак, тупроқ серозуқа бўлиши учун уни ўғитлаш, ёруғлик керак)
ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш.
Болалар диққатини кунлар илиши билан дарахтларнинг куртак чиқариши, гуллаши,
барг ёзиши, ўт-ўланларнинг кўкариши кабиларга жалб этиш.
Гилос ва шафтоли дарахтининг гулини қиёслаш ва фарқлашга ўргатиш.
Ўсимликларнинг тузилиши ҳақидаги тасаввурни аниқлаш ва мустаҳкамлаш.
Дарахтларда битта тана, йўғон ва ингичка шохлар, япроқлар бор. Буталар ва бир неча
ингичка тана, шох, барглари борлиги, ўтсимон ўсимликларда поя, барг, гуллар борлиги,
ўсимликлар илдизлари билан ўзларини ерда тутиб туриши ва ердан сув ҳамда озуқа
моддаларини олиши ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш.
Атрофдаги ўсимликларнинг қуйидаги белгиларига қараб таниш:
61
дарахтлар, буталарнинг барглари, пўстлоғига; ўтсимон ўсимликларнинг ранги ва
гулининг шаклига қараб таниш.
Юмшоқ мевалар, сабзавотлар билан, ўсимликлар ўсадиган жойлар (хиёбон, мактабгача
таълим муассасаси, боғ) билан таништириш. Таниш ўсимликлар номларини эслаб қолишга
ўргатиш.
Мактабгача таълим муассасасида сабзавотлар ўстирилиши ҳақидаги тасаввурларни
аниқлаш, кенгайтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |