Қўшиқ айтиш. Қўшиқнинг сўзларини аниқ ва дона-дона талаффуз этиш, ижрочилик
кўникма ва малакаларини таркиб топтириш, биргаликда куйлаш, ансамбл ва якка ҳолда
куйлаш кўникмаларини ҳосил қилиш. “Куз”, “Сариқ баргчалар”, “Қувноқ болалар қўшиғи”
(М.Икромова), “Пахтаой”, “Боғчамиз” (Ғ.Қодиров), “Шамол” (С.Абрамова).
Куйлаш вақтида елка, бош ва оёқларни тўғри тутиш ва тўғри нафас олишга ўргатиш.
Болаларнинг овозларига шикаст етказмай, секин-аста ривожлантириш. “Қорбобо”,
“Қуёнлар” (Ғ.Қодиров), “Олма” (К.Абдуллаев), “Оппоқ қантим” (Д.Зокиров), “Бир, икки, уч”
(Н. Норхўжаев), “Иноқ ўйнаймиз” (Ф. Назаров), “Этикчам”, “Чилдирма” (Д.Омонуллаева).
Қўшиқ репертуарини болаларнинг ёшига мос турли мавзудаги қўшиқлар билан
бойитиб, уларнинг нутқ ва тафаккурлари, теварак-атроф, байрам ва сайллар, урф-одатлар
ҳақидаги билимларини бойитиб бориш, она Ватанга меҳр-мухаббат ва ватанпарварлик
туйғуларини шакллантириш. “Дўмбоқчалар қўшиғи” (Х.Раҳимов), “Онажон” “Кўзмунчоқ”
(З.Қаюмова), “Арча” (А.Берлин), “Биринчи қор”, «Қурбака» Д.Омонуллаева “Келди яна
баҳорой”, “Юртимда байрам бўлсин” (Л.Турсунова), “Турналар”, “Камалак”, “Баҳор
гуллари” (М.Икромова), “Шамол” (С.Абрамова), “Қўшиғимиз авжида” (Т.Азимов), “Саъва”
(С.Абрамова), “Чаманда гул” (ўзбек халқ қўшиғи “Тойчогим” С.Бобоев, “Ёмгир
томчилайди” Д. Омонуллаева).
Болалар чолғу асбоблари билан таништириш. Металлофон, доирача, ёғоч
қошиқчалар билан таништириш. Уларнинг номларини, чалиш усулларини билиш, овозидан
фарқлаш.
Товушлар ҳақида тушунча бериш, уларни фарқлашга ўргатиш.
Қўнғироқчалар, бубен, шиқилдоқчалар, каби болалар чолғуларида катталарга жўр
бўлиб чалиш (“Оқ теракми, кўк терак” ўзбек халқ қўшиқлари, “Олатой” ўзбек халқ куйи,
“Пьеса” А.Левиев, “Жўжаларим” М.Хусейнли (парча), “Марш” А.Муҳамедов (парча)).
Мусиқий таълимий ўйин. Болаларни чаққонлик, зийракликка чорлаш билан бир
вақтда мусиқани диққат эътиборни ривожлантирувчи “Рўмолчани узат”, “Тулки ва
товуқлар”, “Қуёнлар ва айиқ”, “Оқ теракми-кўк терак” ўйинларини ташкил қилиш. Давра
қўшиқларида мустақил ҳаракатланишга ўргатиш (“Баҳор гуллари” М.Икромова).
Мусиқий-таълимий ўйинлардан “Мусиқали сандиқча”, “Исмингни куйлаб бер”, “Қайси
чолғу яширинган”, “Қўнғироқчалар”, , “Юрамиз-югурамиз”, “Ўрмонда”, “Қуёш ва булут”,
“Мушук ва мушукчалар”, “Қуш ва қушчалар”, “Қувноқ мусиқачилар”, “Капалаклар ва
гуллар”, “Қўғирчоқ-ўйинчоқ”, “Ким келяпти”, “Қайси чолғу чаляпти” «Қувноқ паровоз»
ўйинларини такшил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |