Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Мусиқа 
Мусиқа тинглаш. Болаларнинг мусиқа тинглашга қизиқишларини ривожлантириш. 
Тингланган асарнинг мазмуни ва характерини ажратиш, суҳбат қуриш ва ўз тассуротлари 
билан ўртоқлашишга ўргатиш. “Какку” (Х.Мухамедов), “Касал қўғирчоқ” (П.Чайковский). 
Товушлардан оҳанглар, оҳанглардан эса куй ҳосил бўлиши ҳақида тасаввурга эга 
бўлиш. Болаларни мусиқий асарнинг 2 қисмли шакли билан таништириш, қисмлар 
ўзгаришини фарқлаш, мусиқа асарини мазмунини англашга ўргатиш. “Қор” (Ш.Ёрматов), 
“Қўғирчоғим алла-ё” (Х. Муҳамедов).
Асар кайфияти ва уни очиб берувчи ифода воситалари ҳақида суҳбатлар ташкил қилиш 
(“Қўнғироқчалар” В. Моцарт, “Арқон сакраш” А. Хачатурян), халқ куйларидаги халқона 
оҳанглар билан таништириш (“Норим-норим”, “Дўлонча” ўзбек халқ куйи, “Чаманда гул” 
ўзбек халқ қўшиғи, ). Тинглаш учун қуйидаги асарлар тавсия этилади: “Айиқ ва қушчалар” 
(Р. Ребиков), “Қувноқ рақс” (А.Берлин), “Бинафша” (Ғ.Қодиров), “Барабан” (В. Кубинская), 
“Улоқчам” (С. Бобоев), “Типратикон” Н. Норхўжаев. 
Мусиқий-ритмик ҳаракатлар. Мусиқа асарларининг қисмлар ўзгаришига қараб 
ҳаракатларни ўзгартириш, марш, қўшиқ, рақс куйларига мос ҳаракатларни бажариш, 
бошловчининг кетидан мусиқага мос юриш, югуриш ва сакраш. Рақс ҳаракатларининг 
номларини билиш ва уларни бажаришда қўл ҳаракатларини эркин ва майин бўлишига 
ўргатиш. 
4-5 ҳаракатни кетма-кет, ўзаро бир-бирига боғлаб ҳамда мусиқага мослаб ижро эта 
олиш. Рақсларда кайфиятларни билдирувчи ҳаракатлардан “йўқ”, “аразлаш”, “ярашиш” ва 


66 
ҳ.к. ифода этиш, юз, кўз имо-ишорасининг берилган кайфиятга мос бўлишига ўргатиш. 
Гуруҳ бўлиб, кичик гуруҳларга бўлиниб, якка ҳолда ҳаракатланишга ўргатиш, хонанинг бир 
қисмидан иккинчи қисмига (марказдан бурчакка, ўнгдан чапга ва ҳ.к.) ўтишда ўз 
ҳаракатларини бошқара олиш.
Болаларни доира бўйлаб ҳаракатланиш, юриш ва енгил югуришга ўтиш, доирада 
машқлар бажариш, бир оёқни олдинга чиқариб, товонига қўйиш ўргатиш. Турли атрибутлар 
билан машқлар бажариш. (“Баргчалар”, “Доирачалар билан рақс (“Шиқилдоқлар билан 
рақс”, “Тасмалар билан рақс “Гуллар билан рақс”), 
Халқ ўйинларини ўргатиш. 
Рақс. Болаларни йил бошида сочма, бир жойдаги рақслардан (“Ярашамиз 
“Қўғирчоқлар рақси”, Ўйнайман» М Икрамова”) секин-аста доира бўйлаб ҳаракатланиб ижро 
этиладиган рақсларни “Қорпарчалар рақси”,”Пахтаой” узб халк мусиқаси «Рўмолим» ўзбек 
халқ куйи, ўргатиб бориш. 
Жуфтли рақслар ижро этиш (“Ўтирамиз-турамиз”, “Полька”), алоҳида ўғил болалар ва 
қиз болалар ҳаракатларидан тузилган рақсларни ўргатиш, халқ лапарларидан айрим 
намуналар билан таништириш. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish