www.ziyouz.com kutubxonasi
151
келиб, хизматкорларига буюрибди:
—Ҳой, ноғораларни чалинглар, эртага саҳардан рўза!
Қиссадан ҳисса: Бизнинг барчамиз кар бўлиб қолганмиз. Биримизнинг гапимизни иккинчимиз
англамаймиз. Ўзимизнинг карлигимиз камлик қилгандай тарихимизни ҳам соқов қилиб
қўйганмиз. Биз тарихнинг тилига кишан урганмиз. Ўзимизга керак пайтида кишанни ечиб,
гапиртирамиз, кейин эса яна маҳкамлаймиз. Шунақа пайтда карлигимизни ҳам унутамиз. «Eнг
кичкина илмий ходим» менинг бу фикримни қўлламади. «Тоғда бир кекса чинор кўрувдим, —
дейди у. — Одамлар гулхан ёқавериб дарахтнинг баданини ўйиб юборишибди. Узоқдан
қарасангиз дарахт тили суғуриб олинган одамга ўхшайди. Бизнинг тарихимиз ҳам шунақа.»
Собиржоннинг таърифида жон бор. Аммо... тил ўсиб чиқармикин?..»
«Қайта қуриб ётибмиз... Нимани? Буни ҳеч ким билмайди. Халқ ашула ҳам тўқиб қўйибди:
«Мамлакат бўйлаб қилар юриш — Миша, Рая ва қайта қуриш...» Қайта қуришдан фақат шу
ашула қолса керак.
Кунларнинг бирида хўроз билан ит дўстлашиб, ўзлари учун қишлоқ қурмоқчи бўлибдилар-да,
ўрмонга бориб, жой танлабдилар.
— Мен қуришни билмайман, сен-чи? — деб сўрабди ит.
— Мен ҳам билмайман, — дебди хўроз.
— Унда қишлоқни қандай қурамиз? — деб ажабланибди ит.
— Жуда осон: сен вовуллайверасан, мен тупроқ титиб қичқиравераман. У ёғи яна бир гап
бўлар, — дебди хўроз.
Бу таклиф итга маъқул келиб «иш» бошлашибди. Бир оздан сўнг чарчашгач, ит дам олиб,
хўроз пойлоқчилик қилибди. Шу онда тулки хўрозни кўриб қолиб, унга яқинлашибди-да, «нима
қиляпсан?» деб сўрабди.
— Биз бу ерда қишлоқ қуряпмиз, — дебди хўроз.
— Мениям ишга олгин, мен жудаям зўр қурувчиман, — деб ялинибди тулки.
— Яхши, — дебди хўроз. — Ҳов анави бутанинг орқасида ишбоши дам оляпти. Бориб учраш,
«хўроз айтди», десанг ишга олади.
«Айёр» деб ном олган тулки шу онда нодонлик қилиб итга ташланиб, думдан айрилиб қочибди.
Бир баландликка чиқиб олгач, «қурувчилар»га дебди:
— Мен-ку, лақмалигим туфайли думдан айрилдим, энди иснодга қоламан. Сизларнинг
нодонлигингиз оқибатидаги шармандалик бундан кам бўлмасов...
Қиссадан ҳисса: Тулки бир аҳмоқ ҳайвон, гапираверади. Биз ҳам хўроз эмасмиз. Қайта
қурамиз, дедикми, қурамиз. Аммо нимани? Қайта қуришга овора бўлгандан кўра бузиб ташлай
қолингани афзал эмасмикин?
«Бир подшо» ҳаётни ўрганиб кел», деб ўғлини дунё сафарига юборибди. Орадан ойлар ўтиб,
шаҳзода саройга кириб келиб, бир кафтида тупроқ, яна бирида тош билан отасига рўпара
бўлибди.
— Дунё кезиб топганинг шу бўлдими? — деб ранжибди подшо. — Хўш, булардан қандай маъно
уқмоғим керак?
— Подшо қанчалар улуғ, қанчалар қудратли бўлмасин, у тупроқдан яралган ва оқибат яна
тупроққа айлангуси. Шундай экан, то аслига қайтгунига қадар Оллоҳга мақбул ишларни
қилиши, яъни раъиятга меҳр-муҳаббатда бўлмоғи шарт экан. Тошнинг маъноси эса:
хазинадан яхшилик йўлида фойдаланилмас экан, ундаги олтину жавҳарларнинг қадри билан бу
тош-нинг қиймати бир хилдир, — деб шаҳзода ривоят айтибди:
— Бир одам далага чиқиб хуржун тўла олтинни кўмиб қўйибди-да, хазина кўмилган ерни ҳар
куни зиёрат қилаверибди. Қўшниси унинг бу қилиғидан ажабланиб, у ҳавас билан тикилиб
турадиган жойни кавлаб олтинларни олибди-ю, ўрнини тош билан тўлдирибди. Бойлик эгаси
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |