Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Публицистик услуб. Даврнинг ижтимоий-сиѐсий долзарб мавзусини акс 
эттириш публицистик услубга хосдир. ―Публицистика‖ лотинча сўз бўлиб, 
ижтимоий ѐки халқ, ижтимоий халқчил деган маъноларни билдиради. 
Публицистик услубдаги нутқда таъсирчан сўз ва бирикмалардан, мақол 
ва афоризмлардан ҳам фойдаланилади. Бу услубда гап бўлаклари одатдаги 
тартибда бўлиб, кесимлар, буйруқ ва хабар майлидаги феъллар, дарак, ҳис-
ҳаяжон ва риторик сўроқ гаплардан, ѐйиқ ундалмалар, такрорий сўз ва 
бирикмалардан фойдаланилади. Матбуот нутқи, одатда, ижтимоий–сиѐсий, 
иқтисодий, маънавий–ахлоқий, адабий–танқидий мавзулардаги оммавий 
нашрларда, нотиқлар нутқи, радио ва ТВ даги чиқишларда намоѐн бўлади. 
Публицистик ва бадиий услубнинг ўхшаш томонлари бор. Ҳар икки услубда 
ҳам эмоционаллик, экспрессивлик, образли ифодалар, тасвирий воситалар, 
бадиий тил имкониятларидан фойдаланишга интилиш кучли. Публицистик 
услубда газета тили алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки газета ва публицистика 
бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Шу билан бирга, газета услуби 
публицистик услубнинг бир тармоғи ҳисобланади. Публицистик услубда тил 
воситаларидан фойдаланишда муаллифнинг индивидуал услуби сезилиб 
туради. Айниқса,, бу ҳолат очерк, фельетон, бадиий публицистик мақолада 
тез кўзга ташланади.
Бадиий услуб. Бадиий услубдаги нутқ бошқа услублардан дастлаб 
ўзининг образлилиги, эстетиклиги ва таъсир этиш вазифаси билан ажралиб 
туради. Бадиий нутқда тилнинг ҳамма қатламлари иштирок этади.
Тил, нутқ ва тафаккур бири–бири билан чамбарчас боғлиқдир. Нутқ 
фикрлаш қуролидир. Фикрни ифодалаш учун хизмат қиладиган артикуляция, 
товуш тизими ва интонация, лексика, грамматик тузилиш ва стилистик 
хусусиятлар тил воситаларидир.
Нутқнинг психологик маданияти. Нутқнинг психологик маданияти тил 
воситалари ѐрдамида талаффуз қилиш жараѐнида ѐзма ва оғзаки нутқни 
тушунарли, ифодали ва таъсирчан қилади. Нутқнинг психологик маданияти 
нутқнинг сермазмунлиги, тушунарлилиги, ифодалилиги ва таъсирчанлигини 
ўз ичига олади. 
Нутқнинг сермазмунлиги, аввало,, маълум қилинаѐтган фактларнинг 
ижтимоий, илмий ва бадиий қиммати ва нотиқнинг умумлаштириш 
қобилиятига боғлиқ. Нутқнинг сермазмунлиги, шунингдек, баѐн қилинаѐтган 
маълумотнинг актуаллиги ва ҳаѐтий қимматлилиги билан белгиланади. 
Нутқнинг тушунарли бўлиши, бир томондан тил ва нутқ ўртасидаги 
муносабатларга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, тингловчиларнинг 
тайѐргарлик даражасига ҳам боғлиқ. Тингловчиларнинг қизиқишлари ва 
ҳаѐтий талабларига яқин бўлган нутқгина жуда тушунарли бўлади. 


53 
Нутқнинг ифодалилиги тил формасининг мазмунига, тингловчиларга 
мурожаат қилинганда сўзлар нақадар тўғри ифодаланганлиги, ушбу шароит 
қанчалик тўғри ҳисобга олинганлиги ва нутқнинг кимга қаратилганлигига 
(яъни ким гапирди, нима учун, қайси шароитда, қандай муносабатда 
эканлигига ) ҳам боғлиқ. 
Нутқнинг таъсир қилувчи томони, аввало,, унинг мазмунли, шунингдек, 
тушунарли ва ифодали баѐн этилишига боғлиқ. Нотиқ нутқ ѐрдамида 
тингловчиларда онгли ҳаракатга нисбатан қизиқиш уйғотади. 
 Нутқнинг алоқа маданияти (коммуникация) – бу тил воситаси 
ѐрдамида тўғридан–тўғри алоқа қилиш маданиятидир. Маълумот ва алоқа 
назарияси 
турли 
шароитлардаги 
муомала–муносабатлар 
ѐрдамида 
олинадиган маълумотларнинг умумий қонунларини ифода этади. Нотиқ 
информациянинг чинакам манбаи, унинг нутқи эса маълумотларнинг махсус 
равишда ташкил қилинган тизимидир. 
Раҳбар фаолияти билан боғлиқ мулоқот маданияти деганда, 
қуйидагилар назарда тутилади: 
1. Сўзлаш (жумладан, омма олдида) санъати. 
2. Тинглаш қобилияти. 
3. Суҳбатдош (ҳамкор, ўзга кишилар, қўл остида ишлайдиганлар)ни 
объектив баҳолаш ва тўғри тушуниш кўникмалари. 
4. Ҳар қандай одам билан муносабат ўрната олиш ва ўзаро 
манфаатдорлик асосида унга самарали таъсир ўтказа олиш.
Чинакам мулоқот маданияти юксак ахлоқий маданиятни назарда тутади, 
яъни ўзга кишида ўзи учун ўз мақсадига эришиш учун керакли одамнигина 
эмас, балки тўлақонли шахсни кўра билиш зарур. 
Раҳбар ва у мулоқотга киришган шахс ѐки аудитория бир-бири билан
узвий боғлиқ ва у ѐки бу масалани ҳал этишда ўзига хос тандемни ташкил 
этади. Раҳбарнинг мулоқот ўрнатиш маҳорати, ўзгаларни ишонтириш 
қобилиятининг аҳамияти ва зарурияти мамлакатимиз ҳамда бутун жаҳон 
миқѐсидаги мураккаб мафкуравий жараѐнлар билан ҳам белгиланади. 
Тараққиѐтнинг асосий шарти мамлакатдаги барқарорликдир. 
Замонавий раҳбар учун касбга оид билимларнинг, хўжалик юритиш 
маҳоратининг ўзи камлик қилади. У тарғибот-ташвиқот ишларининг ўзига 
хос қонун-қоидаларини билиши, одамлар билан мулоқотда уларни қўллай 
билиши ҳам лозим. Ва аксинча, одамларнинг онгини ўзгартириш, уларни 
олий мақсадлар сари йўналтириш каби мураккаб ижтимоий вазифаларни 
уддалай олмаган киши раҳбарлик лавозимини эгаллаши мумкин эмас. 
Мамлакат ва халқ тақдири, амалга оширилаѐтган ислоҳотлар самараси, 
биринчи навбатда, раҳбар кадрлар савиясига, уларнинг замон ва тараққиѐт 
талабларига нечоғлиқ жавоб бера олишига боғлиқ. Энг муҳим талаблардан 
бири эса - нотиқлик маҳоратини эгаллаш, жонли сўзнинг таъсир кучидан 
фойдалана билишдир. Шунинг учун ҳам Биринчи Президентимиз 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси IX сессиясидаги нутқида: ―Ўз 


54 
фикрини мутлақо мустақил, она тилида равон, гўзал ва лўнда ифода эта 
олмайдиган мутахассисни, авваламбор, раҳбар курсисига ўтирганларни бугун 
тушуниш ҳам, оқлаш ҳам қийин‖, – дея алоҳида таъкидлаган эди.
1
Нотиқлик 
санъатини яхши эгаллаган раҳбар сўз қудратидан фойдаланиб, одамларни 
ўзига қарата оладиган ҳақиқий йўлбошчига айлана олади. Бу эса, юқорида 
айтганимиздек, осон иш эмас. Римнинг буюк нотиғи Цицерон шундай деган 
эди: ―Сухандонлик шундай сифатки, унга осонликча эришиб бўлмайди ва у 
жуда кўп билим ва меҳнатдан туғилади‖. Бу сўзлар ҳеч қачон ўз 
долзарблигини йўқотмайди. Нотиқлик назариясини билиш, одамлар 
псиҳологиясини ўрганиш, нутқ сўзлашни доимий машқ қилиш ва сўз устида 
жиддий ишлаш одамларга таъсир ўтказиш, уларнинг диққатини жалб этиш 
имкониятини беради. Одамларни мажбур этиш уларни инонтиришдан кўра 
осонроқ. Шунинг учун айрим раҳбарлар одатда мажбурлаш орқали 
одамларни ўз иродаларига бўйсундиришга ҳаракат қилишади. Бироқ 
ишонтиришнинг мажбурлашдан кўра афзал жиҳатлари бениҳоя кўп. Ўзга 
одам унинг қўрқув ва манфаатпарастлик туйғуларига таъсир ўтказилаѐтган 
пайтдагина буйруққа қулоқ тутади ва унга амал қилади. Уни қўрқитиш ѐки 
шахсий манфаат орқали ўзингизга мойил қилишни тўхтатганингиз ҳамоноқ у 
сизнинг таъсирингиздан халос бўлади ва сиз энди уни ўз иродангизга 
бўйсундира олмай қоласиз. Шунинг учун куч билан таъсир ўтказиш 
вақтинчалик ҳолатдир. Ишонтириш эса инсон ақл-тафаккури устидан 
ҳукмронлик қилиш имконини беради ва доимийлик хусусиятига эга. Агар сиз 
ўз фикрларингизни ўзга кишининг онгига сингдирсангиз, улар ўша одамнинг 
ўз шахсий фикридек хатти-ҳаракатларини йўналтирувчи кучга айланади ва 
оқибат ўлароқ у сизнинг доимий таъсирингиз остида қолади. Тақдир 
тақозоси билан ўзгаларни ўз фикрига инонтиришга эришган раҳбар 
эгаллаган лавозимидан кетса ҳам, унинг бошлаган эзгу ишлари давом этади. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish