Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Биринчи гуруҳ – меҳнат жараѐнидаги зиддиятлар.


68 
Иккинчи гуруҳ – инсонлараро муносабатларнинг психологик 
хусусиятлари, яъни импатия ва антипатия, маданий-этник хилма-хиллик, 
раҳбар хатти-ҳаракатлари, психологик мослаша олмаслик ва ҳоказо. 
Учинчи гуруҳ – жамоа аъзоларининг ўзига хослиги. Масалан, ўзини 
бошқара олмаслик, эҳтиросларга берилиш, тажовуз, дўқ-пўписа, ҳақоратлаш-
сўкиниш, муносабатга кириша олмаслик. 
Муомала жараѐнида юзага келадиган зиддиятлардаги муаммо шундаки, 
инсонлар муомалада бўлиб, баъзида бир-бирларини умуман тушунмайдилар, 
ҳаттоки рақибингиз аниқ, лўнда гапирса ҳам. Сизнингча, инсонлар гўѐки 
сизни эшитмаѐтгандек. Худди шунингдек, айрим ҳолларда сиз ҳам уларни 
тингламаслигингиз мумкин.
Муомала жараѐнидаги қийинчиликларни инобатга олиб, Е.Мелбурд, 
В.Зигерт ва Л.Ланг томонидан инсоннинг зиддиятли вазиятлардаги хатти-
ҳаракатларининг психологик стандарт билан мос равишдаги модели ишлаб 
чиқилди. Бу борада зиддиятни конструктив ҳал этиш қуйидаги омилларга 
боғлиқ: 
- зиддиятни адекват тарзда идрок этиш, яъни шахсий кечинмаларсиз 
иккала томонни ҳам тўғри баҳолай олиш; 
- муомаланинг самимийлиги ва самарадорлиги, муаммони ҳар 
томонлама ечимини топиш, зиддиятларда ҳолисликка амал қилиш; 
- ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитини яратиш. Раҳбарнинг 
зиддиятларни вужудга келтирувчи индивидуал хусусиятларни билиши 
муҳим аҳамиятга эга;
Псиҳологларнинг 
бу 
борадаги 
тадқиқотларини 
умумлаштириб 
қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 
- ўз имкониятларини тўғри баҳолай олмаслик, мазкур ҳолатда 
атрофдагиларни тўғри фикрларига зид келиб, зиддият учун замин яратилади; 
- устунлик қилишга интилиш; 
- ўз фикрига содиқлик туфайли янгиликлардан воз кечиш; 
- фикрларни баѐн этишда ортиқча тўғрилик, ҳақиқатни айта олиш; 
- қатъилик; 
- шахс эмоционал йиғиндиси – безовталик, дарғазаблик, қайсарлик; 
Зиддиятлар юқоридаги ҳолатлар билан бирга зиддиятга мойиллик 
туфайли ҳам вужудга келади. Шахслараро ва ижтимоий психологик 
муносабатларда 
фикрларнинг 
бир-бирига 
мос 
келмаслиги 
шулар 
жумласидан. Масалан, муайян шарт-шароитда фаолият олиб борувчи турли 
темпераментдаги инсонларни олиб кўрайлик. Одатий муҳитда ҳолерик ва 
флегматик темпераментли кишилар ишни самарали бажарадилар 
(флегматикнинг фавқулодда мулоҳазакорлиги ва ҳолерикнинг шиддат билан
ҳаракат қилиши).
Шунингдек, кўп ҳолларда шахслараро зиддиятларнинг асосини 
манфаатлар ва мақсадлар эгаллайди. Масалан, корхона раҳбари ишлаб 
чиқариш кўламини кенгайтириш ва иш самарадорлигини оширишдан 


69 
манфаатдор бўлса, ходимларни эса кўпроқ ойлик маош қизиқтиради. Бундай 
ҳолат ҳам зиддиятни вужудга келтиради. Аксарият ҳолларда зиддият 
шахснинг имкониятларига нисбатан қўйилган юқори талаблар туфайли 
вужудга келади.
Тадқиқотчилар 
К.Томас 
ва 
Р.Клименс 
зиддиятларда 
ўзини 
бошқаришнинг қуйидаги усулларини кўрсатадилар: 
Рақобатчилик. 
Ҳамкорлик. 
Муроса (компромисс). 
Мослашиш. 
Чекиниш. 
Уларнинг фикрича, у ѐки бу зиддиятли вазиятда бошқариш усули 
сизнинг манфаатларингизга ҳамда фаол ѐки суст иштирок этишингизга 
боғлиқ. Мазкур усулларни мақсадга мувофиқ равишда ишлатиш юзасидан 
қуйидаги тавсияларни ҳавола этамиз: 
Рақобатчилик усули. Мазкур усул энг типик ҳолат ҳисобланади. 
Маълумотларга қараганда, зиддиятларда ўз манфаатларини 70% қондириш, 
ғолиб бўлиш ҳисобланади. Бунда рақиб томонга босим ўтказиш вужудга 
келади. Уни кучли иродага эга бўлган шахсгина бажариши мумкин. Бу 
усулдан ўз фикри ва кучига ишонган ҳамда зиддият натижаси муҳим бўлган 
инсонгина фойдалана олади. Бунинг учун шахс: а) имкониятлари кенг, 
ҳокимият эгаси, эътиборли киши бўлиши ва танлаган йўли тўғри эканлигига 
ишониши лозим, б) бошқа йўл йўқлигига ишонч ҳосил қилиш. в) мазкур 
йўлни танлаш учун етарли имкониятларга эга бўлиш, г) авторитарликни 
маъқул кўрувчи ходимлар билан ишлаши керак. 
Шуни унутмаслик керакки, бу усул камдан-кам ҳолларда узоқ муддатли 
натижаларни олиб келади, чунки мағлуб томон сизнинг хатти-
ҳаракатингизни ѐқламаслиги мумкин. Бундан ташқари, бугун мағлуб томон 
эртага сиз билан ҳамкорликдан воз кечиши мумкин. Бу усулни яқин 
ҳамкорлик ва шахсий муносабатлар мустаҳкам бўлган ҳолатлар учун қўллаш 
мақсадга мувофиқ эмас. Шунингдек, мазкур усулни ҳокимиятга эга бўлмаган 
тақдирда ҳам қўлламаслик керак. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish