Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Зиддиятли вазиятлардан ўзини тута билиш қоидалари. 
Раҳбар зиддиятларни нафақат иш соҳаси балки шахсий эмоционал 
соҳада ҳам ишлата олиши зарур. Хўш, зиддиятли шахс билан ишлаш 
жараѐнида ўзини қандай тутиш лозим: 
Биринчидан - бундай одамларда ички ўткинчи кечинмалар билан боғлиқ 
эҳтиѐжлар мавжуд бўлиб, улар шу орқали эҳтиѐжларини қондиради. 
Масалан, тажовузкор ўзининг тажовузи орқали қўрқоқлигини яшириши 
мумкин. 
Иккинчидан - ўз ҳиссиѐтларини жиловлаб, бошқанинг ҳиссиѐтларини 
рўѐбга чиқаришга учун имконият яратиши керак.
Учинчидан - бундай одамларнинг қилаѐтган ҳаракатларини жиддий 
қабул қилмаслик.
Тўртинчидан - зиддиятли ҳолатларда мувофиқ келувчи усулни танлаш 
учун бундай усуллар қайси тоифа одамларга мос келишини ажрата 
олишингиз зарур.
Роберт Брэмсон тарбияси қийин одамлар билан муомала қилишнинг 
бир неча турларини ажратиб кўрсатади: 
Тажовузкор - агар сўзига қулоқ солишмаса, кишиларга тажовуз қилувчи 
қўпол ва шаллақилар.
Шикоятчи – қандайдир ғояни ўзлаштириб олган ҳолда бошқаларни 
катта гуноҳда айбловчи, бироқ ушбу муаммони ечиш учун бирор иш 
қилмайдиган киши. 
―Дарғазаб болакай‖ – бу тоифа кишилар табиатан ўзларининг тўғри ѐки 
нотўғри фикрларини ўтказишга ҳамда жараѐнни тўлалигича қўл остида тутиб 
туришга интиладилар. 
Максималист – гарчанд зарурати бўлмаса-да, бирор-бир ишни ортга 
судрамайдиган киши. 
Индамас (писмиқ) – барча аламларини ичига ютиб юрадиган, бироқ 
пайти келганда бирдан портлайдиган одам. 
―Сирли қасоскор‖ (ишкаллар) – бирор-бир найранглар ѐрдамида 
ноқулайликларни юза келтирувчи, ―нотўғри қилинган иш учун ўзини адолат 
ўрнатувчи‖ деб ҳисоблайдиган киши. 


72 
Иккиюзламачи ѐки ―Ёлғончи ғамхўр‖ – ўзини сизга яхшилик қилаѐтган 
каби кўрсатади, бироқ қалбида бошқаларга нисбатан адоват, кўролмаслик 
мавжуд бўлган одам. 
―Сурункали айбловчи‖ – доимий равишда ўзгаларнинг айбини 
қидирадиган (тирноқ орасидан кир қидирадиган), ўзини доимо ҳақ деб 
ҳисоблайдиган шахс.
Зиддиятли ҳолатлар юзага келганда унинг олдини олиш учун 
қуйидагиларни тавсия этиш мумкин: 
1. Зиддиятли ҳолатларда инсоннинг хатти-ҳаракатини ақл эмас, балки 
ҳиссиѐтлар бошқаришини унутманг. Зеро, ақл ѐн берган пайтда инсон 
ўзининг сўзи ва хатти-ҳаракатига жавоб бера олмайди. 
2. Муомаланинг 
кўплаб 
муқобил 
усулларидан 
фойдаланинг, 
суҳбатдошингизни ―жеркиб‖ ташламанг, ўзингизга ―Мен ҳам янглишишим 
мумкин-ку!?‖ деган саволни беринг. 
3. Зиддиятнинг моҳиятини тўлақонли тушунишга ҳаракат қилинг ва «Мабодо 
зиддият ҳал этилмаса-чи?‖ деган хавотирдан йироқ бўлинг. 
4. Агар суҳбатдошингиз қаттиқ ҳаяжонда ѐки ғазабланаѐтган бўлса, уни 
«совутишга‖ интилинг, зинҳор ундан баланд келишга уринманг: ўзингиз 
жим бўлинг-да ундан буни талаб қилманг. 
5. Суҳбатдошингизга ўзини сизнинг ўрнингизга қўйиб кўришини сўранг, 
яъни «Агар сиз менинг ўрнимда бўлганингизда қандай йўл тутган бўлар 
эдингиз?‖ деган саволни бериб кўринг. 
6. Қилган хизматингизни ҳаддан зиѐд мақтайверманг ва миннат қилманг. 
7. Зиддиятнинг юзага келишига сабабчи бўлган ҳамкорингизни ҳадеб 
айблайверманг. 
8. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзаро муносабатни сақлаб қолишга ҳаракат 
қилинг. 
Сўзлашув маданияти ҳар бир тил бирлигини шароитга қараб, йиллар 
мобайнида қабул қилинган меъѐрлар асосида қўллаш санъати ҳисобланади. 
Масалан, сўрашиш, саломлашиш маданиятини олайлик. Сўрашиш барча 
халқларнинг муомала маданиятидаги муҳим восита бўлиб, у ҳар бир 
халқнинг миллий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос кўринишга 
эга. Таъкидлаш зарурки, сўрашиш билан саломлашиш айнан бир тушунчалар 
эмас. Саломлашиш барча халқларда салом бериш одоби қоидаларига 
асосланади, у фақатгина қўл бериб кўришишдан иборат эмас. Сўрашиш эса 
сўз, имо-ишора, мимика ва хатти-ҳаракат орқали ҳам амалга ошириладиган 
жараѐн бўлиб, у инсон фаолиятининг барча жиҳатларини қамраб олади.
Ўзбекларда нутқий муомала маданиятида жамоа, одамлар билан
ҳамжиҳатликда бажариладиган ҳашар, ободонлаштириш ишларида иштирок 
этаѐтганларга «Ҳорманглар» дейилади ва улар томонидан «Саломат бўлинг» 
ѐки «Бор бўлинг» деган жавоб қайтарилади. Ҳосил йиғим-терими пайтида 
хирмон тепасида кўришганда эса «Хирмонга барака» дейилади ва улар 
томонидан «Умрингизга барака» деган жавоб қайтарилади. Мазкур сўрашиш 


73 
маданиятига эътибор берсангиз, мурожаат оҳанги ҳам, жавоб оҳанги ҳам 
мантиқийлик, нафосат ҳамда кишига хуш ѐқадиган тарзда ифода этилади. Бу 
сўзларнинг қудрати шундаки, уларни жаҳл устида, ғазаб билан айтсангиз 
ҳам бировга оғир ботмайди. 
Тарихимизга назар солар эканмиз, ўзбек тили ҳам ўтмишда нақадар бой, 
сўрашиш услублари хилма-хил ва катта эътиборга эга бўлганлигининг гувоҳи 
бўламиз. Масалан, аждодларимиз меҳмонни «Ҳуш келибсиз, қадамларингизга 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish