Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Ҳаѐ-иболилик. Хондамир, Восифий ва бошқа замондошларнинг 
асарларидан биламизки, Навоий ғоят табиати нозик, пок, хушхулқ ва ўта 
назокатли кишиларни яхши кўрган, ўзи ҳам жуда нозиктаб инсон сифатида 
ном қозонган. Шу сабабли у «Маҳбуб ул - қулуб» асаридаги «танбеҳ»ларида 
ҳаѐ, беозорлик сифатларига алоҳида урғу бериб таърифлайди. Вафо ва ҳаѐни 
уйғунликда кўрган шоир «вафосизда ҳаѐ йўқ, ҳаѐсизда вафо йўқ» деб 
таъкидлайди. Демак, бу тушунчалар бир-бирига жуда вобаста. Чунки 
маърифатли, комил инсонлар ҳаѐли ва вафодор кишилардир. Вафосизнинг 
жабри қанча бўлса, ҳаѐсизнинг шаллақилиги, бетга чопарлиги, беандишалиги 
ҳам шунча озор келтиради; шоир буни ўзи бошидан ўтказган: «Замон аҳли 
бевофалиғдин кўксумга туганлар ва даврон ҳаѐли беҳаѐлиғидин бағримда 
тиканлар... ҳар қайсиға рақам урай десам Айюб сабри анга вафо этмас ва 
қалам суай десам Нуҳ умрида тамомға этмас». Шоир алам билан ѐзган: 
Ё марҳамат ул хайли ситамкорага бергил, 
Ё сабру таҳаммул мени бечора бергил. 
Мулойимлик. Мулойимлик барча мутафаккирлар назарида кишининг 
мақбул сифатларидан бири, деб эътироф этилади. Муомала маданиятида 
мулойимлик «хилмли», «юмшоқ табиатли‖ деган тушунчалар билан бир 
маънони англатади. Бу тушунча аччиғланмайдиган, эҳтиѐткор, сўзини ўйлаб 
гапирадиган кишиларга нисбатан ишлатилади. Бироқ, мулойимликнинг 
камчилиги шуки, бундай сифат соҳиблари аксар одамларга ѐқмайди. 
Беозорлик. Инсонларнинг табиатидаги хусумат, адоват, ғазаб каби 
иллатлар бу каби одамлардан ҳоли. Улар барча масъулиятни ўз зиммасига 
олсалар-да бировга ѐмонликни раво кўрмайдилар, оғирликларини ўзгалар 
зиммасига юкламайдилар. Беозор кишилар матонатли бўла туриб, ўзидан 
ожиз кишиларга қаҳр билан муомала қилмайдилар.
Умуман олганда, ахлоқий меъѐрларнинг муомала маданиятидаги 
кўринишлари талайгина. Биз шулардан айримларигагина тўхталиб ўтдик. 
Шундай экан, муомалада пировард натижада қуйидагича хулоса чиқариш 
мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз: агар ахлоқшуносликнинг мезоний 
тушунчалари бир-бирига боғлиқ бўлса, ахлоқий тамойилларнинг боғлиқлиги 
янада мустаҳкамроқ - улар биридан иккинчисига ўтиб туриш хусусиятига 


67 
эга; ахлоқий меъѐрлар бир-бири билан шу даражада чамбарчаски, баъзан 
бирини иккинчисидан аниқ ажратиш қийин, зеро улар хулқ ва одоб 
доирасидаги ахлоқий амалиѐтлардир. 
Муомалада юзага келадиган зиддиятлар ва инсон феъл-атвори 
Тараққиѐт зиддиятларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва бартараф 
қилиниши жараѐнидан иборат. Шунга кўра, зиддиятларнинг кўриниши ҳам 
турли хил бўлиб, улар нарса-ҳодисаларнинг ҳаракати ва ривожланишида 
турлича аҳамият касб этади. Зиддиятлар ички, ташқи, асосий, асосий 
бўлмаган каби кўринишларга эга. Жумладан, ички зиддиятлар – нарса ва 
ҳодисалардаги ички жараѐнларнинг ифодаси, ҳаракатланишнинг манбаи 
ҳамда ривожланишнинг асосий сабабидир. Ташқи зиддият - нарса ва 
ҳодисалар ўртасидаги муносабатларнинг ифодаси ҳисобланади. Жамият 
ривожланишининг мазмуни ва моҳияти ҳам асосан ички зиддиятларнинг хал 
қилиниши билан белгиланади. Бироқ ривожланишда ташқи зиддиятларнинг 
иштироки камроқ бўлади, деган фикрга бормаслик керак. Зеро, глобаллашув 
ва интеграция жараѐнларида ташқи зиддиятларнинг ҳам ўз ўрни бор. Нарса- 
ҳодисаларнинг 
моҳияти, 
ҳолати, 
келиб 
чиқиш 
ва 
ривожланиш 
қонуниятларини белгиловчи зиддиятлар эса асосий зиддиятлар деб аталади. 
Асосий зиддиятлар тараққиѐтда белгиловчи (бошқарувчилик) вазифани 
бажаради ва барча бошқа зиддиятларга таъсир кўрсатади. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, зиддият муомалада -инсонлар 
ўртасидаги мулоқотларда – сўзлашиш, фикр алмашиш, музокара олиб бориш, 
баҳслашишда бири иккинчисини инкор этадиган иккита муомала натижасида 
вужудга келади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, зиддиятли вазиятлар асосида алоҳида 
шахслар ва гуруҳларнинг қарама-қарши фикрлари, мақсади ҳамда шу 
мақсадга 
эришишнинг 
воситалари 
ѐтади. 
Ижтимоий 
псиҳология 
зиддиятларни манбаига қараб бир неча турларга ажратади. Масалан, зиддият 
ички-шахсий (раҳбар билан ходим ўртасида) ва шахс-ташкилот (шахслар, 
гуруҳлар 
ва 
ташкилот 
ўртасида) 
бўлиши 
мумкин. 
Шунингдек, 
зиддиятларнинг 
горизонтал 
таснифи 
ҳам 
мавжуд 
(бир–бирига 
бўйсунмайдиган ходимлар ўртасида), вертикал (бир-бирига бўйсунувчи 
ходимлар ўртасида) ва аралаш турдаги зиддиятлар ҳам мавжуд. Кундалик 
ҳаѐтда вертикал ва аралаш турдаги зиддиятлар учраб туради. Агар бундай 
зиддиятлар жамоада 70-80%ни ташкил этса, бу раҳбар учун хавфли 
ҳисобланади. Бундай вазиятда раҳбарнинг ҳар қандай ҳаракати зиддиятлар 
призмаси орқали олиб қаралади. 
Муомала маданиятида зиддиятлар англашмовчилик, бир-бирини 
тушунмаслик ҳамда ўзаро манфаатлар тўқнашуви натижасида келиб чиқади. 
Шунингдек, зиддиятларни келтириб чиқарувчи сабаблар хусусиятига қараб 
тавсифлаш мумкин. Р.Л.Кричевский ўзининг «Агар сиз раҳбарсиз‖ китобида 
зиддиятларни келтириб чиқарувчи омилларни 3 гуруҳга бўлади:

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish