Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Ҳамкорлик. усуллар ичидаги энг мураккаби ва энг самаралисидир. Бу 
усулнинг афзал томони шундаки, иккала томон учун ҳам муросали ечим 
топилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Мазкур усул зиддиятни ҳал этиш учун 
унинг барча аъзоларининг иштирок этишини талаб этади. Мазкур ѐндашув 
иш ва шахсий ҳаѐтда омадга олиб келади. Бу усулни бошлашдан аввал 
қуйидаги сўзларни айтиш мақсадга мувофиқ: ―Мен иккаламиз учун адолатли 
йўлни танламоқчиман‖, ―Иккаламиз нимани хоҳлашимизни билиб олайлик‖, 
―Мен муаммони ечиш учун келдим‖ кабилар. Тадқиқотлар шуни 
кўрсатадики, иккала томоннинг ғолиб бўлиши қабул қилинган қарорларнинг 
ижросининг муваффақиятли гаровидир. Бироқ бу услуб ўз қарашлари ва 
фикрларини изоҳлаб бериш ҳамда иккинчи томонни тинглай олиш 


70 
қобилиятини талаб қилади. Мазкур усулни қуйидаги зиддиятли вазиятларда 
қўллаш мумкин: 
- муаммонинг ечими муҳим бўлиб, муросага йўл қолмаган вазиятларда; 
- зиддиятли томон билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш кўзланганда; 
- асосий мақсад ўзаро тажрибага эга бўлиш бўлганда; 
- фикрларнинг интеграцияси зарур бўлса ҳамда ходимлар шу жараѐнга 
жалб этилса. 
Муроса усули. Муроса усулининг асосий мақсади иккала томонни ўзаро 
келиштириш ҳисобланади. Шу маънода бу усул ҳамкорликка ўхшаб кетади, 
бироқ анча юзаки амалга оширилади. Бу усул томонларнинг манфаати мос 
келиб уни қандай ҳал этишида жуда самарали. Муроса келишувни амалга 
оширишда маълум маънода кўникма бўлиши лозим, ҳар бир аъзо нимагадир 
эришиши зарур. Мазкур усулнинг камчилиги шундаки, биринчи томон 
иккинчи томонга нисбатан ўз имкониятларини ошириб юборса, кўзланган 
мақсадга эришиб бўлмайди.
Муроса усулини қуйидаги зиддиятли вазиятларда қўллаш мумкин:
- иккала томон ҳам бирдай имкониятларга эга бўлса; 
- бир томоннинг эҳтиѐжларини қондириш мумкин бўлса; 
- аниқ қарор қабул қилингунига қадар вақтинчалик муроса йўлини 
танлаш. 
Чекиниш усули. Бу усул, асосан, томонларнинг тўғридан-тўғри 
манфаатларига зид келмаса ѐки муаммо унчалик муҳим бўлмаса, 
зиддиятнинг кескинлашувига таъсир этмаса ѐки томон муаммони ҳал этиш 
учун ўз кучларини сарфлашни истамаган ҳолларда ўзи самарасини беради. 
Шунингдек, бу усулдан томонлар тенг кучга эга бўлмаган ҳолда 
фойдаланиши мумкин. Акс ҳолда, алоқалар узилиши мумкин. Зиддиятли 
томон бу усулдан агарда: 
- зиддият манбаи асоссиз ва муҳим бўлмаса; 
- ўз манфаатига ҳал эта олмаслигини билса; 
- муаммони ечиш учун етарли кучга эга бўлмаса; 
- қўшимча ахборотга эга бўлиш учун вақтдан ютишни истаса; 
- зудлик билан масалани ҳал этиш хавфли бўлса; 
- ходимларнинг ўзи бу муаммони ҳал эта олса; 
- масалани ҳал этиш соғлиққа зарар бўлса; 
- зиддиятда мураккаб инсонлар – қўполлар, нолувчилар иштирок этса 
ишлатиши мумкин. 
Бу усул муаммодан қочиш эмас, аслида чекиниш зиддиятли 
вазиятлардан қўл келиши мумкин. 
Мослашиш усули. Бу усул иккинчи томон билан алоқада бўлиб, муҳитни 
яхшилаш учун ўз манфаатларини оқламаслик тушунилади. Томас ва Килмен 
фикрича, айрим ҳолларда бу зиддиятни ҳал этишнинг ягона йўли 
ҳисобланади. Чунки унинг пайдо бўлиш пайтига келиб иккинчи томоннинг 


71 
манфаатлари сизникидан зарурроқ бўлиб қолиши мумкин. Мослашиш усули 
қуйидаги ҳолларда қўлланиши мумкин: 
- асосий вазифа тинчликни сақлашга қаратилганда; 
- зиддият масаласи томонлар учун муҳим бўлмаганда; 
- бошқалар билан алоқани мустаҳкамлаш ўз манфаатидан устун 
келганда; 
- ҳақиқат сиз томонда эканлигини билганда; 
- етарли куч ва имкониятларга эга бўлмаганда. 
Юқоридаги усуллар шахслар томонидан самарали ишлатила олинсагина 
ўз ижобий натижасини беради. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish