Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Баҳс – ақллар кураши 
 
 
Қадимдан то шу кунгача кўплаб жаҳон мутафаккирлари баҳс юритиш 
санъати, баҳсда ғалаба қилиш йўл ва усуллари хусусида ўз маслаҳатларини 
беришга ҳаракат қилишган. Таклиф этилган усулларни умумлашган тарзда 
мақбул (одоб, ахлоқ, рақибга ҳурмат доирасидаги) ва номақбул (―ғалабага 
эришмоқ йўлида ҳар қандай иш маъқул‖, деган фикрга асосланган) турларга 
ажратиш мумкин.
Масалан, Аристотель суҳбат-баҳснинг самарадор бўлиши учун 
қуйидагиларни таклиф этади: ―Шубҳасизки, гаплашиш нияти бор кишилар, 
озми-кўпми бир-бирларини тушунишлари керак. Шундай бўлмаса, улар 
қандай гаплаша оладилар? Шунинг учун ҳар бир сўз тушунарли бўлиши 
керак ва бир неча эмас, бир нарса ҳақида гапириш лозим. Агар унинг 
(сўзнинг) бир неча маъноси бўлса, қайси маъноси назарда тутилаѐтганини 
тушунтириш лозим‖. 
Ҳинд фалсафасида бошқа бир баҳс қоидаси ифодаланган: ―Агар сиз 
кимнингдир фикрини танқид қилмоқчи бўлсангиз, аввал унинг фикрини 
такрорлаб, рақибингиздан фикрини тўғри англаганингизни тасдиқлатиб 
олишингиз керак. Фақат шундан кейингина танқидий таҳлилга киришиш 
мумкин‖.
Ҳусайн Воиз Кошифий ―Футувватномаи султоний
ѐҳуд жавонмардлик 
тариқати‖ асарида суҳбатнинг саккиз қоидасини тилга олади. Масалан, 
дағаллик қилмаслик, эшитувчиларга малол келадиган даражада овозни 
баланд кўтармаслик, ҳар кимнинг аҳволига қараб муносиб сўз айтиш ва ш.к. 
Баҳс, суҳбат одоби нуқтаи назаридан номақбул бўлган ва қандай 
бўлмасин баҳсда рақибини енгишга қаратилган усуллар ҳам қадимдан 
маълум бўлган. 
Рим нотиғи Цицерон нотиқ учун энг муҳими одамларнинг диққатини ўз 
фикрини асослаши қийин бўлган ѐки уни инкор этиши мумкин бўлган 
фактлардан чалғитиш ва уларнинг эътиборини ишнинг муваффақиятини 
таъминловчи фактларга қаратиш деб билган. Софистлар эса нотиқнинг 
вазифасини 
бўш 
далилларни 
кучли 
қилиш, 
кучли 
далилларни 
заифлаштиришда кўрганлар.


82 
Ўз даврида баҳс чоғида қўлланилган бундай ҳийлаларни юнон 
комедиографи Аристофан ―Булутлар‖ комедиясида танқид қилган эди. Унда 
Стрепсиад исмли кимса кредиторлардан қутулиш мақсадида ўғлини ҳақ 
гапни ноҳақ гапга ва қорани оққа айлантиришни ўргатувчи Суқрот мактабига 
ўқишга жўнатади. Таклиф этилган Тўғри сўз ва Эгри сўз ―илми‖дан 
иккинчисини танлаган бола турли софистик ҳийлалар билан отасига 
кредиторлардан ҳалос бўлишга ѐрдам беради. Бироқ кўп ўтмай ота қилган 
ишидан пушаймон бўлади, чунки бола отаси билан баҳслашиб қолиб, уни 
дўппослайди ва ҳатто онасини уришга ҳақли эканлигини исботлаб беришга 
уринади.
Кейинги даврларда ҳам баҳс юритишнинг назарий асослари ва амалий 
усулларини умумлаштиришга ҳаракатлар бўлган. Жумладан, А.Шопенгауэр 
1820 йили чоп этилган ―Эристика ѐки баҳслашиш санъати‖ китобида баҳсда 
қўлланиладиган қирққа яқин усулни санаб ўтади. Улар орасида масалан, 
ғашни келтирадиган гаплар билан суҳбатдошнинг ғазабини қўзғаш, 
маъносиз гаплар билан чалғитиш ва ш.к. кўрсатиш мумкин.
Аммо қандай баҳслашиш керак, баҳсни нимадан бошлаб, қандай 
тугатиш кераклиги борасида ҳар қандай вазиятда қўл келадиган қоида ѐки 
маслаҳатни бериш мумкин эмас. Яъни махсус ишлаб чиқилган баҳс олиб 
бориш тартиби йўқ. Қолаверса, баҳс юритиш беҳудага санъат деб 
юритилмайди ва маълум маънода кишидан алоҳида истеъдодни талаб этади. 
Баҳс бу ақллар курашидир. Шундай экан, баҳс чоғида ақлий фаоллик, 
ижодий ѐндашув муҳим ўрин тутади. Лекин баҳс олиб бориш билан боғлиқ 
айрим қоидалар, усуллар борки, уларни билиш ва ўзлаштириш фойдадан 
ҳоли бўлмас ва қуйида уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз. 
Баҳс, аслини олганда, фикрни асослаш, исботлаш санъатидир.
Асослаш санъати ўз фикр-мулоҳазаларининг ҳаққоний эканлигини 
исботлаш ҳамда оппонентнинг нуқтаи назарини рад этиш, рақиб 
фикрларининг нотўғрилигини фош этишдан иборат. Шундай экан, дастлаб 
фикрни асослашнинг бир неча усулига эътиборни тортайлик. Уларни тактик 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish